Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда гумонланган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларнинг қамоқ жазоси жамоатчилик назорати ва уй қамоғига ўзгартирилди.
UzAutoMotors`нинг биринчи миллий кроссовери Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланди. Бошланғич комплектация нархи 179 000 000 сўмни ташкил этади. Харидорлар 30 августдан бошлаб шартнома тузишлари мумкин бўлади.
Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.
Август бошида Тошкентда Spark автомобили салонидан қарийб 16 минг қалбаки доллар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.
Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда депутатлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳужжатсиз сақлашни тақиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.
Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.
Тошкент ИИББ Чилонзорда йўлнинг қарама-қарши бўлагида авария ҳолатини вужудга келтирган ҳолда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисини топди. Унга нисбатан МЖтКнинг учта моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди, машина эса жарима майдончасига қўйилди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент-Лондон» рейси йўловчиларининг юклари самолётга ортилмай қолиб кетган. Компания буни Airbus 320neo самолётининг чекланган тижорат юкланиши билан изоҳлади. Багажлар 30 август куни етказиб берилади.
Президент фармони билан Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берган президент, талабалар онлайн оладиган тўлов-шартнома, болалар учун келган Pfizer вакцинаси, дарахтлари шикастланган янги Миллий боғ, янги Қишлоқ хўжалиги вазири ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
«Зангиота-2» ихтисослаштирилган шифохонаси негизида биринчи Taskin болалар ҳосписи очилди. Муассасада бедаво касалликка чалинган беморларга бепул паллиатив ёрдам кўрсатилади. «Газета.uz» ҳосписнинг қандай ишлаши ва унинг очилиш тарихини ҳикоя қилади.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади. Томонлар минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Сараевода бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Дзюдочилар жамоавий баҳсларда ҳам қатнашиб, ўз тарихида илк марта бронза медалини қўлга киритди.
Президент фармонлари билан бир гуруҳ дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди. Жумладан, икки нафар дипломатга фавқулодда ва мухтор элчи, уч нафарига эса 2-даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабаси берилди.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси беш йиллик реконструкциядан сўнг, қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида илк бор ковидга қарши 201 600 доза Pfizer болалар вакцинаси келтирилди. 5−11 ёш болаларга мўлжалланган вакциналар Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукуматининг хайрияси ҳисобланади.
Олий таълим вазирлиги педагогларни тайёрловчи хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг тўлов-контракт пулини давлат томонидан тўлаб беришни таклиф қилди. Бунинг учун икки босқичли танлов ўтказилади. Ундан муваффақиятли ўтган талаба ўқишни тамомлагач, камида 3 йил ишлаб бериши керак бўлади.
Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг