Ўзбекистонга қарийб 136 минг доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди
21 февраль 2022, 10:25

Ўзбекистонга қарийб 136 минг доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасининг қарийб 136 минг дозасини қабул қилиб олди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 343 минг дозадан ошди.

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди
21 февраль 2022, 10:16

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида туман судлари раислари ва судьялар ўз аризасига кўра ишдан олинди. Шунингдек, республика бўйлаб 10 нафар судьялар масъулиятсизлиги учун интизомий жазога тортилди.

UNFPA Қорақалпоғистон ССВга саратоннинг эрта босқичларини даволаш ускуналарини тақдим этди
21 февраль 2022, 09:41

UNFPA Қорақалпоғистон ССВга саратоннинг эрта босқичларини даволаш ускуналарини тақдим этди

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Қорақалпоғистон ССВга саратон олди касалликларини бирламчи босқичда даволаш ускуналарини тақдим этди. Эндиликда чекка ҳудудларда яшовчи аёллар онкология марказларига эмас, балки поликлиникаларнинг ўзида саратон олди касалликларни даволаш хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Энди божхона органларига ёши 30 дан ошган мутахассислар ҳам қабул қилинади
21 февраль 2022, 09:40

Энди божхона органларига ёши 30 дан ошган мутахассислар ҳам қабул қилинади

«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, энди божхона хизматига ёши 30 дан ошган юқори малакали мутахассислар ҳам қабул қилинади. Шунингдек, божхоначилар энди ҳар 2 йилда эмас, балки ДБҚ раисининг буйруғига асосан малака оширади. Қолаверса, божхона органларига пуллик хизмат кўрсатишга ҳам рухсат берилмоқда.

Самарқандда етти киши такси ҳайдовчиларидан пул ундириб келгани аниқланди
21 февраль 2022, 09:36

Самарқандда етти киши такси ҳайдовчиларидан пул ундириб келгани аниқланди

Самарқандда етти нафар фуқаро такси ҳайдовчиларидан тамагирлик йўли билан пул ундириб келишгани аниқланди. Сўралган пулларни бермаган ҳайдовчилар эса ёлланма спортчилар томонидан таъқиб қилиниб, калтакланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди
20 февраль 2022, 20:11

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 24-Олимпиада ўйинлари якунланганини тантанали эълон қилди. Бу йилги ўйинларда умумжамоа ҳисобида 37 та медаль билан Норвегия етакчи бўлди. Жамоавий натижаларга кўра, 2-ўринни Германия ва 3-ўринни Хитой Халқ Республикаси эгаллади.

20 февраль куни Фарғона водийси электр таъминотида узилишлар кузатилади
20 февраль 2022, 12:21

20 февраль куни Фарғона водийси электр таъминотида узилишлар кузатилади

Якшанба куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси таъминоти билан қисқа узилишлар бўлиши мумкин. Бунга сабаб баҳорги мавсумга тайёргарлик кўриш учун юқори кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлар олиб борилиши экани айтилди.

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка”лар импорти бўйича
20 февраль 2022, 11:44

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка"лар импорти бўйича

Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «ноль бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.

«Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди» — президент
19 февраль 2022, 23:24 2

«Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи қарзни қонун нуқтаи назаридан олаётгани, қолаверса, шунинг ҳисобига ҳам ойлик, ҳам метро бўлаётганини таъкидлади. «Шунча тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик олдингига ўхшаб қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб», — деди президент.

Нима тайёрлаймиз: тўйимли таомлар
19 февраль 2022, 22:09

Нима тайёрлаймиз: тўйимли таомлар

Татарча гўштли перемячлар, фрикаделкали оддий пирог, гўштли юпқа, бедана тухумли тефтеллар, гўштли «уячалар», газ печида пиширилган картошка ва фрикаделкалар — Zira.uz тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда антирадар аниқлай олмайдиган «ақлли» қурилмалардан фойдаланиш бошланди
19 февраль 2022, 19:02 1

Ўзбекистонда антирадар аниқлай олмайдиган «ақлли» қурилмалардан фойдаланиш бошланди

Наманган вилоятида антирадарлар аниқлай олмайдиган лазер тизимига эга «ақлли» қурилмалар ўрнатилмоқда. Туркия компанияси вилоятда «ақлли радар системаларини» ишлаб чиқариш учун 10 млн долларлик инвестиция киритди.

Сирдарёда икки фуқаро экстремистик ғояларни тарғиб қилганликда гумонланмоқда
19 февраль 2022, 16:04

Сирдарёда икки фуқаро экстремистик ғояларни тарғиб қилганликда гумонланмоқда

Сирдарё вилоятида икки фуқаро ижтимоий тармоқларда экстремистик ва террорчилик материалларини тарқатганликда гумон қилинмоқда. Улардан бири Telegram`да виртуал гуруҳ очиб, ақидапарастликни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жойлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити учун 150 млн сўмгача субсидия берилади
19 февраль 2022, 15:33

Ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити учун 150 млн сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан ҳоким ёрдамчилари ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга масъул бўлган республика вакилларига ипотека кредити учун уй-жой нархининг 50 фоизигача — бироқ 150 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия тўлаб берилади. Қолаверса, уларга мукофот пули, маошига устама тўлов, уй ижараси ва шахсий машинасида юргани учун бензин пули, чипталар учун конпенсация ҳам берилади.

Навоийдаги савдо марказида фуқаро 3 ёшли набираси билан эскалатордан тушиб кетди (тўлдирилди)
19 февраль 2022, 11:36

Навоийдаги савдо марказида фуқаро 3 ёшли набираси билан эскалатордан тушиб кетди (тўлдирилди)

Жума куни Навоийдаги «Янги ҳаёт» савдо мажмуасида 52 ёшли фуқаро 3 ёшли набираси билан 5 ва 4 қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1 қаватга тушиб кетди. Эркак воқеа жойида вафот этди, болакай эса шифохонага ётқизилди.

Камилов ва Блинкен ўзаро табрик мактубларини алмашди
19 февраль 2022, 11:22

Камилов ва Блинкен ўзаро табрик мактубларини алмашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро қутлов мактубларини алмашди.

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги
19 февраль 2022, 10:50

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020−2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганини аниқлади. 2021 йилда фақат Туризм ва спорт вазирлиги 6 та тадбир учун федерацияга 2,8 млрд сўм маблағ берган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

Ковиднинг кунлик ҳолати 200 дан камайди
19 февраль 2022, 10:15

Ковиднинг кунлик ҳолати 200 дан камайди

Жума куни 191 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бу 5 январдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Шу куни 3 киши ковид асоратлари оқибатида вафот этди. 42 кишида эса пневмония аниқланди.

Эйнштейн тасвирланган граффити бўяб кетилди
19 февраль 2022, 09:08 1

Эйнштейн тасвирланган граффити бўяб кетилди

Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди. Асар муаллифи, таниқли кўча рассоми Inkuzart бунинг учун Чилонзор ҳокимига «миннатдорчилик» билдирди. Чилонзор тумани ҳокимияти бино сносга тушгани боис граффики бўялгани ва рассом учун бошқа «қулай жой тавсия этилади».

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади
18 февраль 2022, 23:32

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади

ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 февраль 2022, 22:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

ДХР ҳукуматининг аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилиш бошланганини эълон қилгани, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг бадавлат муҳожирлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатгани, Канадада полиция намойишчиларни ҳибсга олишни бошлагани, Биткоин нархининг 40 минг доллардан пастлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг