Олий Мажлис Сенатининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида янгиланган еттита қўмита ва битта комиссия тузилиб, улардан олтитасига раис сайланди. Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси ўрнига Одоб-ахлоқ комиссияси ташкил этилди.
Наманганнинг Поп туманида қўлбола печкадан чиққан ис гази оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси: ота, ўғил ва қиз фарзандлар ҳалок бўлди. Она кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида тирик қолди. Прокуратура текширув ҳаракатларини бошлади.
ДХХ «Тошкент-Бойсун» автомобиль йўли қурилиши бўйича шартномани олиб беришда ёрдам бериш учун 50 минг доллар талаб қилган компания раҳбарини қўлга олди. Қиймати 500 минг доллар бўлган тендерда дастлаб хорижий компания ғолиб чиққан.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушнинг 1000-кунида мамлакат учун «матонат режаси»ни тақдим этди. У фронт, қурол-яроғ, энергетика, инсон капитали ва маданият каби йўналишларни қамраб олган 10 банддан иборат.
Президент Сенатнинг аввалги таркиби хизматини юқори баҳолади, шунингдек, янги таркиб олдида турган саккизта долзарб вазифани санади. Кенгашларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, ижро органлари фаолияти устидан назорат, коррупцияга қарши курашишда парламент назорати шулар жумласидандир.
Президент ҳоким ва кенгаш раислари ваколатларининг тақсимланишини халқнинг 30 йиллик орзусини ўзида мужассам этган сиёсий ислоҳот, деб атади. Шунингдек, ҳокимларнинг янада кўпроқ ваколатларини кенгашга ўтказиш, туман ва шаҳарларнинг молиявий мустақиллигини ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралашининг олтинчи турида КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Аббосбек Файзуллаев томонидан киритилган бўлса, дарвозабон Ўткир Юсупов яна пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Маданий мерос агентлиги тегишли ташкилотлар ҳудудий бошқармасига Андижондаги Бобур ҳайкалини шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш юзасидан мурожаат қилганини билдирди. Агентликнинг таъкидлашича, уларга бу каби масалалар бўйича илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарурлиги тушунтирилган.
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди. Халқаро таълим институти ҳисоботида айтилишича, уларнинг ярмидан кўпи бакалавриат талабалари ҳисобланади.
Шу вақтгача Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори бўлиб ишлаган Нарзулло Обломурадов мазкур олийгоҳга ректор бўлди.
Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.
Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага етди, шаҳарни заҳарли смог қоплади. Зарарли моддалар концентрацияси ЖССТ тавсияларидан 50 баравар ошди. Мегаполисда мактаблар ва қурилиш майдонлари ёпилди, юк машиналарининг кириши тақиқланди ва аҳоли кўчага камроқ чиқишга чақирилди.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунда зўравонлик турлари аниқ белгилаб берилди. Ҳужжат жабрланувчи болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мактабларда зўравонликнинг олдини олиш чораларини кўзда тутади. Батафсил «Газета.uz» шарҳида.
19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар кредит ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади. Ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда ёшларнинг наркоманияга ружу қўйиши бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда, шунингдек, ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти. «Буни инкор қилиб бўлмайди», — деди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова.
Президент таклифига биноан Танзила Нарбаева учинчи бор Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди. Содиқ Сафоев эса унинг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев ўринбосари бўлди.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Терма жамоа 2015 йилдан буён Шимолий Кореяга ютқазмаган ва бўлажак учрашувда ҳам уч очко олиш ниятида. КХДР бош мураббийи эса жамоасининг Ўзбекистонга қарши «махсус стратегияси» борлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Қонунчилик палатаси депутатларининг янги таркиби олдида чиқиш қилиб, парламентда муҳокама ва мухолифат бўлиши кераклигини айтди. Бу буюк халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик, деди Шавкат Мирзиёев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг