Ўзбекистоннинг янги туризм бренди яратилади
23 июль 2024, 10:50

Ўзбекистоннинг янги туризм бренди яратилади

Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади. Бунинг учун танлов октябргача ўтказилиши керак. Ҳозирги бренд 2013 йилда рўйхатга олинганди.

Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади
23 июль 2024, 10:17

Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августгача туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Шунингдек, фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм кўргазмаларидаги павильон ижарасининг 50 фоизи қопланади.

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик моддалар муомаласига чек қўйилди
22 июль 2024, 22:47

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик моддалар муомаласига чек қўйилди

Тошкент туманидаги тезкор тадбирда 22 ёшли шахс машинасида тахминий нархи 1 млрд сўм бўлган 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Рақобат қўмитаси AVO Bank`га жарима солди, у реклама қонунчилигини бузган
22 июль 2024, 22:27

Рақобат қўмитаси AVO Bank`га жарима солди, у реклама қонунчилигини бузган

AVO Bank АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун жарима қўлланади. Рақобат қўмитаси банкнинг сайти ва ижтимоий тармоқдаги реклама материалларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.

Қашқадарё дарёсидан ноқонуний қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
22 июль 2024, 21:09

Қашқадарё дарёсидан ноқонуний қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экологлар икки ҳолатда Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум қазиб олинганини аниқлади. Умумий ҳисобда табиатга 6,3 млрд сўм зарар етган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Қибрайда майнинг ферма ташкил қилиб, 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
22 июль 2024, 20:08

Қибрайда майнинг ферма ташкил қилиб, 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида уйидаги 8 тўплам майнинг қурилмасини умумфойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,2 млрд сўм зарар етказган фуқаро қўлга олинди. Шу каби ҳолат Юқори Чирчиқ туманида ҳам аниқланди.

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклиф қилинмоқда
22 июль 2024, 19:34

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. 2023 йилда туғма нуқсон ва ирсий касалликлар билан туғилган болаларнинг 9,7 фоизи яқин қариндошлар ўртасида бўлган.

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди
22 июль 2024, 18:55

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа институти устав капиталидаги 61,6 фоиз, шунингдек, «Узинжиниринг»нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини маълум қилди. Консультант сифатида Abrau Capital ишлайди.

Сирдарёда QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди
22 июль 2024, 17:54

Сирдарёда QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди

Гулистонда QR-кодли чек сўраган 12 ёшли болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди. Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» дея болага миннатдорчилик билдирганди.

Маданият вазири иштирокида реклама олган кийим дўкони жаримага тортилди
22 июль 2024, 17:33

Маданият вазири иштирокида реклама олган кийим дўкони жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбеков реклама қилган кийим дўконини «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузган деб топди. Бунда вазирнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши аниқланмади.

Тошкент вилоятида 13 ёшли ўгай қизига мунтазам зўравонлик қилиб келган аёлга ҳукм ўқилди
22 июль 2024, 17:02

Тошкент вилоятида 13 ёшли ўгай қизига мунтазам зўравонлик қилиб келган аёлга ҳукм ўқилди

Зангиота туманида аёл бир йил давомида 13 ёшли ўгай қизини дўппослаб ва ўлдириш билан қўрқитиб, тан жароҳатлари етказиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда
22 июль 2024, 16:53

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари туризмни ривожлантириш доирасида «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклаш, шунингдек, Қадамжо — Шоҳимардон йўналишидан биргаликда фойдаланишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

Жумагача Ўзбекистоннинг 4 вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
22 июль 2024, 16:04

Жумагача Ўзбекистоннинг 4 вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Сешанбадан жумагача Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25−26 июль кунлари ўтказилади
22 июль 2024, 16:00

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25−26 июль кунлари ўтказилади

Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 25 ва 26 июль кунлари ўтказилади. Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаш бўйича бўлади.

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди
22 июль 2024, 14:09

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарилади
22 июль 2024, 13:45

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарилади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, ҳаво +38…+43 даражагача қизийди.

Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага шахсан миннатдорчилик билдирди
22 июль 2024, 13:38

Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага шахсан миннатдорчилик билдирди

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев дўконда QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи урган бола билан учрашди. У болага миннатдорчилик билдирди ва «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» деди. Сотувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

ACWA Power Ўзбекистондаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди
22 июль 2024, 12:42

ACWA Power Ўзбекистондаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди. Харидор China Southern Power Grid International бўлди.

Чорвоқда гидроцикл катамаранга келиб урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
22 июль 2024, 12:25

Чорвоқда гидроцикл катамаранга келиб урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Шанба куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилди. Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳозирда ИИБ ва прокуратура суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
22 июль 2024, 10:16

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Нуробод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Оқибатда бир йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонада даволанмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг