Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади
25 апрель 2022, 12:28

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Чоршанба ва пайшанба кунлари марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда
25 апрель 2022, 11:49

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда

Пастдарғом туманида фермер 6 гектар ерни ноқонуний тарзда 170 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган. Гумондор ер майдонини фуқаро номига туман ҳокимлигидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилганлиги айтилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади
25 апрель 2022, 11:10

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга табрик йўллади. Ўзбекистон делегацияси унга олтин ва кумушдан ясалган «Пои Калон ансамбли» нинг 3D шаклидаги суратини совға қилди. «Мен [совғага] қараяпман ва уни қўйишга жой қидираяпман. Президент лол қолдиришни билади», — деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди
25 апрель 2022, 10:44

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланишда гумонланган 9 нафар шахсни ҳибсга олди. Уларнинг олдидан 34 млн сўмлик 1351 дона дори воситаси топилган.

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди
25 апрель 2022, 10:06

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 апрель 2022, 17:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёнинг 12 давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит тарқалгани, Франция президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи, уруш бошлангандан бери Украинада 213 нафар бола ҳалок бўлгани айтилгани, ЕИнинг ўнта давлати компаниялари эмбаргони айланиб ўтиб Россияга қурол сотгани, БМТ раҳбарининг Россия ва Украинага ташрифи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Валюта курслари ҳафта давомида қандай ўзгарди?
24 апрель 2022, 15:02

Валюта курслари ҳафта давомида қандай ўзгарди?

Ҳафта давомида сўмга нисбатан мустаҳкамланган рубль, арзонлаган доллар ҳамда қадрсизланган евро — ҳафталик валюта курслари дайжестида.

Магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин
24 апрель 2022, 12:02

Магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Магистратурага ўқишга киришда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олиниши мумкин.

ОАВ: Украинанинг урушдан кейинги чегаралари Россия-Украина музокараларининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда
24 апрель 2022, 10:47

ОАВ: Украинанинг урушдан кейинги чегаралари Россия-Украина музокараларининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда

Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский 22 апрель куни Украина томони билан «бир нечта узоқ давом этган музокаралар» бўлиб ўтганини маълум қилди. Ҳозирда Украинанинг нейтраллик ва ядросизлик мақоми, хавфсизлик кафолатлари ҳамда «маданиятларга нисбатан ўзаро ҳурмат» масалалари юзасидан муҳокамалар давом этмоқда. Украинанинг урушдан кейинги чегаралари музокараларнинг асосий масаласи бўлиб қолмоқда.

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилинади
23 апрель 2022, 17:33

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилинади

Ҳукумат қарори билан 1 декабрга қадар дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш мақсадида e-ngo.uz электрон порталига жойлаштирилади. 1 январдан давлат орган ва ташкилотлари ижтимоий ҳамда иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари, давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мажбурий тартибда порталга киритиб боради.

«Гуанжоу» клиникаси маҳаллий дориларни қайта қадоқлаб, қиммат нархга сотаётгани айтилмоқда
23 апрель 2022, 15:53

«Гуанжоу» клиникаси маҳаллий дориларни қайта қадоқлаб, қиммат нархга сотаётгани айтилмоқда

Ўзбекистонда Хитойнинг «Гуанжоу» клиникасининг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида маҳаллий дориларни қайта қадоқлаб, қиммат нархга сотаётгани юзасидан текширув ўтказилмоқда. Клиника мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Atlas савдо мажмуасидаги акцияга келган йирик оломон туфайли тирбандликлар юзага келди
23 апрель 2022, 13:59

Atlas савдо мажмуасидаги акцияга келган йирик оломон туфайли тирбандликлар юзага келди

Чилонзор туманидаги Atlas савдо мажмуасида маиший техникаларга катта чегирма эълон қилингандан сўнг 18 мингга яқин фуқаролар мажмуа олдида тўпланган. Натижада тирбандлик ва тиқилинчлар юзага келган. Тиқилинчда бир нафар аёл хушидан кетган. Тошкент шаҳар ИИББ дўкон ёпилганлигини ва сотув бўлмаслигини маълум қилди.

ОТБ тавсиялари: Бюджет маблағларини самаралироқ сарфлаш ва солиқларни оптималлаштириш
23 апрель 2022, 13:20

ОТБ тавсиялари: Бюджет маблағларини самаралироқ сарфлаш ва солиқларни оптималлаштириш

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати Украинадаги уруш туфайли сезиларли даражада секинлашади, бироқ янада самаралироқ бюджет харажатлари ва яшил молиялаштириш келгусида ўсишнинг тезлашишига хизмат қилиши мумкин. Осиё тараққиёт банки ўз прогнозларига таянган ҳолда, беқарорлик ва рисклар даврида ҳукуматларга бюджет-солиқ сиёсати билан боғлиқ тавсиялар бермоқда.

Президент ҳокимларга: «Одамларга 100 та товуқ бериб, олти ойдан кейин гаплаш»
23 апрель 2022, 11:58

Президент ҳокимларга: «Одамларга 100 та товуқ бериб, олти ойдан кейин гаплаш»

Шавкат Мирзиёев янги Кўкдала туманида ўтказилган йиғилишда инсонлар фаровонлиги ва эртанги кунга ишонч ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди. Ҳокимларга мурожаат қилиб: «Қўлингдан ҳеч нарса келмаса, одамларга ҳеч бўлмаганда 100 та товуқ бер… Олти ой ичида у билан гаплаш. Уларнинг дунёқараши ўзгаради». Шунингдек, у ҳамма ҳам ҳоким бўла олмаслигини, уларни тарбиялаш кераклигини, бу осон эмаслигини таъкидлади.

Шерзод Кудбиев Фискал институт ректори бўлди
23 апрель 2022, 11:43

Шерзод Кудбиев Фискал институт ректори бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қўмита ҳузуридаги Фискал институтга ректор бўлди.

Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда
23 апрель 2022, 11:27

Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда

ДХХ Россия ва Туркия орқали ўтиб Суриядаги террористик ташкилотга қўшилишни режалаштирганликда гумонланган қашқадарёлик фуқарони ушлади. У ижтимоий тармоқларга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқим раҳнамоларининг маърузаларини жойлаб, қишлоғида ҳам тарғиб қилгани айтилмоқда.

Ифторлик учун ноодатий таомлар
23 апрель 2022, 10:44

Ифторлик учун ноодатий таомлар

Сомса-шўрва, товуқли дангаса хоним, сацебели қайласида тайёрланган мол гўшти, газ печида пиширилган картошка ва гўштли фрикаделкалар, қуритилган мевалар билан тайёрланган гўштли рулет, қийма билан тўлдирилган помидорлар — Zira.uz ифторлик учун ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«Поп-Наманган» йўли кенгайтирилиб, 11 та чорраҳа ва ер ости йўлаклари қурилади
23 апрель 2022, 09:55

«Поп-Наманган» йўли кенгайтирилиб, 11 та чорраҳа ва ер ости йўлаклари қурилади

Президент Поп ва Наманган йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Унда транспортлар қайрилиб олиши учун чорраҳа ва пиёдалар учун ер ости ўтиш жойларини қуриш режалаштирилган. Натижада, ўртача тезлик 40−60 км/с дан 90−100 км/с гача ошиши мумкин.

22 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 апрель 2022, 22:00

22 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Афғонистондаги террорчилик ҳаракатларини қоралаган Ўзбекистон, «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги 101 та сохта экспонат, Андижондаги боғчада уйқу вақтида вафот этган болакай, Қашқадарёдаги сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларини гапирган президент, дам олиш кунларидаги ёмғир ҳамда ёғиши кутилаётган дўл ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 22 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Болалар омбудсмани: Меҳрибонлик уйи маъмурияти «Энг яхши ҳимоя — бу ҳужум» тамойилини қўллади
22 апрель 2022, 21:40

Болалар омбудсмани: Меҳрибонлик уйи маъмурияти «Энг яхши ҳимоя — бу ҳужум» тамойилини қўллади

Болалар омбудсмани Алия Юнусова 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйида юз берган воқеага изоҳ берди. Ўрганишлар натижасида меҳрибонлик уйи маъмурияти болаларни психиатрия шифохонасига юбориб келганлиги, уларга нисбатан қўрқитиш ва нодўстона муносабатда бўлиб келингани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг