«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев
28 сентябрь 2021, 15:21

«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.

12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланиши мумкин
28 сентябрь 2021, 15:02 1

12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланиши мумкин

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида COVID-19`га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди.

5,2 млрд сўмлик ўсимликлар, португал мармари: Сенатнинг янги биноси реконструкцияси қандай кетмоқда?
28 сентябрь 2021, 14:54

5,2 млрд сўмлик ўсимликлар, португал мармари: Сенатнинг янги биноси реконструкцияси қандай кетмоқда?

Тошкент марказидаги Сенат биносини реконструкция қилиш доирасида 5,2 млрд сўмга ўсимликлар, 1 млрд сўмлик сувенирлар, португал мармаридан плиталар ва 1,1 млрд сўмлик устунли капитель ва бошқаалар сотиб олинди.

Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилди
28 сентябрь 2021, 13:52

Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилди

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши таъсис йиғилиши ўтказилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш унинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Ўзбекистон 8 ой давомида қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилди
28 сентябрь 2021, 12:57

Ўзбекистон 8 ой давомида қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилди

Январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 316,6 млн долларга тенг бўлган қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилинди. Автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4350 тага камайган.

«Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев
28 сентябрь 2021, 12:56

«Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ажратилаётган пулларни адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати кераклигини таъкидлади. «Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур», — деди у.

Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари тайёрланади
28 сентябрь 2021, 11:50

Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари тайёрланади

Президент қарори билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ўқитилади. Улар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.

Onix ва Tracker ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга 427 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратилади
28 сентябрь 2021, 10:42 1

Onix ва Tracker ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга 427 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратилади

«Ўзавтосаноат» UzAuto Motors заводи базасида Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиради. Лойиҳанинг 2022 йил сентябрида ишга тушиши кутилмоқда.

27 сентябрь куни Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус аниқланди
28 сентябрь 2021, 10:32

27 сентябрь куни Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 37 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

Иккинчи фуқаролик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
28 сентябрь 2021, 10:21

Иккинчи фуқаролик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Иккинчи фуқароликни олган шахсларга давлат органларига хабар бермаганлиги учун жавобгарлик белгиланиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «қонунчиликдаги бўшлиқ»ни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Наманганда «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Янги Наманган» шаҳарчаси қурилади
28 сентябрь 2021, 09:56

Наманганда «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Янги Наманган» шаҳарчаси қурилади

Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.

«Ҳали улар ҳаётни билмайди-ку» — Шавкат Мирзиёев президентликка бошқа номзодлар ҳақида
28 сентябрь 2021, 09:22

«Ҳали улар ҳаётни билмайди-ку» — Шавкат Мирзиёев президентликка бошқа номзодлар ҳақида

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳар куни рақиблардан ҳам кўп нарса ўрганиши кераклигини айтиб ўтди. У бошқа номзодларнинг ҳаётни билмаслигини, бу билан уларни ёмонлаш нияти йўқлигини таъкидлади.

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида ҳайдаб кетди
27 сентябрь 2021, 22:54

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида ҳайдаб кетди

Қумқўрғон туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходими илтимосига бўйсунмасдан, уни капотда 3 км дан ошиқ масофага ҳайдаб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 сентябрь 2021, 21:30

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви, талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланиши, Абдулазиз Камиловнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 27 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 сентябрь 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг 2 мингдан ортиқ муҳожирни Беларусга чиқариб юборишга ҳаракат қилгани, «Толибон»нинг эркакларга соқол олишни тақиқлагани, Критдаги кучли зилзила ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Мобил телефон импорти тўрт баробарга ўсди
27 сентябрь 2021, 20:14

Мобил телефон импорти тўрт баробарга ўсди

Январь-август ойларида Ўзбекистонга хориждан 1,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди. Тошкентга 1,56 млн, Қорақалпоғистонга эса 2 дона телефон импорт қилинган.

Enter Engineering немис концерни ThyssenKrupp билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди
27 сентябрь 2021, 19:00

Enter Engineering немис концерни ThyssenKrupp билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳада янги иш ўринларини яратиш, мамлакатдаги кон манбааларини такомиллаштириш ва энергия қувватини тежаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.

Сурхондарё ҳокими Термизда Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори билан учрашди
27 сентябрь 2021, 18:42

Сурхондарё ҳокими Термизда Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори билан учрашди

Афғон томони ташаббуси билан Термизад Ўзбекистон ва Афонистоннинг чегарадош ҳудудлари раҳбарлари учрашди. Унда Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистон энди минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак — Ўзбекистон ТИВ
27 сентябрь 2021, 18:20

Афғонистон энди минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак — Ўзбекистон ТИВ

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграция жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов Туркия Кенгаши мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ушбу фикрларни билдирди.

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида
27 сентябрь 2021, 18:01 3

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг