G ва H гуруҳларидан жой олган Швейцария — Камерун ва Уругвай — Жанубий Корея баҳсларида ўйин тенг суратларда ўтди. Бироқ биринчи ўйин Швейцариянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар нурсиз дуранг қайд этишди — 0:0.
Депутатлар Конституцияга ўзгартишлар киритишни давом эттиришга қарор қилди. Фақат биргина депутат (эҳтимол, Алишер Қодиров) қарши овоз берди. Президент таклифига кўра, лойиҳа 8 декабрь — Конституциянинг 30 йиллигида қабул қилиниши керак эди. Энди референдумни ушбу санагача ўтказишга улгуришмайди.
Social Progress компанияси йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилиш тизимлари, шунингдек, қоидабузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш воситаларини ишлаб чиқади ҳамда жорий қилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги агентлик «Онлайн маҳалла» платформасини ишлаб чиқиш учун 8,4 млрд сўм (755 минг доллар) сарфлади. У ҳоким ёрдамчиларининг самарали фаолият юритиши ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Тошкентга отаси билан келган эркак ўз аёлини мажбуран машинага солиб олиб кетди. ИИББ бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини айтди. Аниқланишича, аёл фарзандини отасида қолдириб, Қашқадарёдан Тошкентга кетиб қолган. Улар аёлни Учтепа туманидан топган ва уйга олиб кетган.
Хонобод шаҳридан ўтувчи «Хонобод-Туркобод» автомобиль йўлининг 7 км қисмидаги асфальтбетонни меъёрдан кам ётқизилганига ижобий хулоса берган пудратчи ташкилот давлатга қарийб $87 минглик зарар етказгани аниқланди. Ҳозирда бошқарма ҳодимларига нисбатан жиноят иши очилди.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон ва АҚШ давлатларининг янги элчиларини қабул қилди. Президент Ўзбекистондаги «кенг кўламли ва муқаррар ислоҳотлар» ҳақида сўзлаб, элчиларни алоқаларни янада ривожлантиришда «бор билим ва куч-ғайратини сафарбар этишга» чақирди.
Шавкат Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга ташриф буюради. Президент матбуот хизмати қайд этишича, «эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган ютуғ бўлди».
Президент қарорига кўра, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Ҳайдовчи тезликни оширса 1 балл, қизил чироқда ўтса 3 балл жарима ёзилади. Бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи фермер хўжалиги раиси тасарруфида бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 100 минг доллар эвазига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олганда қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тадбиркорга сўкингани учун Ангрен ҳокими Алишер Раимовга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди. Вилоят ҳокимлиги мансабдорнинг давлат хизматчиси касб этикасини бузгани ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганини тан олди.
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳақидаги бадиий фильмнинг Ўзбекистондаги тасвирга олиш ишлари якунланиб, шоир умрининг сўнгги ойларини ўтказган АҚШ шаҳарларида давом этяпти. Филм унинг қизи Мавлуда Орипова хонадонида ва у сайр қилишни жуда яхши кўрган Тинч океани соҳилларида суратга олиняпти.
Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган эркак чироқ ўчиб қолиши сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.
Октябрь ойида Ўзбекистонда 112,7 мингта автомобиль сотилди. Бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга кам. Иккиламчи бозорда сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашиб, 1,4 фоиз камайишни қайд этди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Европарламент Россияни «террор ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олганини изоҳлар экан, «Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам тарихий зарба бериб қўйди», деди. Унинг фикрича, «Россия бу вазиятдан заиф ва ўта заиф ҳолатда чиқади».
Публицист ва блогер Шокир Шарипов Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, пойтахтда бир кишилик пикет уюштирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бунга «ичимдаги исён мажбур қилди», дея таъкидлади.
Сўнгги 7 кунда 2310 киши ковид юқтириб олганлар билан алоқада бўлганликда гумонланиб, карантинга олинди. Шифохоналарда эса 539 нафар бемор даволанмоқда. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», — деди СЭС раҳбари ўринбосари.
Президент қарори билан «Ўзбеккосмос» агентлигига коинот тасвирларини таҳлил қилиш йўли билан қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш вазифаси юклатилди.
ЖЧ-2022нинг яна бир кунида E ва F гуруҳидан жой олган Испания — Коста-Рика ва Белгия — Канада баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда испанияликлар тотал устунлик қилиб, 7 гол уриб рекорд ҳисобни қайд этишган бўлишса, иккинчи баҳсда аслида Белгиядан кучлироқ ўйин кўрсатган Канада 0:1 ҳисобида ютқазди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида Nexia-2 ағдарилиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юборди. Оқибатда болалардан бири тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг