Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади
11 май 2022, 15:14

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади

2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.

Тошкентда фуқаролар қалбаки $2 мингни банкомат орқали айирбошлагани аниқланди
11 май 2022, 12:29

Тошкентда фуқаролар қалбаки $2 мингни банкомат орқали айирбошлагани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида бир нечта фуқаро банкомат орқали қалбаки 2 минг долларни сўмга алмаштириб олганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

УЕФА еврокубокларга ўзгаришлар киритди. Янги формат ҳақида нималар маълум?
11 май 2022, 11:56

УЕФА еврокубокларга ўзгаришлар киритди. Янги формат ҳақида нималар маълум?

УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб янгича кўринишда ўтказиладиган клуб мусобақалари формати ва саралаш схемасини тасдиқлади. Унга кўра, Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони 32 тадан 36 тага оширилади. Шунингдек, гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Ўзбекистон 140-мамлакат билан дипломатик алоқаларни ўрнатди
11 май 2022, 11:41

Ўзбекистон 140-мамлакат билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати — Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.

Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнини Чехия эгаллади
11 май 2022, 11:18

Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнини Чехия эгаллади

БМТ Бош Ассамблеяси апрел ойида Россия томонидан бўшатилган Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўринга Чехияни сайлади.

Март ойида хорижий валютадаги омонатларга қизиқиш кескин ошди. Сабаблар
11 май 2022, 11:03

Март ойида хорижий валютадаги омонатларга қизиқиш кескин ошди. Сабаблар

Биринчи чоракда ўзбекистонликлар хорижий валютадаги омонатларга 2,2 трлн сўм эквивалентидаги маблағларни йўналтирди. Уларнинг аксарияти март ойига тўғри келади. Марказий банк хорижий валютадаги омонатларга талаб ортиши сабабларини тушунтирди.

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди
11 май 2022, 10:27

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов хасталикдан сўнг 44 ёшида вафот этди. У бу лавозимга январь ойида тайинланган эди.

Сурхондарёда тадбиркор қишлоқ хўжалиги майдонига 3 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди
11 май 2022, 10:27

Сурхондарёда тадбиркор қишлоқ хўжалиги майдонига 3 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди

Ангор туманида тадбиркор 3,10 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги майдонида қурилиш ишлари олиб боргани аниқланди. Бу орқали тадбиркор қишлоқ хўжалиги ери фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлгани ва давлат манфаатларига 3,1 млрд сўм зарар етказилгани айтилмоқда.

1 кг опийни Самарқанддан Қорақалпоғистонга олиб кетаётган шахс қўлга олинди
11 май 2022, 09:59

1 кг опийни Самарқанддан Қорақалпоғистонга олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Пахтачи туманида фуқаро бошқарувидаги автомобилда умумий оғирлиги 1 кг бўлган опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди. Фуқаро моддани Қорақалпоғистонга олиб кетаётганини маълум қилгани айтилмоқда. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Масофавий электрон тўловлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди
11 май 2022, 09:48

Масофавий электрон тўловлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди

ДСҚ эндиликда масофавий тўловлар учун ҳам 1 фоизлик кешбэк тўланишини маълум қилди. Тўлов хизматлари орқали тўлов амалга оширилганда QR-кодли чек ҳосил бўлади ва бу Soliq иловасида автоматик тарзда акс этиши керак.

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди
10 май 2022, 23:35

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди.

10 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 май 2022, 22:00

10 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ваколатхона очиш таклиф этилгани, Сурхондарёдаги сел оқибатлари, Тошкентда одамларни яна соқол олишга мажбурлашаётгани, Учтепа туманида ҳайфсан олган 33 нафар ҳоким ёрдамчиси, Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида ишга туширилган янги фоторадар ва кузатув камералари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 10 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди
10 май 2022, 21:36

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида тоғли ҳудудга сел келиши натижасида одамлар ва чорва молларини сув оқизиб кетди. Чорва моллари эгаси табиий офатдан қутилиб қолган. Қолганлари қидирилмоқда.

SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ваколатхона очиш таклиф этилди
10 май 2022, 19:20

SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ваколатхона очиш таклиф этилди

АКТ вазири Шерзод Шерматов SpaceX вакили Бен Мак Вильямс билан учрашувда компанияга Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш таклифини берди. Ўзбеккосмос агентлиги билан эса Starlink лойиҳасини мамлакатга олиб кириш масаласи муҳокама қилинди.

Андижонда собиқ банк ходими ва фермер $50 минглик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда
10 май 2022, 18:32

Андижонда собиқ банк ходими ва фермер $50 минглик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда

Избоскан туманида собиқ банк ходими тадбиркор билан бирга иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 минг доллар имтиёзли кредитни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Текширув давомида етказилган зарарнинг 20 минг доллари ундирилиб, гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди
10 май 2022, 18:25

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги республика автомобиль йўллари 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари билан бойиганини маълум қилди. Улардан 4 таси хавфсизлик камари ва мобиль телефон билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлайди. Фоторадар ва камералар манзили.

Афғонистонда аёлларга ҳижоб ўраш шарт этиб белгиланди
10 май 2022, 18:21

Афғонистонда аёлларга ҳижоб ўраш шарт этиб белгиланди

Афғонистоннинг Толибон ҳукумати аёллардан жамоат жойларида ҳижоб ўраб юришни талаб қилмоқда. Мазкур тартибга бўйсунмаган аёллар давлат ишларидан бўшатилади. 2001 йилгача толиблар ҳукмронлиги даврида ҳам ҳижоб мажбурий эди.

Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди
10 май 2022, 17:51

Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди

UniSat таълим дастурининг 20 нафар ўқувчи-қизи Навоий вилоятида ўзи ясаган ултразамонавий нано сунъий йўлдошини стратосферага учирди. Қизлар унинг ёрдамида ҳавонинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш таклиф этилмоқда
10 май 2022, 16:54

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги манфаатлар тўқнашувини алоҳида қонун билан тартибга солиш таклифини билдирди. Унга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби белгиланмоқда, бунга амал қилмаганлар эса жаримага тортилади. Антикоррупция агентлигига маъмурий баённома тузиш ваколатини бериш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади
10 май 2022, 15:26

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Президент қарори билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг