Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган
12 декабрь 2022, 10:40

Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Хусусан, умумий солиқ тушумларининг 41,1 фоизи ёки 2,7 трлн сўми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади.

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди
12 декабрь 2022, 10:33

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди

11 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этиб, уларнинг 83 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди
12 декабрь 2022, 10:22

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

Сурхондарёда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қўйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди.

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди
12 декабрь 2022, 10:04

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди. Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига тегишли Москвадан Қаршига йўл олган рейс Самарқанд аэропортига йўналтирилди.

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди
12 декабрь 2022, 09:55

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди

Тижорат банклари 12 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 275 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.

Ангрен нефть базасидан 11 500 литр бензин сизиб чиқди
12 декабрь 2022, 09:35

Ангрен нефть базасидан 11 500 литр бензин сизиб чиқди

Тошкент вилояти Ангрен нефть базасида 5000 метр куб ҳажмдаги сиғим сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли музлаб, ёрилиб кетди. Оқибатда заводдан 11 500 литр бензин сизиб чиқди. Корхона раҳбари ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаганини маълум қилди.

Москвада автобуслардан ўзбек тилида рус армиясига чақириқлар олиб ташланди
12 декабрь 2022, 08:37

Москвада автобуслардан ўзбек тилида рус армиясига чақириқлар олиб ташланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Москва автобуси салонида ўзбек тилида Россия армияси сафига қўшилиш чақириғи эфирга узатилган лавҳалар пайдо бўлган эди. «Мосгортранс» бундай хабарлар аллақачон эфирдан олиб ташланганини маълум қилди.

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди
12 декабрь 2022, 08:08

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди

UzAuto Motors компанияси Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартнома тузишни тўхтатди. Шундай қилиб, харидорлар учун ҳамёнбоп моделлардан фақат Onix қолди.

«Ҳудудгазтаъминот» Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди
11 декабрь 2022, 23:19

«Ҳудудгазтаъминот» Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган энергия ресурслари бўйича йиғилишда бир қанча соҳа раҳбарлари, хусусан, «Ҳудудгазтаъминот» Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

Қашқадарёдаги туғруқхонада ток ўчиши натижасида гўдаклар совуқда қолгани айтилмоқда
11 декабрь 2022, 15:34

Қашқадарёдаги туғруқхонада ток ўчиши натижасида гўдаклар совуқда қолгани айтилмоқда

Кўкдала туманидаги туғруқхонада электр йўқлиги сабаб чақалоқлар ва уларнинг оналари совуқда қолгани айтилмоқда. «Ҳеч бўлмаса, шифохонага „свет“ беринглар», — дейди аёллар. Бироқ туман ҳокимлиги иситишда узилиш бўлмаганни айтиб, генераторни ишга туширмаган ходимларга чора кўрилганини маълум қилди.

«Қўқонда 14 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун лавозимимдан ҳам воз кечардим» — ИИВ раҳбари ўринбосари
11 декабрь 2022, 15:04

«Қўқонда 14 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун лавозимимдан ҳам воз кечардим» — ИИВ раҳбари ўринбосари

Қўқонда Вояга етмаганларга ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаган 14 ёшли бола вафот этганди. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаев вазиятга муносабат билдириб, бола ҳаётини сақлаб қолиш учун лавозимдан ҳам воз кечишини таъкидлади. У ҳодиса тизимнинг хатоси бўлганини тан олди.

Наманганда «газ сўрғич»ли қўлбола печ ўрнатилган уйда ёнғин содир бўлди
11 декабрь 2022, 13:57

Наманганда «газ сўрғич»ли қўлбола печ ўрнатилган уйда ёнғин содир бўлди

Наманганда хонадонлардан бири ярим тунда ёниб кетди. Оқибатда 2-гуруҳ ногирони 95 фоизлик куйиш жароҳатини олди. Ёнғин қўлбола туника печга «газ сўрғич» ўрнатилгани сабабли келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда кўплаб тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга чўчийди — меҳнат вазири
11 декабрь 2022, 13:49

Ўзбекистонда кўплаб тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга чўчийди — меҳнат вазири

Меҳнат вазирининг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг 850 мингдан ортиғини ногиронлар ташкил этади. Уларнинг 70 мингга яқини ишлайди, яна 100 мингдан ортиғи меҳнат қилиш истагида. «Хорижда тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга шараф деб қарайди, бизда эса озгина чўчийди», — деди Нозим Хусанов.

Сурхондарёда 51 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб кетилди
11 декабрь 2022, 13:23

Сурхондарёда 51 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб кетилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 560 млн сўм зарар этказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

«Бодикамера ҳимоя воситаси бўлолмайди». ССВ депутат таклифига муносабат билдирди
11 декабрь 2022, 13:15

«Бодикамера ҳимоя воситаси бўлолмайди». ССВ депутат таклифига муносабат билдирди

ССВ вакили депутатнинг шифокорларни бодикамера билан таъминлаш ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Таъкидланишича, бодикамера ЙПХ ходимларини ҳимоя қилолмагандек, «тез ёрдам» ходимларига ҳам ёрдам беролмайди. «Бодикамерага қанчалик эҳтиёж борлигини чуқурроқ ўйлаб кўришимиз керак», — деди у.

Самарқандда фуқарони $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11 декабрь 2022, 12:59

Самарқандда фуқарони $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У аванс учун 10 минг доллар олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

«Шийпондаги концертимиз аҳолига қизиқ бўлмаяпти». Маданият вазири 15,5 млрд сўмлик юк машиналари ҳақида
11 декабрь 2022, 12:57

«Шийпондаги концертимиз аҳолига қизиқ бўлмаяпти». Маданият вазири 15,5 млрд сўмлик юк машиналари ҳақида

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга юк машиналари харид қилинганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, машиналарни «замонавий кўринишдаги «Халқлар дўстлиги»нинг кичрайтирилган бир саҳнаси» дейиш мумкин. «Қора парда олдида ёки шийпонда туриб, концерт бериш даври ўтди», — деди вазир.

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
11 декабрь 2022, 12:52

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖЧ-2022: сенсацияларга бой чорак финал, ярим финалга чиққан илк Африка мамлакати ва Франциянинг ғалабаси
11 декабрь 2022, 10:32

ЖЧ-2022: сенсацияларга бой чорак финал, ярим финалга чиққан илк Африка мамлакати ва Франциянинг ғалабаси

Чорак финал босқичида кутилмаган натижалар қайд этилди. Хорватия терма жамоаси Бразилияни чемпионатдан чиқариб юборган бўлса, Португалия Марокашга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Ярим финалда Аргентина терма жамоаси Хорватия билан, Франция эса марокашликлар билан баҳслашади.

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди
10 декабрь 2022, 16:57

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди

Ўзбекистон Марказий банки банк секторидаги кибертаҳдидлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) сайтини ишга туширди. Сайтда сохта (фейк) ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг