Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «Ипотека-банк» давлат улушининг 75 фоизини Венгриянинг ОТP Bank банки сотиб олаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларнинг биринчи қисмини чоршанба куни, қолганини эса икки ой давомида имзолаш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги тури бўйича иккинчи, мазкур касаллик туфайли ўлим ҳолатлари бўйича эса учинчи ўринда туради. У 90% ҳолларда одам папиллома вируси инфекцияси билан бошланади. Касалликни эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш орқали енгиб ўтиш мумкин. Икки вилоятда пилот скрининг дастури ишга туширилмоқда.
Бухорода бюджет ташкилоти қарийб 65 млрд сўм миқдоридаги харидларни тендерсиз амалга оширгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат тўғрисида"ги қонунни бузганлик учун иш очди.
Самарқанд автомобиль заводи 729 авлод Isuzu юк машиналари ва автобусларини ишлаб чиқаришни тўхтатади ва экологик стандартдаги — 700P авлодига га ўтади. Эски авлод автомобиллари эгалари учун эҳтиёт қисмлари яқин 10 йил ичида мавжуд бўлади.
Чоршанба куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 67 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Октябрь ойининг биринчи кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси + 3 … + 8 даражагача, кундузи + 12 … + 17 даражагача пасаяди. Шимолда кечаси нолгача пасайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Молдованинг «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛ доирасидаги ўйинда «Реал Мадрид» дарвозасига гол урди. «Сантьяго Бернабеу»даги ўйин Молдова клуби ғалабаси билан якунланди. Икки ўйиндан бери ғалаба қозонаётган Яхшибоевнинг жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринда кетмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви, Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар COVID-19`га қарши эмланишга рухсат берилиши, Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилиши — «Газета.uz»нинг 28 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
YouTube’нинг сайлов натижаларига шубҳа туғдирадиган контентни жойлаштиришни тақиқлагани, Афғонистон муваққат ҳукуматининг қирол Зоҳир Шоҳ давридаги конституцияга амал қилиши, Японияда фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшовчи аёл эри икки ёшли ўғлини кома ҳолатига тушгунча қийнаганини маълум қилди. Аёлнинг айтишича, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган эри аввалги икки никоҳидан бўлган болаларини ҳам қийнаган — бирининг қўл терисини куйдирган, бошқа бирини пичоқ билан қўрқитган.
Elsun-Sharob алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Янги Ўзбекистон» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди.
Илон Маск яна дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Унинг бойлиги Forbes Real-Time рейтингида 203,4 млрд долларга баҳоланмоқда.
KFC Самарқандда жойлашган ресторанига ишга кирмоқчи бўлган номзодларни суҳбат учун таклиф қилмоқда.
UzAuto Motors 2022 йилги янги Chevrolet Captiva кроссоверининг тўртта комлектацияда сотилиши бошланганини эълон қилди. Нархлар 192,7 миллион сўмдан бошланади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,88 сўмга кўтарилиб, 10 675,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.
Фарғонада электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Central Asia Motors корхонаси негизида Хитойнинг Hong Kong ZRSC компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 55 млн доллар.
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сўнгги пайтларда маҳаллаларга жуда кўп вазифалар юклаб юборилаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, маҳалла аслида «одамларни бирлаштирадиган, маслаҳат, мулоқот қиладиган маскан бўлиши керак».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг