Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган мебель цехи, шунингдек, Қаршида 1 млрд сўмлик газни қонунга хилоф равишда ишлатган корхона аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида май-август ойларида 1 млн кишини қамраб олиши кутилаётган «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади. Бунда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, IT ва замонавий бизнес соҳаларига йўналтиришга оид 60 дан ортиқ тадбир ўтказиш белгиланган.
Лондондаги ҳунармандчилик ҳафталигида ўзбекистонлик кулол Шоҳрух Раҳимов юнон устаси Яннис Зоис билан ясаган қўшма асари — чинни ва африканча ёғочдан ясалган ҳамда 22 каратлик олтин билан қопланган монументал тотемини тақдим этади.
Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида, жумладан, 6 та туманда май ойи учун иссиқ сув таъминотидаги узилишлар бўйича янгиланган жадвални эълон қилди.
Тошкентдаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушди. Хабарда бунга иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб бўлгани айтилган. Ҳокимлик муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Хитойдаги йирик шаҳарларнинг салкам ярми ер чўкиши туфайли сув тошқини хавфи остида қолиши мумкин. Бу нафақат ерости сувлари сатҳининг пасайиши, балки ҳудудлардаги биноларнинг оғирлиги билан ҳам боғлиқ.
Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Қатарда ўтган Осиё кубоги финалига чиққани ва 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклади. «Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди», — деди у.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтилмоқда. Экология бошқармасининг маълум қилишича, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотаси топширди, унда Россияда мамлакат фуқароларига нисбатан бўлаётган «кескин салбий муносабат» ҳамда уларнинг ҳуқуқлари «кенг миқёсда поймол этилаётганидан» хавотир билдирилган.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Ҳукумат нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши кураш чораларини ишлаб чиқмоқда. Кўчмас мулк ва автомобиллар олди-сотдиси, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва бошқалар нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин.
Тошкент вилоятининг Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманларида ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилади.
Исроил расмийларига кўра, Гаагадаги Халқаро жиноий суд Ғазодаги уруш туфайли бош вазир Биньямин Нетаньяху ва бошқа Исроил расмийларига нисбатан айблов эълон қилиши мумкин. Суд, шунингдек, ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 19,8 фоизга ўсиб, 4 млн 920 минг сўмни ташкил этди. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.
1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.
Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди. Улардан бири 688,9 млн сўмлик, иккинчиси эса 329,6 млн сўмлик табиий газни қонунга хилоф равишда ишлатган.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш учун 6 млн евро миқдорида грант ажратди. Жорий ва келгуси йилда бу мақсадга жами 20 млн евро йўналтирилади.
Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. 2−3 май кунлари ўтадиган тадбирда 84 та давлатдан қарийб 2500 киши, жумладан, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг 49 фоизи сотувга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг