Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бунинг ортидан 1,2 млрд сўм компенсация тўлови ундирилиши, қолаверса, корхона фаолияти тўхтатилиши мумкин. Ҳужжатлар тайёрланиб, судга юборилади.
32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакат янги глобал муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак, деб ҳисоблайди БМТТД.
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар Open budget платформасида айрим лойиҳаларнинг қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирмоқда. Молия вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, овозлар қайта текшириб чиқилишини маълум қилди.
Тошкентда 11 ёшли боланинг оёғи ариқ панжарасига қисилиб қолди. Шу каби ҳолат аввалроқ Сирдарёда ҳам кузатилганди. ФВВ яна бир марта ота-оналарни ўз фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.
9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да Андижонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси эпицентр — Асака туманида 3,3 баллга тенг бўлган. Бундан ярим соатча олдинроқ эса Қирғизистонда ер қимирлади, унинг таъсири Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда сезилди.
9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, энди рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт. Қолаверса, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлар, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш тақиқланади.
12 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways ҳар душанба «Нукус — Мўйноқ» йўналишида авиақатновни амалга оширади. Қолаверса, компания фақат 9 сентябрь куни Нукусдан учган самолёт Мўйноқда тўхтаб, кейин Тошкентга учишини маълум қилди.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.
Тошкентда ўтган Парламентлараро иттифоқнинг аёл раҳбарлари саммити, Чилонзор прокуратураси рўпарасида яна дарахткушлик, «Ўзбек тили» китобида Мурод Назаров ҳақидаги матн, 57 та тимсоҳ боласининг аҳволи, асосий ставкани 15% даражада ўзгаришсиз қолдирган МБ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
19 сентябрдан бошлаб Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг исталган давлат томонидан берилган Шенген визаси билан мамлакатга киришини тўхтатади. «Эстонияга Шенген визаси билан келманг, бу ерда сизни хуш кўришмайди», — деди Эстония ташқи ишлар вазири россияликларга.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида қурувчи ташкилот томонидан 42 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб юборилгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бош прокуратура ташкилот мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида доирасида мамлакатда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ раиси ва бош котибини қабул қилди. Шунингдек, Озарбайжон, Туркманистон парламент раҳбарлари, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди.
Август ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шунингдек, кейинги 12 ойда валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва транспорт нархлари қимматлашиши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши каби омиллар нархлар ошишига таъсир этиши мумкинлиги таъкидланди.
Тармоқларда 7-синф «Ўзбек тили» дарслигига Мурод Назаров тўғрисида маълумот киритилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вазиятга дарслик муаллифлари жамоаси тушунтириш беришича, тадбиркор ҳақидаги матн «ўқиб тушуниш компетенцияларини ривожлантириш учун аутентик материал сифатида танланган».
Чилонзор туманида 58 туп дарахтни кесиб ташлаб, табиатга қарийб 800 млн сўмлик зарар етказгани учун Dream House Stroy компанияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Аввалроқ, мазкур ҳодиса Чилонзор прокуратураси рўпарасида, тунги вақтда содир этилгани ҳақида ёзгандик.
«Жиззах аккумулятор заводи» (ЖАЗ) АЖ тайёр маҳсулотларни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида сотиш буйича дилерликка танлов эълон қилди.
ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.
Ғаллаорол туманида эр ўзаро гап талашиб жанжал юзага келиши оқибатида хотинининг бошига арматура билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,01 сўмга арзонлаб, 10 977,60 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг