Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди
24 июль 2023, 11:44 1

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди

Президент қарори билан Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 10 та мавзе ҳамда Шоличилик институтининг қишлоқ хўжалиги ерлари Янги Тошкент шаҳрига ажратилади. Ерларнинг тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация ундирилмайди.

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда
24 июль 2023, 11:37

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди
24 июль 2023, 11:29

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди

Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди
24 июль 2023, 11:08

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди

Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.

Аксарият банкларда доллар курси 11 670 сўмга чиқди
24 июль 2023, 10:00

Аксарият банкларда доллар курси 11 670 сўмга чиқди

Тижорат банклари 24 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 660−11 670 сўм.

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди
24 июль 2023, 09:46

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди

ДХХ томонидан Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари 16 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)
24 июль 2023, 09:30

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга
24 июль 2023, 08:58

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга

«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.

Донецк вилоятидаги РФ қўшинлари таркибида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди — Украина ҚК Бош штаби
23 июль 2023, 19:51

Донецк вилоятидаги РФ қўшинлари таркибида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди — Украина ҚК Бош штаби

Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди
23 июль 2023, 18:44

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди

Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди
23 июль 2023, 18:14

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакнинг шахси аниқланди
23 июль 2023, 14:45

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакнинг шахси аниқланди

Тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Олмалиқда содир бўлгани ва видеодаги шахснинг руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туришини маълум қилди. Айни пайтда эркак даволанишга ётқизилган.

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди
23 июль 2023, 08:46

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди

ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.

Фаоллар кўплаб ноёб эски самолётларни музей яратиш орқали сақлаб қолишни таклиф қилмоқда
22 июль 2023, 23:26

Фаоллар кўплаб ноёб эски самолётларни музей яратиш орқали сақлаб қолишни таклиф қилмоқда

Бир пайтлар самолётлар йиғилган Тошкентда ҳозир авиация музейи ҳам йўқ. Фаоллар кўп йиллардан буён шундай музей яратишга чақириб келмоқда. Собиқ ТАПОиЧ ҳудудидаги бир нечта ноёб самолётлар олиб кетилиб, яқин жойда сақланяпти, кўплари мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган ва яроқсиз ҳолга келган.

Қозоғистон 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишни режа қилмаган
22 июль 2023, 17:53

Қозоғистон 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишни режа қилмаган

Қозоғистон Спорт вазирлиги 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон билан биргаликда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. ОАВ хабарига кўра, аввалроқ Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари шундай ташаббус билан чиққан.

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди
22 июль 2023, 17:11

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди

Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.

Telegram Stories функциясини ишга туширди. Ундан қандай фойдаланилади?
22 июль 2023, 16:07

Telegram Stories функциясини ишга туширди. Ундан қандай фойдаланилади?

Энди Telegram фойдаланувчилари ҳам story жойлаш имкониятига эга бўлди. Янги функциядан қандай фойдаланиш, унинг имкониятлари ва баъзи созламалар ҳақида маълумот берамиз.

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади
22 июль 2023, 13:04

Хитойдан Қаршига 100 та автобус олиб келинади

Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди
22 июль 2023, 12:40

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Улмасжон Мамадаминов Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди
22 июль 2023, 12:06

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди

Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг