Франция терма жамоаси ЖЧ-2022`нинг иккинчи финалчисига айланмоқда. Францияликлар Марокаш билан бўлган ярим финал учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Финалда Франция терма жамоаси Аргентина билан мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб боради.
Тижорат банклари 15 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 230 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 310 сўм.
Uzbekistan Airways`ни ислоҳ қилишга Turkish Airlines`нинг собиқ раиси Илкер Айжи жалб қилинди. У Ўзбекистон президентига авиакомпанияни трансформация қилиш стратегияси ҳақида ахборот берди. Uzbekistan Airways`ни етакчи минтақавий авиакомпанияга айлантириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда янги Air Samarkand хусусий авиакомпанияси ташкил этилди. Унинг товар белгисига тадбиркор Бахтиёр Фозилов томонидан таъсис этилган Sam Air компанияси эгалик қилади. Авиаташувчи Россия ва Осиёга 14 та йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Нукус воқеалари бўйича суд тафсилотлари, Россиядан қайтган мигрантлар, Сурхондарёда маст одамни босиб кетган Lada, 10 ойда дунёга келган 18,2 минг эгизак, Ўзбекистонда хорижий телеканаллар кўпайиши, АҚШ ва Ўзбекистоннинг стратегик шериклик мулоқоти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, Қорақалпоғистондаги воқеалар вақтида ҳалок бўлганларнинг исмлари ва уларнинг ўлимлари сабаблари суд жараёнида бирма-бир эълон қилиниб, муҳокама этилади. Ҳалок бўлганлар рўйхати шу вақтгача эълон қилинмаган.
Нукус воқеалари бўйича айбланаётган 22 кишининг суд жараёни учун судья бирор шахс томонидан эмас, балки ахборот тизими томонидан танланган. Бош прокуратуранинг тушунтиришича, суднинг Нукусда эмас, Бухорода ўтаётгани Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.
Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол қўлланилишининг қонунийлиги алоҳида жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда. Бош прокуратура «жамоатчиликни хавотирга солаётган ушбу ҳолатлар»га ҳуқуқий баҳо берилиши, агар ҳолатлар тасдиқланиб, иш судга оширилса, суд очиқ тартибда ўтишини маълум қилди.
Январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 18230 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1408 нафарга кўпдир.
Бу ASUS`нинг махсус лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида бериб бориладиган қатор материалларда ғоя ташаббускорлари кундалик ҳаётининг бир куни ҳақида гапириб беради. Лойиҳа мақсади — уларнинг куни нималар билан бандлиги ва аслида қанча вазифани бажаришга тўғри келишини кўрсатиб беришдир.
Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган биринчи ва 22 кишига оид жиноят иши бўйича суд Бухоро вилоятида давом этмоқда. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.
АҚШ Ўзбекистонни янги савдо йўлларини йўлга қўйиш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда иккинчи стратегик шериклик мулоқоти натижалари бўйича қўшма баёнотда айтилди.
10 ой давомида Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 380 та коррупцион ҳолат аниқланди, натижада 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 200 тага яқин ҳолат иш ҳақи, рағбатлантириш, қиммат нархларда давлат харидларини амалга ошириш, қурилишга ажратилган пулларни талон-торож қилиш билан боғлиқ.
Пойтахтнинг Учтепа туманидаги президент бориб кўрган «Ширин» маҳалласида кўчаларни муздан тозалаш ишлари бошланди. Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев «Сизлар ишламаганларинг учун давлат ёмонга чиқяпти», — дея туман ҳокими Фарҳод Абдуллаевни танқид қилган эди.
Мирзо Улуғбек туманида икки йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки нафар йўловчи тан жароҳат олди.
Қарши давлат университети талабаси вилоят ҳокими билан учрашувда танқидларга жавоб қайтарувчи блогерлар жамоасини тузиш таклифини берди. Қашқадарё раҳбари Муротжон Азимов эса унинг шу таклифи учун ҳокимликка ишга олинишини маълум қилди.
Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.
Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси Амман-Тошкент-Амман йўналишида янги парвоз йўналишини очди. Рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Машинадаги қисқа туташув ўт чиқишига сабаб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг