Тезюрар ва ётоқли поездларнинг билетлари нархи кўтарилади, Тошкент вилоятида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари нархи ошади, автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланиши шарт бўлади — 2025 йил 1 февралдан нималар ўзгаради?
Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (ал-Жўлоний) мамлакат президенти деб эълон қилинди. Хавфсизлик хизмати ва армия тарқатиб юборилди. Шараа миллий конференция, инклюзив ҳукумат ва якуний сайловларни ўз ичига олган сиёсий ўтишни бошлашга ваъда берди.
Ислом цивилизацияси маркази «тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази бўлиши зарур», деди президент.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти икки миллион давлат хизматчисига саккиз ойлик маоши эвазига ишдан бўшашни таклиф қилди. Шу тариқа Оқ уй ҳукумат ходимлари сонини қисқартиришга ва Трамп сиёсатини қўллаб-қувватламайдиганларни қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
Хорижий интернет компаниялари, жумладан, Meta, Google, Apple ва Netflix 2024 йилда Ўзбекистонда даромадларини 1,5 баробар — салкам 1 трлн сўмгача оширди. Шунингдек, 115,8 млрд сўм солиқ тўлади. ҚҚСнинг катта қисми Meta’га тўғри келди, мамлакатда блокланган TikTok 900 млн сўмдан ортиқ тўлади.
Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданяннинг «A Personal Story» («Шахсий ҳикоя») кўргазмаси Galerie de Buci’нинг 35 йиллигини нишонлади. Тадбир 1989 йилдаги вернисажни такрорлаши билан рамзий маънога эга, ўшанда Франция пойтахтида ҳам санъат галереяси, ҳам муаллифнинг ўзи дебют қилганди.
АҚШда турли сабаблар билан Трампнинг ғазабини қўзғатган расмийлар ваъда қилинган қасосдан қўрқмоқда. Улар жиноий таъқибга тайёргарлик кўриб, чемоданларини йиғяпти, қурол сотиб оляпти. Трамп натижалари ўғирланган деб ҳисоблайдиган 2020 йилги сайлов ташкилотчилари энг кўп хавотирда, деб ёзди WP.
1 июндан бошлаб Ўзбекистонда мамлакатдан чиқиб кетаётган юк транспортлари учун электрон навбат тизими йўлга қўйилиши керак. Бу чегарани кесиб ўтиш вақтини тезлаштириши ва юк ташиш ҳажмини ошириши зарур.
Ўзбекистонда электрлаштирилган уйлар учун имтиёзли тарифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Аввалроқ у 1 январдан газсиз уйлар учун электр энергиясига чегирма жорий этилишини айтганди, аммо бу амалга ошмади.
975 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депортация хавфи остида. Улар ICE’нинг якуний қарорини олган, аммо турли сабаблар билан ҳали ҳибсга олинмаган мигрантлар рўйхатида. Айрим давлатлар фуқароларини қабул қилмаётгани ва ҳуқуқий тўсиқлар туфайли жараён нафақат кечикиши, балки тўла амалга ошмаслиги мумкин.
АҚШ суди Дональд Трамп маъмуриятининг федерал грантлар ва кредитларни музлатиш ҳақидаги буйруғини тўхтатди. Оқ уй ўз қарорида молиявий ёрдам дастурларининг президент сиёсатига мувофиқлигини текширишни талаб қилганди.
Импорт дори воситаларига (антибиотиклар, вирусга қарши, гормональ ва бошқа препаратлар) 2 фоизли бож жорий этилиши Ўзбекистон бозорини ҳимоя қилиш билан боғлиқ, дея изоҳ берди Фармацевтика агентлиги «Газета.uz»га. Агентлик бошқа давлатларда ҳам дорилар импортига божлар жорий қилинганини таъкидлади.
Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасига тушиш йўлининг реконструкцияси якунланди. Махтумқулидан КҲАЙга чиқиш ўнгга бурилиш орқали ташкил этилди. КҲАЙга чиққанда ҳам ўнгга, ҳам чапга бурилиш имконияти мавжуд. Аввалги Махтумқулидан КҲАЙга чапга бурилиш энди ёпиқ.
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида қўшни давлатлардан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ўзбекистонга бир қатор дори-дармонларни олиб кириш учун 2 фоиз миқдорида божхона божи жорий этилмоқда. Улар орасида антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи, яллиғланиш ҳамда вирусга қарши, гормонал ва бошқа препаратлар бор.
Фарғонанинг Риштон туманида кулолчилик тарихига оид музей ташкил этилади. 1 апрелга қадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси ўз фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.
Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади.
Фарғона политехника институти ва ТАТУ Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил қилинади. Яна учта олийгоҳ негизида эса Қўқон давлат университети очилади.
Хитойнинг DeepSeek стартапи OpenAI`нинг ChatGPT`сидан қолишмайдиган, аммо ишлаб чиқариш нархи бир неча баробар арзонроқ бўлган сунъий интеллект моделини яратиш орқали жаҳон фонд бозорларига таъсир кўрсатди. DeepSeek ҳақида нималар маълум ва у қандай қилиб муваффақиятга эришди — «Газета.uz» шарҳида.
2024 йилда Ўзбекистонда 2023 йилга нисбатан туғилиш 3,7 фоизга камайиб, 926,4 мингта бола туғилди. Бу 2017 йилдан бери туғилишнинг биринчи марта камайиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ўлимлар сони кетма-кет икиинчи йил кўпайди, никоҳларда эса 2022 йилда бошланган пасайиш давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг