Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади
4 февраль 2025, 15:16

Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Тошкент метросига яна янги 3 та поезд олиб келинди
4 февраль 2025, 15:13

Тошкент метросига яна янги 3 та поезд олиб келинди

Тошкент метрополитени яна 3 та поезд сотиб олди. Поездлар 7−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.

Автобусда мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган эркак 8 суткага қамалди. Боланинг отаси суд қароридан норози
4 февраль 2025, 14:33

Автобусда мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган эркак 8 суткага қамалди. Боланинг отаси суд қароридан норози

Тошкентда 37 ёшли эркак автобусда ўтирган 12 ёшли ўқувчига диққат билан қараб, кейин унинг қўлидан ушлади. Эркакнинг таъкидлашича, у буни тасодифан, болани қариндоши деб ўйлаб қилган. Боланинг отаси суд эркакни шилқимлик учун эмас, майда безорилик учун жазолаганидан норози.

Сотувчи истеъмолчига товарни етказиб беришда кечиктирилган муддати учун пеня тўлаши белгиланмоқда
4 февраль 2025, 12:46

Сотувчи истеъмолчига товарни етказиб беришда кечиктирилган муддати учун пеня тўлаши белгиланмоқда

Ўзбекистонда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда пеня тўлаши тартиби белгиланмоқда. Тегишли қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Канада ҳам АҚШ билан ўзаро божлар жорий этишни кечиктирди
4 февраль 2025, 11:55

Канада ҳам АҚШ билан ўзаро божлар жорий этишни кечиктирди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп билан божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олди. Бунда Канада чегарани мустаҳкамлашда 10 мингга яқин одамни сафарбар қилади, фентанил моддаси оқимини тўхтатиш учун ресурсларни кўпайтиради. Бир кун аввал Мексика ҳам божларни кечиктиришга келишиб олганди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
4 февраль 2025, 11:05

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясида ишлаган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади
4 февраль 2025, 11:04

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қашқадарёда икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди
4 февраль 2025, 10:36

Қашқадарёда икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Қарши шаҳрида дрифт қилишга уринган 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилди. Зарба кучлилиги оқибатида машинада бўлган унинг икки дўсти вафот этди.

Пиллачилик соҳасида банд бўлганлар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилади
4 февраль 2025, 10:20

Пиллачилик соҳасида банд бўлганлар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилади

Ҳукумат қарори билан пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжат билан соҳада банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши белгиланди.

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
4 февраль 2025, 09:58

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг февраль ойи ёғингарчилик бўйича қуруқроқ, ҳарорат режими бўйича эса мамлакатнинг катта қисмида меъёр атрофида ўтади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун йилнинг иккинчи ойи об-ҳавоси бўйича видеоли ва матнли шарҳ тайёрлади.

Тошкент вилоятида 4 туп шумтолни кесиб ташлаганлар табиатга 412 млн сўм зарар етказди
4 февраль 2025, 09:56

Тошкент вилоятида 4 туп шумтолни кесиб ташлаганлар табиатга 412 млн сўм зарар етказди

Янгийўл туманида икки фуқаро 4 туп шумтол дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Улар бу орқали табиатга 412 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Hyundai брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Hyundai Auto Asia компаниянинг олти йиллигини нишонлади
4 февраль 2025, 09:00

Hyundai брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Hyundai Auto Asia компаниянинг олти йиллигини нишонлади

Ўзбекистонда Hyundai бренди расмий дистрибьютори Astana Motors компаниялари гуруҳига кирувчи Hyundai Auto Asia олти йиллигини нишонлади ва Hyundai Tucson кроссоверининг янгиланган версиясини тақдим этди.

Тошкентда собиқ ҳоким ёрдамчиси 20 киши номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди
4 февраль 2025, 00:55

Тошкентда собиқ ҳоким ёрдамчиси 20 киши номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди

Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги Riviera мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасида ҳалок бўлди
4 февраль 2025, 00:44

Тошкентдаги Riviera мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги Riviera савдо мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасини тозалаётган вақтда ускуна ҳаракатланишни бошлаган. Оқибатда ходим лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Экспертиза тайинланди, текширув бошланди.

Ўзбекистонда бир қатор божхона йиғимлари ставкалари пасайтирилди. Курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда
3 февраль 2025, 23:10

Ўзбекистонда бир қатор божхона йиғимлари ставкалари пасайтирилди. Курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда

Ўзбекистонда айрим божхона йиғимлари ставкалари ЖСТ талабларига мувофиқлаштириш доирасида пасайтирилди. Божхона қўмитасининг маълум қилишича, янги ставкалар тадбиркорларга 700 млрд сўмни тежаш имконини беради. Шу билан бирга, халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилади.

Айрим улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан чекланди
3 февраль 2025, 22:39

Айрим улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан чекланди

Ўзбекистонда айрим улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминотига чекловлар жорий этилди, деб хабар қилди «Ҳудудгазтаъминот». Сабаб сифатида аллақачон бартараф этилган авария туфайли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайгани келтирилди.

АҚШ Мексика товарлари импортига нисбатан бож жорий этишни бир ойга кечиктирди
3 февраль 2025, 22:37

АҚШ Мексика товарлари импортига нисбатан бож жорий этишни бир ойга кечиктирди

Дональд Трамп Мексика «ноқонуний гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанил оқимини тўхтатиш учун 10 минг нафар Миллий гвардия аъзоси билан шимолий чегарасини мустаҳкамлашга рози бўлганидан кейин» Мексикага янги тариф жорий этишни бир ойга тўхтатди.

Ўзбекистонда уй-жой қурилишида «Ягона ҳаётий цикл» тамойили жорий этилмоқда. Асосийлар
3 февраль 2025, 22:21

Ўзбекистонда уй-жой қурилишида «Ягона ҳаётий цикл» тамойили жорий этилмоқда. Асосийлар

Президент «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли»ни жорий этиш таклифини маъқуллади. 1 июлдан бошлаб қурувчилар улушдорлар маблағини фақат нотариал тасдиқланган шартномалар орқали жалб қилиши мумкин. Қурилиш ишларининг камида 30 фоизи девелоперларнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилиши керак.

Тошкент-Андижон пулли автойўли магистралдаги ЙТҲларни 40 фоизга камайтириши айтилмоқда
3 февраль 2025, 22:14

Тошкент-Андижон пулли автойўли магистралдаги ЙТҲларни 40 фоизга камайтириши айтилмоқда

Президентга йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳаларининг бориши бўйича ахборот берилди. Тошкент-Андижон пулли автойўли ЯИМни 2,6% ошириб, ЙТҲларни 40% га камайтириши мумкин. Давлат раҳбари юкламаси кўп бошқа йўлларда ҳам муқобил магистраллар қуриш, қулайлик ва хавфсизликни кучайтиришни буюрди.

Армиянинг жанговар салоҳияти ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш зарур — президент
3 февраль 2025, 21:20

Армиянинг жанговар салоҳияти ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш зарур — президент

Президент армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш муҳимлигини айтди. У мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг