22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 сентябрь 2022, 22:00

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган Зойир Мирзаев, унинг президентга киритган таклифлари, ишдан олинган 4 нафар туман бош имоми, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақиргани, Жиззахдаги ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Эронда талаба қиз ўлимидан сўнг юз берган тартибсизликларда инсонлар ҳалок бўлди
22 сентябрь 2022, 18:13

Эронда талаба қиз ўлимидан сўнг юз берган тартибсизликларда инсонлар ҳалок бўлди

Эронда ҳижоб туфайли полиция томонидан ҳибсга олинган қизнинг ўлими сабаб тартибсизликлар бўлди. Унда камида 8 киши, жумладан, 2 ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Айрим ҳудудларда ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланиш чекланган. Аёллар норозилик сифатида ҳижобларини ёқиб, сочларини кесмоқда.

РФ яқин 10 йилда мамлакат фуқаролигини олган МОликлар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий этиши мумкин
22 сентябрь 2022, 17:38

РФ яқин 10 йилда мамлакат фуқаролигини олган МОликлар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий этиши мумкин

Россия яқинда мамлакат фуқаролигини олган Марказий Осиёдан бўлганлар учун мажбурий ҳарбий хизматни қонунийлаштирмоқчи. «[Бу] ташаббус ушбу мамлакатлар расмийларининг ўз фуқароларининг махсус операцияда иштирок этишини тақиқлаганига адекват жавоб бўлади», дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
22 сентябрь 2022, 17:33

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Самарқандда ШҲТ иштирокчиларининг экспресс-тести ROSSA ПЗР-тўпламлари ёрдамида амалга оширилди
22 сентябрь 2022, 17:00

Самарқандда ШҲТ иштирокчиларининг экспресс-тести ROSSA ПЗР-тўпламлари ёрдамида амалга оширилди

15−16 сентябрь кунлари саммит ўтказилган жойда COVID-19 касаллигини аниқлаш учун ташкилотчи ва иштирокчиларнинг тести амалга оширилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
22 сентябрь 2022, 16:26

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 30,32 сўмга қимматлаб, 11 010,33 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль эса кўтарилди.

Зойир Мирзаев президент билан учрашувда қандай таклифларни илгари сурди?
22 сентябрь 2022, 15:30 1

Зойир Мирзаев президент билан учрашувда қандай таклифларни илгари сурди?

22 сентябрь куни Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, тадбиркорлик, саноат, аграр соҳа ривожи, туризм ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Зойир Мирзаев тақдим этган лойиҳалар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.

ПМТИ иқлим ўзгариши шароитида «яшил» электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди
22 сентябрь 2022, 15:26

ПМТИ иқлим ўзгариши шароитида «яшил» электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, иқтисодий тармоқлар учун зарур электр энергия ресурсини режалаштириш бевосита сув оқими ҳажмини прогнозлаштириш имкониятлари ва салоҳиятига боғлиқ.

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади
22 сентябрь 2022, 15:08

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку», — деди у. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинади, Паркент, Ангрен ва Оҳангаронда туризм кластерлари ташкил этилади.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22 сентябрь 2022, 14:59

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессияси ўтказилди. Унда 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога имтиёзли ипотекага хонадон олиш имконияти берилади
22 сентябрь 2022, 14:32

Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога имтиёзли ипотекага хонадон олиш имконияти берилади

Президент келгуси йилдан Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» ипотека дастури ишга туширилишини маълум қилди. Вилоятда яшовчи ҳар бир фуқаро янги хонадондан бир марта имтиёзли ипотека кредити асосида олиш имкониятига эга бўлиши керак, деди у вилоят кенгаши сессиясида.

«Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Уларни шахсан ўзим назорат қилиб олдирдим» — президент
22 сентябрь 2022, 14:02

«Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Уларни шахсан ўзим назорат қилиб олдирдим» — президент

Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим», — деди президент

Тижорат банклари 22 сентябрь учун янгилаган доллар курслари эълон қилинди
22 сентябрь 2022, 12:08

Тижорат банклари 22 сентябрь учун янгилаган доллар курслари эълон қилинди

Марказий банк 22 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 980,01 сўм этиб белгилади. Ўзгаришдан сўнг тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда
22 сентябрь 2022, 11:50

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилоятида ўрмон нозири 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилганликда гумонланяпти. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди
22 сентябрь 2022, 11:19

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди

Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди
22 сентябрь 2022, 11:05

Имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз вазифасига виждонан ёндошмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олди. Шунингдек, 1 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақирди
22 сентябрь 2022, 10:31

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ватандошларга Ўзбекистон фуқароси бўлган шахслар бошқа давлат фуқароси сифатида эътироф этилмаслигини эслатди. Уларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди
22 сентябрь 2022, 10:21

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.

Жиззахда Cobalt тиркамага урилди, бир киши вафот этди
22 сентябрь 2022, 10:18

Жиззахда Cobalt тиркамага урилди, бир киши вафот этди

Жиззах вилоятида салонида 5 нафар шахс бўлган Cobalt трактор тиркамасига урилди. Ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи жароҳат олган, бир нафар йўловчи вафот этган.

Қўқондаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
22 сентябрь 2022, 10:12

Қўқондаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Қўқон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Уни бартараф этиш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тахминан 300 кв.м майдоннинг том қисми зарарланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг