«Ўзтрансгаз» об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан таъминлаш мақсадида 9 ноябрдан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари махсус жадвал асосида ишлашини маълум қилди.
Тошкентнинг I ярим йилликдаги бюджет харажатлари таҳлилига кўра, ҳокимлик таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, жумладан, мактаб, болалар боғчаси ва шифохоналарни таъмирлашга белгиланганидан кам маблағ ажратган. Шу билан бирга, ободонлаштириш, қурилиш ва «бошқа харажатлар» миқдори кескин ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилдан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Унинг доирасида тадбиркорлар интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган муҳитда синаб кўришлари мумкин бўлади.
Президент тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни чекловчи, унинг чегараларини белгиловчи фармонни имзолади. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Тармоқларда 2 нафар шахснинг Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди. ИИВ видео аслида август ойида тасвирга олингани ва тартиббузарларнинг бири мактаб ўқувчиси эканини маълум қилди. Ҳозирда тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус қўшинларини мудофаа учун Днепрнинг чап қирғоғига олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Бу Россия Херсон шаҳрини тарк этишини англатади.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Унинг ўлимига юрак касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Клиника AKFA Medline юрак-ўпка реанимацияси соҳасида янги имкониятларни ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини жорий этмоқда.
Россиянинг Wildberries маркетплейси Тошкентда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича тўлақонли логистика мажмуасини ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 130 млн долларга тенг.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди. Жамғарма савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришига ишонаман, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев.
Президент қарори билан, Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди. ОТМларда дарслар ўзбек, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Шунингдек, университетлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.
Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тошини қўйди. У 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан ошади. Мусобақадан сўнг мажмуада Спорт вазирлиги, федерациялар ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Президентнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш борасидаги фармони қабул қилинди. Нишон билан мамлакат фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Chery Automobile Co. Ltd компанияси бренднинг моделлари, нархлари ва харид шартлари ҳақида маълумот берди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда. У тадбиркорларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн сўм маблағни жамият ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам беришини ваъда қилган.
Лицензияси бекор қилинган «Туркистонбанк» бир гуруҳ омонатчиларнинг маблағларини субординар қарз сифатида расмийлаштириши оқибатида, камида 59 киши ўзига тегишли 57 млрд сўм маблағларни қайтариб ололмаяпти. Марказий банк мижозлар мурожаатини кўриб чиқиш жараёнини назоратга олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг