Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.
Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.
Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.
Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.
2023 йилда «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсумига 1 трлн сўм йўналтирилади. Унга қўшимча тарзда маҳаллий бюджетлар ўзида йиғилган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизини ҳам қўшади. Қўшимча пуллар ҳисобига жами 1,7 трлн сўм маблағ Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ҳамда «Газпром» раҳбари Санкт-Петербургда йиғилиш ўтказиб, газ соҳасида уч томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.
Туркия, Сурия ва Индонезиядаги зилзилалар оқибатлари, Янги Зеландияда сайёрада яшаган энг катта пингвин қолдиқларининг топилгани, АҚШнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркия элчихонасига борган Шавкат Мирзиёев, давлат панель ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олиши, давлат бюджети тақчиллигига изоҳ, Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус, Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратган ОТБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2022 йилда Ўзбекистон банклари 14,4 трлн сўмлик (ўсиш 46,9 фоиз) ипотека кредитлари ажратди. Давлат дастури доирасида молиялаштириш 75 фоизга, банклар ҳисобидан эса 4,4 баробарга ошди. Маблағларнинг катта қисми янги уй-жой сотиб олишга йўналтирилган. Асосий кредитлар Тошкентда берилган.
«Олмазор сув таъминоти» ходими носозликни бартараф этиш жараёнида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳаво сифатининг ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилади. Тошкент дунёнинг ифлосланган ҳавоси саломатликка энг кўп таъсир кўрсатадиган 20 та йирик шаҳарлар орасида Жакарта ва Олмаота ўртасида 16-ўринни эгаллади.
Январнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицитининг 5,5 трлн сўмга етиши совуқдан жабр кўрган 30 минг тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ўсиши ҳамда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг молиялаштирилиши билан изоҳланди. Умуман олганда, январда даромадлар ошди, дея қайд этди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Zenbook Pro 14 Duo OLED — бу талабчан иловаларда ишлаш учун максимал фойдаланиш майдонига муҳтож бўлган ижодкорларга мўлжалланган кучли ва чиройли мобиль ечимдир.
Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Шунингдек, айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати ҳам Food City автошоҳбекатигача узайтирилади.
Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн доллар миқдоридаги янги кредит ажратди. Бу маблағ фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, аудит тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг