Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.
Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида янги иқтисодий мулоқотини бошлашни, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек биринчи транспорт форумини ўтказишни таклиф қилди.
Ноаниқликлар шароитида инсон тараққиёти бўйича ютуқларга эришиш қийин вазифага айланиши мумкин. Тенгсизликларни бартараф этиш ва одамларнинг эркинликларини кенгайтириш орқали келажакда улар фаровон яшайдиган келажакни қуриш мумкин. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска интервьюси.
Адлия вазирлигида ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчиларига тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасида гапирди. Хусусан, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни Термизда — у ердаги транспорт-логистика хабидан фойдаланган ҳолда, биргаликда таъсис этишни таклиф қилди.
«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивалининг очилишида ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари иштирок этди. Улар орасида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Озчивит бор.
Қирғиз-тожик чегарасида вазият яна кескинлашиб, чегара бўйлаб қуролли тўқнашувлар бўлгани, бунда оғир ҳарбий қуроллардан фойдаланилгани айтилди. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблади. Кейинроқ 2 давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгани маълум қилинди.
Ҳаво кемасидаги носозлик туфайли Франкфурт — Тошкент рейси бекор қилиниб, йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилганди. Уларни қайтариб олиб келиш учун 16 сентябрь куни қўшимча қатнов жорий этилди.
Марказий банк 16 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 24,94 сўмга юқорилаб 10 950,08 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг тижорат банклари долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари тор доирада муҳокамалар ўтказди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида имзолаш учун 40 дан ортиқ ҳужжат тайёрланганини қайд этди. «Биз биргаликда минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш йўлида ташкилотни янги марраларга олиб чиқишга қодирмиз», — деди у.
USAID Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги аёллар учун тадбиркорлик ўқув дастурини бошлади. Ушбу ташаббус доирасида 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади.
Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.
«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.
Дам олиш кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.
XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида «Ўзбекфильмда» бизнес-форум бўлиб ўтди. Россия ҳамда Қирғизистон ташкилотлари билан бир қатор меморандумлар имзоланди.
15 сентябрь куни Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келди, парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилди.
Қурилиш, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа-қидирув илмий-тадқиқот институти (ЎзГАШКЛИТИ) устав капиталидаги 100% давлат улуши сотилди. Савдо ғолиби SG ENGINEERING AND DEVELOPMENT МЧЖ бўлди.
Тармоқларда Олтиариқ туманида 41 нафар боғча боласи заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси 8 нафар болада алиментар диарея аниқланиб, касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Бошқа болаларда касаллик аломатлари аниқланмаган, бироқ 20 нафари шифохонада кузатув остида қолмоқда.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлат раҳбарларини қабул қилган Шавкат Мирзиёев, саммит доирасида белгиланган ҳужжатлар, иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати узайгани, Самарқанд археология институти очилиши, табиатга учириб юборилган 7 дона итолғи қушлари ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг