Душанба куни соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Тошкентдан 149 км узоқлиқда бўлган ер қимирлаши Бекобод, Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида сезилди.
1 АҚШ долларининг расмий курси 11 206,90 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди. У бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келгани айтилмоқда.
Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясида 13 ноябрь, якшанба куни «носозлик» юз берди. Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши ҳам қайта тикланиши кутилмоқда.
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги машҳур Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди. Ҳодисада камида 6 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланган.
Бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Расмийларга кўра, бунга ИЭСларга етказиб берилаётган газнинг камайгани сабаб бўлган. Марказий Осиё энерготизимида Ўзбекистон айби билан авария содир бўлмаслиги учун ҳудудий электр корхоналаридан энергия истеъмолини қисқартириш сўралган.
14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.
Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 14 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.
«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.
Ўзбекистон боксчилари бешта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, Осиё чемпионатида эркаклар жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Аёллар терма жамоаси учта медаль билан бешинчи ўринни қайд этди.
Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов «масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. У қарийб 2 йил аввал мазкур лавозимга тайинланган эди.
Сурхондарё вилоятида 26 та мактабнинг чекка ҳудудлардаги таъмирталаб филиаллари фаолияти тугатилди. Уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабларга қатнашлари учун 26 дона Damas автомобили ажратилди.
Миробод ҳокими «Мовий гумбазлар»даги китоб расталари сотувчиларини қабул қилиб, улар масаласини ўрганишга ваъда берди. Сотувчилар бу жой кимошди савдосига қўйиш режасидан хабар топиб, президентга мурожаат қилишди. Расталар қарийб 30 йилдан бери мавжуд бўлиб, пойтахтнинг ўзига хос рамзига айланган.
«Газета.uz» ЖЧ-2022 бошланишига ҳафталар ва кунларни санашда, мухлисларни гуруҳлар билан таништиришда давом этмоқда. F гуруҳида бизни Канада ва унинг сюрпризлари, Бельгия ва жамоа етакчиларининг оққуш қўшиғи, авлодлар алмашинуви чангалидаги Хорватия ва Марокашнинг қарши ҳужумдаги ўйинлари кутмоқда.
Андижон вилоятида 12 ноябрь куни эпицентри Жалақудуқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Ер қимирлашининг магнитудаси 3 баллни ташкил этди.
24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаши оқибатида 14 ёшли бола вафот этганди.Ўша куни марказда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими жанжал олдини олмагани учун ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши мумкин.
Францияда бўлиб ўтган ишчи касблари бўйича WorldSkills 2022 чемпионатида Ўзбекистон илк бор иштирок этиб, икки йўналиш: қурилиш ва робототехника бўйича ўзини намоён қилди. Танлов иштирокчилари «Газета.uz»га ўз ишлари, қийинчиликлар ва рақиблари ҳақида сўзлаб берди.
«Давлат байроғи куни» муносабати билан ўтказиладиган «Янги нафас» югуриш тадбирлари сабаб 12−13 ноябрь кунлари Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Янги Ўзбекистон кўчаларининг бир қисми автотранспорт ҳаракати учун чекланади.
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг