Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Тошкентда реконструкция ишлари сабаб Тарас Шевченко кўчаси бир ойга ёпилиши туфайли ушбу кўчадан ўтадиган 6 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилади. Транспорт вазирлиги қатнов ва оралиқ вақтлари меъёрдан ортиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Украина разведкаси Россия Запорожье шаҳрига ҳужум қилишга тайёрланяпти, деб ҳисобламоқда, бу учун 130 минг россиялик аскар жалб этилиши мумкин, деб ёзди Economist.
Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов Тошкентдаги ҳоспис фаолиятини 2025 йил февралида бошлаш кўзда тутилаётганини айтди. Ҳосписнинг умумий қиймати 34 млрд сўм бўлиб (хусусан, 2024 йилда 16,8 млрд сўм ажратилган), молиялаштириш ишлари 90,5 фоизга бажарилган.
Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсири қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлади.
Тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларни рад этиб, ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини табиий ҳолат, дея қабул қилиш кераклигини маълум қилди.
Сўнгги бир неча ўн йилликда Ўзбекистонда қишда совуқ кунлар сони икки баробарга камайган. 2024 йил декабри ҳам, прогнозларга кўра, илиқроқ ўтади. Аммо ой боши совуқроқ бўлиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун декабрь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.
Президент қарори билан 1 январдан маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга, 1 июлдан яна 15 фоизга оширилади.
АҚШ махсус прокурори Жек Смит сайланган президент Дональд Трампдан 2020 йилги сайловларга аралашиш ва махфий ҳужжатлар билан тегишлича муомала қилмаслик бўйича барча айбловларни олиб ташлашни сўради. Чунки Адлия вазирлиги мамлакатнинг амалдаги раҳбарини судда таъқиб этишни тақиқлайди.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Зви Коган вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Аввалроқ БААда унинг ўлимида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Саидовнинг айтишича, ўзбек томони терговда ҳар икки давлат расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ўтган йили қишда жами 13 минг гектар боғ ва узумзор совуқ уриши туфайли зарарланди, оқибатда 207 минг тонна ҳосил йўқотилди. Шу боис президент топшириғига мувофиқ, Испания, Туркия, АҚШ тажрибалари асосида «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров экспортёрларга фойда ва айланмадан солиқ бўйича берилган имтиёзлар 2025 йилдан бекор қилинаётгани мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқлигини қайд этди. «Ҳар бир тадбиркор адолатли, очиқ рақобат шароитида фаолият юритишни ўрганиши лозим», — деди у.
Дональд Трамп лавозимга киришиши билан Мексика, Канада (25%) ва Хитойдан (10%) келаётган товарлар учун тарифларни оширишни ваъда қилди. Трамп буни ноқонуний иммигрантлар, «жиноят ва гиёҳванд моддалар» учун қасос бўлишини таъкидлади. Аммо бунинг оқибати АҚШ иқтисодиёти учун салбий бўлиши мумкин.
Asialuxe Travel Дубай анъаналарига шўнғишни, шунингдек, дам олишнинг экстремал турларини — қумтепалар бўйлаб саёҳат, сендбординг, туяда сайр қилиш ва бошқаларни таклиф қилмоқда.
Сурхондарёда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизнинг гўёки фарзанди борлиги кўрсатилган видеони Instagram саҳифасига жойлаган блогер жаримага тортилди. Йигит ва қиз эса огоҳлантирилди.
Фирибгарликда айбланиб 3 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИОга мурожаат қилишлари сўралмоқда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.
Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда. Рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини масъул шахсларга ёки судга қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг