Sanoat Energetika Guruhi Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишга 400 млн доллар инвестиция киритади. Модернизациядан сўнг ФНҚИЗ нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳажмини 2 бараварга ошириб, Евро-5 бензини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Маҳаллий Марказий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумларда аҳоли Россияга қўшилиш учун овоз берган. Бунга халқаро ҳамжамият қандай муносабат билдирмоқда?
Тармоқларда Фарғонадаги ИИО ходимлари бир фуқарони бўғиб, калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ҳолат бир йил аввал содир бўлганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши вилоят суди томонидан кўрилиб, ходимлар ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг умумий рейтингини эълон қилди. Ўтган йилги каби «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» МТУ 1-ўринни эгаллади. Қолаверса, бу йил илк бор лицейлар рейтинги ҳам эълон қилинди.
Тошкентда Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўз фаолиятини бошлади. Илк ўқув йилида 160 нафар талаба қабул қилинди.
Тошкентда биринчи YOTO электросамокатлар ижарага бериш хизмати ва Visa ҳамкорлик акциясини эълон қилди. Энди YOTO иловасида Visa картаси билан тўловни амалга ошираётганда балансни тўлдириш суммасидан 20% бонус олишингиз мумкин.
Санкт-Петербургда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектида паспортлари олиб қўйилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтаришга эришди. Иш берувчи жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 25,14 сўмга арзонлаб, 10 999,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан «Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳаси учун битим имзолади. ОТБ лойиҳа учун 25 йил муддатга ва 5 йиллик имтиёзли давр билан $150 млн қарз ажратадиган бўлди. Президент мазкур битимни маъқуллаб, қарор қабул қилди.
Ўзбекистонда илк бор робот-хирург билан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Кореянинг «Meere» компанияси тегишли робот инсон қўлига қараганда анча катта диапазонда эгилиб, айлана олади. СВВга кўра, Ўзбекистонда роботохирургиянинг ривожланиши учун мутахассислар ва роботлар сони кўпайиши зарур.
Интернетдан фойдаланишга шароити йўқ аҳоли қатлами учун «Яхши нарсалар интернети» деб номланган ахборот платформаси ишга тушди. У ЮНИСЕФ ҳамда ҳукумат идоралари ва мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Платформадан фойдаланиш бепул.
«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Атамурадов меҳмонхонада содир этган номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Сешанба кунги йиғилишда буни эълон қилган президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков шундай қўшимча қилди: «сизнинг чет элдаги саргузаштларингизни ҳам юборишди».
Қувасой шаҳри, Учкўприк ва Бўстонлиқ туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.
Сешанба кунги видеоселектор йиғилишида президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бешта туман ҳокими ишдан бўшатилганини маълум қилди. У ўз нутқида ҳокимлар «бутун давлат тизими ва президент командасини обрўсизлантиришга олиб келганини» таъкидлади.
Марказий банк ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 024,92 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам мижозларга долларни сотиш ва сотиб олиш бўйича янги таклифларини эълон қилди.
Қарши туманининг Мирмирон қишлоғи фуқаролари каналда бир неча кун аввал бедарак йўқолган 2007 йилда туғилган боланинг жасадини кўриб қолиб, сувдан олиб чиқди. Ҳозирда туман прокуратураси терговга қадар текширув бошлади, тегишли экспертиза тайинланди.
Шавкат Зайниддинов ва Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Отабек Носиров Янгиер шаҳрига ҳоким бўлди.
Отабек Султанбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг шу масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
2022/2023 ўқув йилида шу вақтгача 27,8 минг нафар талабага берилган 317 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредитнинг 242 млрд сўмини аёллар олди. Аввалроқ, президент олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда ўқувчи хотин-қизларнинг 7 йилга фоизсиз таълим кредитини олиши ҳақида қарор чиқарганди.
«Агар кўп йиллар давомида фақат бир киши энг юқори лавозимни эгаллаб турса, бундай вазият мамлакатни ҳам, унинг раҳбарини ҳам ҳурматли қилмайди», — деди Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. «Биз келажакка ишонч билан қарашимиз, ҳалол ва иқтидорли сиёсатчиларга йўл очишимиз керак», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг