Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди
16 ноябрь 2024, 15:51

Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган янги қўшимчаларга кўра энди барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди. Шу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди
16 ноябрь 2024, 15:29

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилди.

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
16 ноябрь 2024, 14:53

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди

Батирбек Уббиниязов Бўзатов туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади
16 ноябрь 2024, 14:07

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг 9 нафар аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Конституциянинг 92-моддасига кўра, ушбу 9 нафар сенатор давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан тайинланади.

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил
16 ноябрь 2024, 13:00

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил

Asialuxe Travel туроператори Европа ва Осиё учрашадиган, Истанбул эса бутун гўзаллиги билан намоён бўладиган Босфор бўйлаб унутилмас саёҳатларни таклиф этади.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди
16 ноябрь 2024, 12:42

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди

Қозоғистоннинг Каспи компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди.

Тошкентда Махтумқули кўчасининг КҲАЙ кўприги остидан ўтувчи қисмининг бир йўналиши тунда ёпилади
16 ноябрь 2024, 12:20

Тошкентда Махтумқули кўчасининг КҲАЙ кўприги остидан ўтувчи қисмининг бир йўналиши тунда ёпилади

Махтумқули кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи Тошкент тиббиёт академиясидан Ашхобод боғи томон йўналишдаги қисми 16 ноябрь соат 22:00 дан 17 ноябрь соат 08:00 гача ёпилади.

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири
16 ноябрь 2024, 11:57

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири

Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.

Тошкентда тунда Malibu қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга, Cobalt эса дарахтга урилди
16 ноябрь 2024, 10:17

Тошкентда тунда Malibu қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга, Cobalt эса дарахтга урилди

Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.

Сирдарёда 5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
15 ноябрь 2024, 23:37

Сирдарёда 5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиш материаллари корхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Ўзбекистон информатика ўқитувчилари Python ва нейротармоқлар асосларини ўрганиши мумкин
15 ноябрь 2024, 23:27

Ўзбекистон информатика ўқитувчилари Python ва нейротармоқлар асосларини ўрганиши мумкин

Ўзбекистон ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимига нейротармоқлар ва Python дастурлаш тили асосларини ўрганиш имконияти қўшилди. Информатика ўқитувчилари учун бепул курслар Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Нима тайёрлаймиз: турк ошхонаси
15 ноябрь 2024, 22:54

Нима тайёрлаймиз: турк ошхонаси

Менемен, гўштдан тайёрланган қатлама нон, симитлар, «Шекерпере» печеньеси ва турк ошхонасининг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Шольц ва Путин салкам икки йилдан бери илк марта телефон орқали гаплашди. Тафсилотлар
15 ноябрь 2024, 22:20

Шольц ва Путин салкам икки йилдан бери илк марта телефон орқали гаплашди. Тафсилотлар

Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц 2022 йил декабрдан буён илк бор телефон орқали гаплашди. Шольц Путинни урушни тўхтатишга ва қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Канцлер суҳбат ҳақида Украина президентини огоҳлантирган, Зеленский эса Шольцни мулоқот қилмасликка чақирган.

Аэропорт ходими пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилди, компания шубҳали одамларга ишонмасликка чақирди
15 ноябрь 2024, 21:33

Аэропорт ходими пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилди, компания шубҳали одамларга ишонмасликка чақирди

Фуқарога иш билан таъминлашни ваъда қилган Тошкент халқаро аэропорти ходими 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортларида ишга фақат электрон тизим орқали қабул қилинишини маълум қилди ва одамларни шубҳали таклифлардан қочишга чақирди.

Исроил Эрондаги ядровий қуролни ўрганиш махфий лабораториясини йўқ қилган — Axios
15 ноябрь 2024, 21:26

Исроил Эрондаги ядровий қуролни ўрганиш махфий лабораториясини йўқ қилган — Axios

Октябрь охирида Исроилнинг Эронга ҳужуми Теҳрон яқинидаги ядровий қурол ишлаб чиқиш бўйича махфий марказни вайрон қилди ва Эроннинг ядровий тадқиқотларни қайта бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига «сезиларли даражада путур етказди», деб ёзмоқда Axios.

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди
15 ноябрь 2024, 21:09

Сурхондарёда опасини уриб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Президент куз-қиш мавсумида аҳолини энергия билан барқарор таъминлашни буюрди
15 ноябрь 2024, 20:35

Президент куз-қиш мавсумида аҳолини энергия билан барқарор таъминлашни буюрди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Ҳаво кескин совигандаги режалар ва ижтимоий муассасаларни энергия билан узлуксиз таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган. Ҳудудларда газни тежаш имкониятлари амалга оширилади.

«Ёшлар орасида „дорихона наркоманияси“ кенг тарқалаётганидан ташвишдамиз» — Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази
15 ноябрь 2024, 19:08

«Ёшлар орасида „дорихона наркоманияси“ кенг тарқалаётганидан ташвишдамиз» — Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази

Ўзбекистонда охирги 5 йилда наркожиноятлар сони икки баробарга кўпайди. ННҚММ раҳбари Равшан Маматовнинг айтишича, айниқса синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси 400 мартага кўпайган. «Бу иллатнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани бизни ташвишга солмоқда», — деди у.

«Ҳудудий электр тармоқлари» Жиззах филиали куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрди
15 ноябрь 2024, 17:00

«Ҳудудий электр тармоқлари» Жиззах филиали куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 ноябрь)
15 ноябрь 2024, 16:24

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 ноябрь)

Тўққизта кинопремьера, Янги йил арчаси очилиши, НеУят фестивали, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва болалар учун машғулотлар, чегирмалар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг