Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
27 апрель 2022, 21:36

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди
27 апрель 2022, 19:15

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди

Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
27 апрель 2022, 19:00

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди
27 апрель 2022, 18:29

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.

Қоракўлчилик ва ипакчилик учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди
27 апрель 2022, 17:58

Қоракўлчилик ва ипакчилик учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди

Қоракўлчилик маҳсулотларини етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?
27 апрель 2022, 17:57 1

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?

Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.

Тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларидаги йўл белгилари ўзгаради (Фото)
27 апрель 2022, 17:09

Тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларидаги йўл белгилари ўзгаради (Фото)

1 майдан республикадаги тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларида турли кўринишдаги йўл белгилари ўрнатилади. Аввалги йўл ҳаракати қоидаларида тўхташ жойи белгиси фақат бир кўринишда эди.

ЙҲХБларда мактаблар билан ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди
27 апрель 2022, 16:01

ЙҲХБларда мактаблар билан ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди

ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ҳамкорликда ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди. У, жумладан, ўрта махсус таълим даргоҳларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва турли мусобақаларни ташкил этади.

«Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун $30 млн сармоя киритади
27 апрель 2022, 15:44

«Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун $30 млн сармоя киритади

Россиянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири «Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 30 млн доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Компания 2023 йилда саратонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди.

30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
27 апрель 2022, 14:51

30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойишига кўра, шанба куни Ўзбекистонда умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлади.

Самарқандда фуқарони учта давлат орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
27 апрель 2022, 14:36

Самарқандда фуқарони учта давлат орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

АҚШда яшовчи шериги билан Самарқандда яшовчи фуқарони 40 минг доллар эвазига Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бундай ҳолатлар ҳудудда аввал ҳам қайд этилган эди.

Муаллифлик ҳуқуқини мунтазам равишда бузувчи сайтлар фаолияти вақтинча чекланади
27 апрель 2022, 14:00

Муаллифлик ҳуқуқини мунтазам равишда бузувчи сайтлар фаолияти вақтинча чекланади

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини тизимли равишда содир этиб келган веб-сайтлар фаолияти вақтинча чекланади. Интелектуал мулк соҳасида давлат назорати кучайтирилади.

Ўзбекистонда шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларни маркалаш жорий этилиши мумкин
27 апрель 2022, 13:35

Ўзбекистонда шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларни маркалаш жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларга мажбурий маркалашни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Расмийларга кўра, бу соҳаларда сохталаштириш ва контрафакт даражаси юқори.

Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?
27 апрель 2022, 12:28

Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.

Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади
27 апрель 2022, 11:30

Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Деҳқонободда қўнғир айиқ боласи ўлик ҳолда топилгани бўйича маълумот берилди
27 апрель 2022, 11:17

Деҳқонободда қўнғир айиқ боласи ўлик ҳолда топилгани бўйича маълумот берилди

25 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида экологлар она қўнғир айиқни икки боласи билан учратиб қолган эди. Бир кун ўтиб ижтимоий тармоқларда болаларнинг биттаси ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумонланувчи аниқланди. Унинг уйидан бир дона айиқ боласининг териси топилган. Лекин гумондор айиқ боласини ўлик ҳолда топганини айтмоқда.

«Ўқиши учун уринг». Хатирчи тумани ҳокими мактаб ўқувчилари билан ишлаш ҳақида
27 апрель 2022, 11:00

«Ўқиши учун уринг». Хатирчи тумани ҳокими мактаб ўқувчилари билан ишлаш ҳақида

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мактаб ўқувчиларини керак бўлса уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «аввал ўқитувчилар болаларни калтаклашган ва бу уни ҳозиргача келишига ёрдам берган». Туман ҳокимлиги матбуот хизмати «ижтимоий тармоқларда вазият бошқача талқин қилинганини» маълум қилди.

2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган
27 апрель 2022, 10:52

2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган

2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.

Миллий гвардия қўмондонига ўринбосарлар тайинланди
27 апрель 2022, 10:17

Миллий гвардия қўмондонига ўринбосарлар тайинланди

Адхамжон Сормонкулов ва Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари этиб тайинланди.

«ОАВ эркинлиги учун халқаро ташкилотлар ёрдами керак» — Комил Алламжонов
27 апрель 2022, 10:10

«ОАВ эркинлиги учун халқаро ташкилотлар ёрдами керак» — Комил Алламжонов

Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Комил Алламжонов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашувда ОАВ эркинлигини таъминлаш учун халқаро ташкилотларнинг кўмаги зарурлигини таъкидлади. У БМТ бошқармаси билан ҳамкорлик матбуотни ривожлантириш ва «аҳолини агрессив ва шафқатсиз хорижий ташвиқотдан» ҳимоя қилиш учун муҳим деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг