Наманган шаҳар кенгаши депутати қамалмаганларгина газ ва электр муаммоларидан нолиётганини таъкидлади. Унга кўра, қамоқда бўлганлар эркинлик ва тинчликнинг қадрига кўпроқ етади, улар учун «газ-свет муаммоси аҳамиятсиз». Бу пост сабаб кўтарилган шов-шувлар ортидан унинг депутатлик ваколати тугатилди.
7 декабрь куни БААнинг Air Arabia компанияси «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсни амалга оширди. Авиакомпания парвозларни йўлга қўйиш учун 2020 йилнинг сентябрида рухсатнома олган эди. Мазкур йўналишдаги қатновлар Airbus-320−214 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.
Миллий туроператор Мальдивдаги ҳамёнбоп ўйин-кулгилар, турпакетлар нархи ҳақида сўзлаб берди ва нима учун ороллар хавфсиз дам олиш жойи эканлигини тушунтирди.
Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
6 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди. У 21 ноябрь куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичнинг қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари сабаб ёпилганди.
Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
6 декабрдан бошлаб мол-мулкни ижарага бериш, қарз шартномаларини тасдиқлаш, автомобилни бошқариш учун ишончнома олишда тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилди. Шунингдек, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ягона ставка миқдорида белгиланди.
«Ўзгидромет» маркази 9−12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида аномал паст ҳарорати бўлишини маълум қилди. 9−10 декабрда шимолда ҳаво ҳарорати -24 даражагача пасайиши мумкин.
Тошкент, Андижон, Бухоро ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами нархи 200 млн сўмдан зиёд пиротехника воситаларининг савдоси аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан иш очилди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ эҳтиёжи ортгани боис газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.
Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юборди. Ҳайдовчи йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирда вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Биржа савдоларидаги бензин нархи ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги нархларга таъсир қилиши мумкин. Бироқ айрим ҳудудларда аллақачон Аи-80 бензини нархи ошмоқда. Антимонополия қўмитаси бензинга талаб ошган вақтда нархни асоссиз ошираётган АЁҚШларга тегишли чора кўрилишини маълум қилди.
6 декабрь, сешанба куни Ўзбекистонда 157 (бир кун аввал 120) кишида коронавирус аниқланиб, уларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Тижорат банклари 7 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларни 11 250 − 11 310 сўм оралиғида сотиб олмоқда. Сотиш курси эса 11 330 − 11 340 сўм.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида режали, тизимли чекловлар киритган ҳолда вазиятдан чиқиб кетилмаса, бундан-да жиддийроқ талофатлар кўрилиши мумкинлигини таъкидлади.
Тошкент ИИББ ходимлари бир суткада доимий яшаш жойига эга бўлмаган 25 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди. Улар озиқ-овқат ва иссиқлик билан таъминланди, баъзилари тиббий ёрдамга муҳтож эди. Фуқаролардан ёрдамга муҳтож одам аниқланса, 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг