Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ
25 ноябрь 2024, 19:20

Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ

БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб, БААда ҳибсга олинган уч нафар гумонланувчи Ўзбекистон фуқаролари эканини маълум қилди. Улардан иккитаси 28 ёшда, учинчиси 33 ёшда.

Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл яқин инсони қўлидан ҳалок бўлади — БМТ
25 ноябрь 2024, 18:57

Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл яқин инсони қўлидан ҳалок бўлади — БМТ

Ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар, ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёл ёки қиз яқин инсони қўлидан ҳалок бўлмоқда. БМТ Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида (25 ноябрь) шу каби маълумотларни эълон қилди.

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди
25 ноябрь 2024, 17:34

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди

Тошкентдаги 1,83 га майдонга эга Аския бозори мулки ва ҳудуди аукционга чиқарилди. Объектнинг бошланғич қиймати 214,8 миллиард сўмга (тахминан $16,8 млн) баҳоланган. Аввалроқ Яккасарой тумани ҳокимлиги бозор ўрнида меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини кўзда тутувчи лойиҳани тақдим этганди.

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
25 ноябрь 2024, 16:55

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

Президент қарори билан эндиликда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30−65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдда гумонланаётганлар сони 7 кишига етди
25 ноябрь 2024, 16:22

Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдда гумонланаётганлар сони 7 кишига етди

Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётганлар 7 кишига етганини билдирди. Хусусан, улардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Яна бирининг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланди.

Қашқадарёда 26 ёшли эркак ўзи, хотини ва 2 ойли чақалоғининг жонига қасд қилди
25 ноябрь 2024, 16:13

Қашқадарёда 26 ёшли эркак ўзи, хотини ва 2 ойли чақалоғининг жонига қасд қилди

Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади
25 ноябрь 2024, 16:01

Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади

Таъмирлаш ишлари сабаб Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми 25 декабргача ёпилади.

Yandex Uzbekistan Тошкентда Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга туширди
25 ноябрь 2024, 15:49

Yandex Uzbekistan Тошкентда Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга туширди

Yandex Go иловасида Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга тушди. Буюртмалар, жумладан, қаҳва, фастфуд, янги сабзавот ва мевалар ошхоналари бўлган учта омбордан етказиб берилади. Lavka 2025 йил охиригача шаҳарда 12 тагача шундай дарксторлар очишни режалаштирмоқда.

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди
25 ноябрь 2024, 15:16

Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди

Пойтахтда умумий узунлиги 111,6 км бўлган 86 та участкада пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқини берувчи ким ошди савдоси якунланди. Унда бошланғич баҳодан 2 баравар юқори — 120,1 млрд сўм таклиф этган Balcomuz компанияси ғолиб деб топилди. Компания ҳақида нималар маълум?

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
25 ноябрь 2024, 15:16

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

«Адолат» ва Экопартия томонидан ишлаб чиқилган маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Ушбу ташаббус президент томонидан маъқулланганди.

БААда исроиллик раввин ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Ўзбекистон фуқаролари ўлдирганини гумон қилмоқда
25 ноябрь 2024, 15:05

БААда исроиллик раввин ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Ўзбекистон фуқаролари ўлдирганини гумон қилмоқда

БААда ўтган ҳафта бедарак йўқолган раввин Зви Коган ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Эрон билан алоқадор Ўзбекистон фуқаролари ўлдирган деб гумон қилмоқда. БАА Ички ишлар вазирлиги гумонланувчилар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, аммо улар ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади.

Ўзбекистонда 10 ой ичида 15,8 минг шахс оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилди — Олий суд
25 ноябрь 2024, 14:22

Ўзбекистонда 10 ой ичида 15,8 минг шахс оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилди — Олий суд

Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ одам маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчилик палатаси қўмиталари бюджет лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллади
25 ноябрь 2024, 14:08

Қонунчилик палатаси қўмиталари бюджет лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллади

Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди ва концептуал жиҳатдан маъқулланди.

Андижон давлат техника институти ташкил этилади
25 ноябрь 2024, 12:39

Андижон давлат техника институти ташкил этилади

Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.

Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси алмашди
25 ноябрь 2024, 12:32

Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси алмашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ёрдамчиси ва қабулхонаси мудири Сарвар Ашуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шуҳрат Ибрагимов эгаллади.

Сурхондарёда танишини уриб ўлдиргач, уни ерга кўмиб қўйган шахс 19,5 йилга қамалди
25 ноябрь 2024, 12:03

Сурхондарёда танишини уриб ўлдиргач, уни ерга кўмиб қўйган шахс 19,5 йилга қамалди

Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

Руминиядаги президент сайловининг биринчи турида мустақил номзод етакчилик қилмоқда
25 ноябрь 2024, 11:49

Руминиядаги президент сайловининг биринчи турида мустақил номзод етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг биринчи турида ўта ўнг, ЕИ ва НАТОни танқид қилган мустақил номзод Кэлин Жеоржеску кутилмаганда етакчига айланди. Кейинги ўринни амалдаги бош вазир Марчел Чолаку эгаллади. Иккинчи тур 8 декабрга белгиланган.

Ҳафтанинг биринчи ярми илиқ, қолгани совуқ бўлади
25 ноябрь 2024, 11:40

Ҳафтанинг биринчи ярми илиқ, қолгани совуқ бўлади

Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ўтади, ҳарорат кундузи +15…+22 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса нам ҳаво кириб келиши бошланади ва жума куни +10 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда ёмғир ёғиш мумкин.

«Барча ижро органини Янги Тошкентга кўчирамиз» — президент
25 ноябрь 2024, 11:13

«Барча ижро органини Янги Тошкентга кўчирамиз» — президент

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда бизнес омбудсман хабардор этилади
25 ноябрь 2024, 10:06

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда бизнес омбудсман хабардор этилади

Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг