Тошкент металлургия заводидаги давлат улушининг 49,9 фоизи 2025 йил июнь ойи охиригача халқаро бозорда кимошди савдосига қўйилади. Июнь ойида ЎТТЖ суд орқали кипрлик инвесторларни лойиҳадан четлаштириш ҳақида қарор чиқартирган, бироқ завод 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолган.
Тошкентда ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар жами 7 та: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Медалларнинг 5 тасига жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали 13 майгача Юнусобод туманидаги 212 та кўча ва объектни номлаш бўйича ўз таклифларини йўллаши мумкин.
2024 йил январь-март ойларида қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Статистика агентлиги дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.
Янги Андижон шаҳрида инвестиция маблағлари асосида 4 гектар майдонда вилоят ҳокимлиги биносини қуриш ишлари бошланди. Янги бинолар 3 ва 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хонани ўз ичига олади. 1,4 гектар майдон кўкаламзорлаштирилади.
Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат кўтарила бошлайди ва +24…+31 даражагача исийди. Кечалари +10…+15 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб чанг-тўзон кузатилади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди. У бугун ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, ҳафта давомида эса Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.
Тошкентда фуқароларнинг янги қурилган хонадонлар учун тўлаган пулларини ўзлаштирганликда гумонланаётган икки шахс қидирувга берилди. Уйлар тегишли рухсатномаларсиз қурилгани айтилмоқда. МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.
Дубай иқтисодиёт ва туризм департеманти санъат мухлислари учун диққатга сазовор жойлар ва маданий тадбирлар хақида маълумот берди.
Президент қарори билан Humo тўлов тизимидаги давлат улуши сотувга чиқарилади. Ноябрь ойининг охирида ундаги давлат улуши Давактивга ўтказилганди ва ўшанда гап процессинг марказини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмаслиги айтилганди.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кетма-кет 3-бор Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди. Тожикистон билан баҳснинг асосий вақтида 5:5 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди (фото, видео).
Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирди.
Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган. Февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери ҳам берилгани маълум бўлди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин вақтида ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. У бир вақтлар десантчи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапириб берди. «Ёрдам бериш бурчимиздир, Худо ҳаммани кўриб турибди», — деди у.
Тошкент ҳокими «Газета.uz» мухбирининг «Пойтахт экологияси сизни хавотирга соладими?» деган саволига жавобан шундай деди: «Хавотирга солгани учун 75 гектарда истироҳат боғларини қурдик, ҳозир яна 25 гектарда яшил ҳудудлар барпо этяпмиз. Ҳар бир қурувчига дарахт ва бута экишни мажбур қилиб қўйдим».
Словакиянинг Volkswagen ва Volvo компаниялари ҳайдовчилик, автомобиль ишлаб чиқариш, кабель агрегатларини йиғиш, монтаж, автомобилларни синовдан ўтказиш каби йўналишларда Ўзбекистондан ишчиларни таклиф этмоқда. Иш ҳақи 1200−1700 евродан бошланади.
Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни яхшилаш учун 500 млн долларлик лойиҳа ишлаб чиқилгани, шунингдек, бекатлар ва тирбандликни келтириб чиқараётган 30 та энг катта чорраҳани тартибга солиш режаси борлигини билдирди. Ҳоким одамларни микромобилликка ўргатиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг