Дарё ўзанларидан норуда материаллар қазиб олишга мораторийга қарамай, Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши давом этмоқда. Бу сафар табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди. Аввалроқ БП бу иш билан шуғулланувчи компанияларнинг лицензиялари бекор қилинмаётганини афсус билан қайд этганди.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлари учун айрим соҳа мутахассисларини орден ва медаллар билан тақдирлади.
Январь-сентябрь ойларида банклар аҳолидан сотганидан 4,8 млрд доллар кўпроқ валюта сотиб олди. Ижобий фарқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми камайди.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар билан Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини аниқлаш учун биноларнинг минимал солиқ базасини кўтариш кўзда тутилган.
Шаҳрисабз туманида томоғи шишганидан шикоят қилиб хусусий поликлиникага борган 28 ёшли аёл олган муолажасидан сўнг вафот этди. Маълум бўлишича, шифокор унга «Цефтриаксон» антибиотиги ва «Дексаметазон» препарати аралашмасидан инъекция юборган. Ҳозирда ўлим ҳолати бўйича тергов ишлари кетмоқда.
Optimo менежерлар ва кассирлар учун қулай интерфейсга эга бўлиб, бизнесни автоматлаштиришга ёрдам беради.
2025 йилда давлат бюджетидан электр энергияси, табиий газ нархларидаги тафовутни қоплаш ва иссиқлик корхоналарига субсидиялар учун 12,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Ҳукумат тарифлар ошгани ва 2025 йилда яна ошишига қарамай, газ ҳамда электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи.
АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловларидан кейин халққа мурожаатида ҳокимият Дональд Трампга «тинч ва тартибли» ўтишини таъминлашини айтди. «Биз мамлакат танловини қабул қиламиз», — деди у.
Ўтган суткада Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Харьковда турар жой биносининг уч қавати вайрон бўлди. Запорожье шаҳрида ҳам кўп қаватли уйга зарар етказилди, 9 киши, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлди, шаҳарда мотам эълон қилинди.
Тахтақорача довонида тоғдан улкан тош автомобилга қулаши оқибатида уч киши, жумладан, икки нафар Венгрия фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси чуқур таъзия изҳор этиб, марҳумларнинг жасадларини ватанига қайтаришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
Тўққизта кинопремера, анъанавий арт-бозор, ижодий маҳорат дарслари, театр томошалари, концертлар, болалар учун кўнгилочар шоулари, дўконлардаги чегирмалар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Uzum Tezkor курьерлик соҳасидаги кенг тарқалган, жумладан, уларнинг даромади камлиги, аёллар ишлай олмаслиги, карьера қилиш имконсизлиги ҳақидаги мифларга тўхталди.
Октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархининг ошиши фонида яна 2 млрд долларга ошиб, 43,1 млрд долларга етди. Кўрсаткич кетма-кет тўртинчи ой рекордини янгилади. Марказий банк оз миқдорда қимматбаҳо металл сотиб, қимматли қоғозлар харид қилди.
Президент сув хўжалигидаги насос станцияларида электр истеъмоли 8,3 млрддан 6,8 млрд кВт/соатга камайганини, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади. У хоразмлик фермерларнинг энергия тежаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш, шунингдек, 2 та асосий насос станцияси учун тендер эълон қилишни топширди.
Yashil Meros дастури Ўзбекистон аҳолисини, жумладан, Click’нинг 18,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга жалб этади.
Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+15 даража атрофида бўлади.
ДХХ Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади. Андижондаги ҳолатда корхона раҳбари ва тадбиркор келишиб, иссиқхонага ажратилган ерни коттеж қуришга мослаб бериш эвазига харидордан $230 минг сўрагани маълум бўлди. Улар олдиндан $30 минг олганида ушланди.
Мирзо Улуғбек туманида Tracker автомобилида ёнғин содир бўлди. Машина тўлиқ ёниб кетган, жароҳатланганлар йўқ.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори буйруғи билан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияга киритиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг