«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.
Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.
Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун Credit Suisse банкирларига хавф даражаси юқори мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги «Anhor-Lokomotiv» боғидаги аттракциондан аёл ва эркак йиқилиб, касалхонага ётқизилди. Қайд этилишича, улар хавфсизлик камарини тақмаган.
Қорақалпоғистонда Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. Оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Яшнобод, Сергели, Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида 13 июнь куни электр энергияси «таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида» вақтинча ўчирилади.
2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Данғара туманида табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди. Унинг тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ов қилган фуқарога қуролини қайтариб бериш эвазига 1 млн сўм олгани айтилмоқда.
Самарқанд вилоятида кучли шамол сабаб электр таъминоти ўчирилди. Энергетика вазирлиги бу хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.
Фарғонада 42 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди. У воқеадан бироз олдин 7 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса поезддан қочишга улгурмаган.
Тижорат банклари 13 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370−11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 460−11 500 сўм.
Қўқон шаҳридаги «Буюк Ипак йўли» бозорида содир бўлган ёнғин 4 соатда бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида юздан ортиқ тадбиркорнинг мол-мулкларига зарар етгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.
Қорақалпоғистондаги устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлмаган тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади.
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 7−10 сентябрь кунлари илк Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади. Унда спортчилар беллашуви, миллий ош чемпионати, санъати кўргазмалари, адабиётлар намойишлари бўлиб ўтади.
Қўқондаги «Буюк Ипак йўли» бозорида бир неча соатдан бери ёнғин давом этмоқда. Ёнғинни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.
70 ёшли аёл Тошкентдан Самарқандга учаётган Silk Avia самолёти ҳожатхона кабинасида сигарет чекди. Самолёт қўниши билан командир ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирди. Аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у республика мактабларида тўлиб-тошган синфлар бўлмаслигига ваъда берди.
Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг фарзанди эканини яна бир бор таъкидлади. «Шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан», — деди у.
Бирлашишини эълон қилган Uzum ва Click тўлов тизими, Нукус иши бўйича навбатдаги суд ҳукми, партиялардан президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, реконструкция қилинадиган Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари, электр таъминотидаги узилиш сабаби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг