«Асосийси, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш» — Содиқ Сафоев
14 сентябрь 2021, 10:13

«Асосийси, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Афғонистонда, биринчи навбатда, гуманитар инқирознинг олдини олиш кераклигини таъкидлади. «Бунинг учун биз мамлакатдаги ҳақиқий реал ҳокимият билан иш олиб боришимиз керак. Бошқа йўл йўқ», — деди у.

Январь-август ойларида қарийб 175 минг никоҳ ҳолатлари қайд этилган
14 сентябрь 2021, 10:02

Январь-август ойларида қарийб 175 минг никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 174 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 288 тага кўп.

Йил бошидан бери хорижда вафот этган 323 нафар ўзбекистонликлар жасади олиб келинди
14 сентябрь 2021, 09:47

Йил бошидан бери хорижда вафот этган 323 нафар ўзбекистонликлар жасади олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Ўзбекистонга 8 ой ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади қайтарилди. Агентлик шунингдек 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларнинг қайтарилишида кўмаклашди.

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 сентябрь 2021, 22:01

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графики, Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар, Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши — «Газета.uz»нинг 13 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож
13 сентябрь 2021, 21:31

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож

Шавкат Мирзиёев хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакатда 500 бемор жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда.

Ўзбекистонга яна 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди
13 сентябрь 2021, 21:07

Ўзбекистонга яна 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Польшадан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси олиб келинди. Шунингдек, бугун Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 сентябрь 2021, 21:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мьянмада қаршилик кучлари томонидан 50 га яқин ҳарбий ва полициячининг ўлдирилгани, BMW’нинг Хитойдан 142 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олаётгани, Испанияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг уйларини ташлаб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларнинг 5 тадан биттаси Damas иштирокида бўлмоқда
13 сентябрь 2021, 19:50

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларнинг 5 тадан биттаси Damas иштирокида бўлмоқда

Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 фуқаро вафот этган.

Афғонистонлик барча ҳарбийлар ва фуқаролар Ўзбекистонни тарк этди — ТИВ
13 сентябрь 2021, 18:46

Афғонистонлик барча ҳарбийлар ва фуқаролар Ўзбекистонни тарк этди — ТИВ

Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган барча Афғонистон фуқаролари сўнгги икки кун ичида бошқа мамлакатга эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ расмий вакили.

Reuters: АҚШ афғон учувчиларини Ўзбекистондан олиб чиқишни бошлади
13 сентябрь 2021, 17:52

Reuters: АҚШ афғон учувчиларини Ўзбекистондан олиб чиқишни бошлади

12 сентябрь куни афғон учувчилари ва бошқа хизматчилари Ўзбекистонни тарк эта бошлади. Иккита самолёт Термиз аэропортидан БААга жўнаб кетганлиги айтилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
13 сентябрь 2021, 17:16

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,22 сўмга пасайиб, 10 651,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Алишер Қодиров «Адолат» номзоди билан дебатга тайёр — «Миллий тикланиш»
13 сентябрь 2021, 17:04 1

Алишер Қодиров «Адолат» номзоди билан дебатга тайёр — «Миллий тикланиш»

«Миллий тикланиш» партияси ваколатли вакили партия дебатлар ва сайловолди дастурини экспертизадан ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. «Алишер Қодиров ўзининг жойини бўшатиб беришга эмас, курашишга тайёр. Биз ҳеч қачон орқага чекинмаймиз», — деди Баҳодир Маматхонов.

Ўзбекистон футзалчилари жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади
13 сентябрь 2021, 15:10

Ўзбекистон футзалчилари жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги ўйинларини Гватемала билан учрашувдаги мағлубият билан бошлади.

Ўзбекистон АҚШдан Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилди
13 сентябрь 2021, 14:31

Ўзбекистон АҚШдан Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилди

Душанба куни 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси АҚШдан беғараз кўмак сифатида Тошкентга олиб келинди. ЮНИСЕФ умумий ҳажми 3064 литр бўлган 8 та музлатгич сотиб олди, бу вакцинанинг бутун ҳажмини -70 даража ҳароратда сақлаш учун етарли.

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади
13 сентябрь 2021, 12:35

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонга асосан ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда
13 сентябрь 2021, 11:50

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади
13 сентябрь 2021, 11:29

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 16−17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ҳамда Тожикистон, Россия, Покистон, Эрон раҳбарлари билан учрашади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади
13 сентябрь 2021, 11:23

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади

Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати сешанба куни +29…+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача кўтарилади

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус аниқланди
13 сентябрь 2021, 11:00

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 96 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади
13 сентябрь 2021, 10:43

Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг