Қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш тартиби белгиланди
26 февраль 2021, 12:01

Қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлади. Жараёнга жамоатчилик жалб қилинади — фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
26 февраль 2021, 10:38

Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Сирдарё вилоятида аёл вояга етмаган 2 ойлик чақалоғини 3 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Фарзандини тадбир иштирокчисига сотган вақтида, келишилган пуллар билан ушланди.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди
26 февраль 2021, 09:29

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди

Фарғона вилоятида «Lасetti-2» автомашинаси «Matiz» билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» даги икки йўловчи вафот этди. Машина ҳайдовчилари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади
25 февраль 2021, 23:58 2

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади

Янги аэродром яқинида фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат дендропарк (155 гектар), шунингдек, унинг ёнида Олимпия шаҳарчаси (160 гектар) қурилиши режалаштирилмоқда. Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида ҳам парк (270 гектар) бунёд этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди
25 февраль 2021, 23:16

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 20 февралдан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди. Ташкилотчиларга санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиш, экспозициялар орасида 3 метр масофани таъминлаш каби талаблар қўйилмоқда.

Тошкентда 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузиб ташланади (аниқлаштирилди)
25 февраль 2021, 22:54

Тошкентда 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузиб ташланади (аниқлаштирилди)

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузилади, дея маълум қилди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Шунингдек, ёғоч уйларнинг бузилиши ҳам бошланади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу йили шунингдек, иккита мактабни очиш, иккита поликлиника қуриш, туман тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 февраль 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди
25 февраль 2021, 19:27

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатда қашшоқлик тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди. Ҳукумат сўнгги 8 йил ичида бунинг учун жами 246 млрд доллар сарфлаб, деярли 100 млн аҳолини қашшоқлик даражасидан олиб чиқди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
25 февраль 2021, 19:20

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қаҳрамон Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш бўйича ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди
25 февраль 2021, 18:23

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди

Арманистон қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда. Никол Пашинян ушбу ҳаракатни «ҳарбий тўнтариш қилишга уриниш» деб атади.

«Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди» — Танзила Нарбаева
25 февраль 2021, 17:48

«Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди» — Танзила Нарбаева

«Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди», деди Сенат раиси Танзила Нарбаева America Ovozi`га берган интервьюсида. Унинг айтишича, ҳозирга қадар ҳудудларга «бир тийин ҳам берилмас эди». Айни шу сабаб «пахтани йиғиб олишда мажбурий меҳнат бўлган». Нарбаева икки давр раҳбарларининг ўртасидаги фарқ жуда катталигини айтган.

Фарғонада ота билан ўғил вояга етмаган болани калтаклашди
25 февраль 2021, 17:03

Фарғонада ота билан ўғил вояга етмаган болани калтаклашди

Фарғона вилоятида ота ўз ўғли билан бирга вояга етмаган болани дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ маълумотларига кўра, фуқаролар ўзаро келишмовчиликлар туфайли болани уриб, тан жароҳати етказган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Долларнинг расмий курси арзонлади
25 февраль 2021, 16:55

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 538 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса қимматлади.

1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади
25 февраль 2021, 16:45

1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади

Кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация тўланади. Бунда уларга бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда компенсация пули берилади.

Газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин
25 февраль 2021, 16:43

Газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 25 февралдан газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин. «Hududgazta'minot» газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан — кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишни тавсия қилди.

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» боғини қуриш учун тендер эълон қилинди. Унда ўзбек компаниялари ҳам қатнашиши мумкин
25 февраль 2021, 16:15

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» боғини қуриш учун тендер эълон қилинди. Унда ўзбек компаниялари ҳам қатнашиши мумкин

Туркманбоши Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, Ашхободда «Тошкент» маданият ва истироҳат боғи қурилишини маълум қилди. Боғни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича эълон қилинган тендерга ўзбек компаниялари ҳам таклиф этилди.

Қашқадарёда «Жигули» 15 ёшли қизни уриб юборди
25 февраль 2021, 15:58

Қашқадарёда «Жигули» 15 ёшли қизни уриб юборди

Қашқадарё вилоятида «Жигули» ҳайдовчиси йўлнинг катнов қисмини кесиб ўтаётган 15 ёшли қизни уриб юборди. Пиёда тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққача пиёда йўлга чиқди
25 февраль 2021, 15:03

Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққача пиёда йўлга чиқди

Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқишди, улар Наврўзни қорақалпоқ халқи билан бирга нишонламоқчи. Ҳаваскор спортчилар 15 февраль куни Андижондан йўлга отланиб, 9 кун деганда Тошкентга етиб келишди.

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди
25 февраль 2021, 14:49

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Самарқандда хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаб ўлдирган фуқарога 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Pfizer/BioNTech вакцинаси 94 фоизга самарали деб топилди
25 февраль 2021, 13:29

Pfizer/BioNTech вакцинаси 94 фоизга самарали деб топилди

АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Исроилдаги оммавий вакцинация жараёни натижаларига кўра, биринчи дозадан сўнг самарадорлик 57%, иккинчисидан сўнг 94% деб топилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг