Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган фуқаролар ва мансабдор шахсларни жаримага тортиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар лойиҳани иккинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида электр тармоқлари маъмурлари ва корхоналари электр таъминотидаги аниқ узилишлар жадвалларини эълон қила бошлади. Вақтинчалик ўчиришлар фақат зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Ҳозирча графиклар учун алоҳида сайт мавжуд эмас.
13 декабрь куни Венгриянинг WizzAir лоукостер авиакомпанияси Airbus A321 neo самолётида илк бор Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналиши бўйича парвозларни амалга оширди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 28 декабрдан 2023 йилнинг 11 январига қадар 14 кунлик қишки таътил берилади.
Президент қарори билан 1 апрелгача тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари текширилади. Текширув президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан амалга оширилади.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 15−22−29 декабрь ва 5−12−19−26 январь кунлари Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Андижон туманида яшаш хонадонларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди. Фарзанди куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани айтилмоқда.
АҚШ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишувга эришганини олқишлайди, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов билан учрашувда. Бу ерда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг 2-йиғилиши бўлиб ўтади.
Энергетика вазирлиги Андижонда 684,1 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 17−29 декабрь ва 2−15 январь кунлари Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
ССВ маълумотларига кўра, 12 декабрь куни коронавирусга чалинганлар сони 58 нафарни (бир кун олдин 122 киши) ташкил этиб, пандемия бошлангандан буён вирусга чалинганлар сони 247 987 нафарга етди.
Қарши шаҳрида 13 ёшли бола уйидаги газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Укалари эса заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тижорат банклари 13 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 330 сўм.
Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро газ портлаши оқибатида вафот этди. Ёнида бўлган укаси эса куйиш жароҳати билан шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.
1100 сўмга арзонлашадиган Аи-80 бензини, давлат ташкилотларига бюджетдан Янги йил байрамини ўтказиш тақиқлангани, Мирзиёевнинг OTP Bank бошқарув раиси билан учрашуви, «Илхом» театрида ёнғин, Бош прокуратурани очиқликка чақирган Нукус воқеалари комиссияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон президенти АИ-80 бензинини 2023 йил 1 мартига қадар акциз солиғидан озод қилишни назарда тутган қарорни имзолади. Ҳужжатда «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция»га бизнес омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлар фаолиятини текширишга рухсат берилмоқда.
13 декабрь, соат 00:00 дан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 5700 сўмгача тушади. Бу Аи-80 бензинини олиб кириш ва сотишга бўлган акциз солиғининг бекор қилиниши билан боғлиқ.
Тошкент вилояти Контрабандага қарши курашиш бўлими, БП ҳузуридаги департаментнинг Мирзо-Улуғбек туман бўлими, ИИББ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда икки ҳолатда жами 126,5 млн сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Ҳозирда ҳолатлар бўйича суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг