Бино қурилиши ва реконструкциясида дарахтларга кимёвий моддалар орқали шикаст етказиш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ток ва портловчилардан фойдаланиб овчилик ва балиқчилик, шунингдек, экология инспекторлари ишига тўсқинлик қилганлик учун жарималар кучайтирилди.
Ўтган ҳафта Россия томонидан Украинанинг Днепр дарёси бўйлаб учирилган «Орешник» ўрта масофали баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган ва «сезиларсиз» зарар етказган, деб хабар берди Reuters.
Ўзбекистонга Тошкент атрофидаги қатновлар учун Россияда ишлаб чиқарилган ЭП3Д электропоезди келтирилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев. Президент янги йил арафасида Бухоро ва Хива ўртасидаги электрлаштирилган линияни ҳам ишга тушириши кутилмоқда.
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Йўлдош» мавзеси ҳудудидаги ёғоч уйлар бузилиши режалаштирилганди. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Toshkent Invest компанияси мавзеда замонавий дарахтзор барпо этиш режалаштирилганини маълум қилди. Ёғоч уйларда яшаётган аҳоли «Йўлдош» мавзесидан 1,5 км узоқликдаги «Гулшонобод» маҳалласига кўчирилади.
Эндиликда ҳар ой маҳаллалардаги фаол уч нафар нуронийга 577,5 минг сўм пул берилади. Бунинг учун улар оилаларни камбағалликдан чиқариши, фарзандларини таълим олишга кўмаклашиши ва пиёда юришни тарғиб қилиши керак. Кексаларни спортга жалб қилиш учун маҳаллаларга йилига 10 млн сўм ажратилади.
Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» Ливан-Исроил чегарасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди. Энди Исроил 60 кун ичида Ливандан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак бўлади. Нетаньяҳу агар «Ҳизбуллоҳ» келишувнинг бирор қисмини бузса, Исроил зарба беришда иккиланмаслигини айтди.
Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритди. Шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланди.
Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси бўлган Ойбек Шахавдинов Черногориядаги биринчи элчи этиб тайинланди.
Ҳукумат «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат билан автоматлаштирилган кичик станцияларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани тоғларида 45 метр баландликда узунлиги 300 метр бўлган осма кўприк қурилмоқда. У туристик масканга тегишли бўлиб, тез орада фойдаланишга топширилади. Кўприк битгач, ундан бир вақтнинг ўзида 40 нафар саёҳатчи фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ ходимлари томонидан ИШИД террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди.
ФВВ қутқарувчилари Жанубий Фарғона каналига тушиб кетган Damas`ни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи ва икки йўловчининг ўзи сувдан чиқиб олган.
Наманганнинг Чуст туманида трансформаторни қасддан узиб, 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи масъуллари ушланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Президент темирйўл ва авиация компаниялари трансформацияси жараёнига оид тақдимот билан танишди. У йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, таннархни камайтириш муҳим эканини қайд этди ва соҳага консалтинг компанияси жалб қилиб, аниқ дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Тошкент ҳалқа автойўлида қайрилиб олаётган вақтида бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси «Толибон» уч йил аввал ҳокимиятни қўлга олганидан буён журналистларни ўзбошимчалик билан 256 марта ҳибсга олганини маълум қилди. Шунингдек, у ердаги расмийларни оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилишга чақирди.
Россиянинг Новосибирск ва Москва шаҳарларида қаровсиз қолган 3 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар ота-онасининг ишончномаси асосида яқин қариндошлари билан РФга борган, аммо бу юридик кучга эмас, деб тушунтирди ИҲМА.
Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. ТИВ раҳбари ўринбосари Илхом Хайдаров Тожикистоннинг КХШТга аъзолиги Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига дахл қилмаслигини айтди.
Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё ҳудудида уч бош Бухоро буғуси милтиқ билан отиб ўлдирилгани аниқланди. Ҳайвонот дунёсига 3,4 млрд сўм зарар ҳисобланиб, овчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг