Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади
21 август 2024, 19:43

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 22−23 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда давлатлараро олий кенгаш биринчи мажлисини, шунингдек, икки мамлакат бизнес вакиллари учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Жиззахда ерни насос орқали суғоришда қарийб 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
21 август 2024, 18:36

Жиззахда ерни насос орқали суғоришда қарийб 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Зомин туманидаги фермер хўжалиги раҳбари ерни насос орқали суғориш мобайнида ускуналарни ўзгартириб, қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда ер участкаларининг ягона классификатори жорий этилади
21 август 2024, 17:20

Ўзбекистонда ер участкаларининг ягона классификатори жорий этилади

2025 йилдан Ўзбекистонда ер участкалари ва капитал қурилиш лойиҳалари ягона классификаторини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу билан асосий фаолият турини қайсиларига алмаштириш мумкинлиги, қандай ёрдамчи иншоотларни жойлаштира олиш аниқ белгилаб берилади.

Сенат қўмитаси ва ЙҲХХ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни муҳокама қилди
21 август 2024, 15:33

Сенат қўмитаси ва ЙҲХХ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни муҳокама қилди

Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланиши керак. ЙТҲлар вақтида таҳлил қилинмаяпти, аҳоли гавжум жойларда светофорлар йўқ, ҳокимликлар зарур чораларни кўрмаяпти. Сенатда ЙҲХХ янги раҳбари билан муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Демократик партия Камала Ҳаррисни АҚШ президентлигига номзод сифатида тасдиқлади
21 август 2024, 15:17

Демократик партия Камала Ҳаррисни АҚШ президентлигига номзод сифатида тасдиқлади

Демократик партия Камала Ҳаррисни президентликка номзод сифатида расман тасдиқлади. У Америка етакчи партияларидан бирининг давлат раҳбари лавозимига номзоди илгари сурилган биринчи қора танли аёл ва биринчи осиёлик аёлга айланди.

Тошкентда дарахт кесган фуқаро 17,3 млн сўм тўлайдиган ва 100 туп кўчат экадиган бўлди
21 август 2024, 14:56

Тошкентда дарахт кесган фуқаро 17,3 млн сўм тўлайдиган ва 100 туп кўчат экадиган бўлди

Сергели туманида фуқаро 1 туп можжевельник (арча) кесгани аниқланди. Оқибатда табиатга 8,8 млн сўм зарар етган. Ҳуқуқбузар жами 17 млн 340 минг сўм товон тўлаши белгиланди. Компенсация тарзида эса 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Президент тадбиркорлар билан мулоқотда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?
21 август 2024, 14:31

Президент тадбиркорлар билан мулоқотда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

ИТИМнинг лингвистик таҳлилига кўра, Шавкат Мирзиёев Нукусда ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда салкам 5000 та сўздан фойдаланди. Энг кўп ишлатилган сўзлар «тадбиркор», «корхона», «хизмат», «экспорт», «бозор», «ер», «банк» ва бошқалар бўлди. Батафсил.

Ўзбекистонликлар АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиши мумкин бўлади
21 август 2024, 13:15

Ўзбекистонликлар АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги йўлкира тўловларининг автоматлаштирилган тизими операторлари АТТО ва Tulpar интеграция қилинади. Жараён тугагач, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда Tulpar карталари орқали, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО орқали тўлов қилишлари мумкин бўлади.

Рақобат қўмитаси «Ўзтемирйўлйўловчи»га йўловчилардан ундирилган ортиқча ҳақ бўйича жарима қўллади
21 август 2024, 12:34

Рақобат қўмитаси «Ўзтемирйўлйўловчи»га йўловчилардан ундирилган ортиқча ҳақ бўйича жарима қўллади

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси йўловчиларнинг чипталаридан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундиргани аниқланди. Рақобат қўмитаси унга ва худди шу ҳолат бўйича «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компаниясига молиявий жарима қўллади, пуллар истеъмолчиларга қайтарилади.

Ўзбекистондаги барча сиёсий партияга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди
21 август 2024, 12:10

Ўзбекистондаги барча сиёсий партияга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди

Марказий сайлов комиссияси барча сиёсий партияга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.

Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ шахслар 707 та ЙТҲ содир этди, уларда 212 киши вафот этди
21 август 2024, 11:48

Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ шахслар 707 та ЙТҲ содир этди, уларда 212 киши вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахслар қайта рулга ўтириб, 707 та ЙТҲ содир этди. Уларда 212 нафар шахс вафот этди, 546 нафар шахс жароҳатланди.

«Фарзандларингизни севсангиз, хавфсиз автоўриндиқлардан фойдаланинг» — АҚШ элчиси
21 август 2024, 11:23

«Фарзандларингизни севсангиз, хавфсиз автоўриндиқлардан фойдаланинг» — АҚШ элчиси

«Газета.uz» АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги вазиятни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида сўради. «Биринчи ва энг муҳими — хавфсизлик камарларини тақиш. Биз бекорга автомобилларни хавфсизлик камари билан жиҳозламаймиз», — деди у.

Фуқароларни Англияга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
21 август 2024, 11:10

Фуқароларни Англияга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Нуробод туманида 5 кишини Англияга ноқонуний ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди. У фуқаролардан бунинг учун 10 400 доллар олган.

Учтепа туманидаги айрим кўчаларни номлашда аҳолидан овоз бериш сўралмоқда
21 август 2024, 09:58

Учтепа туманидаги айрим кўчаларни номлашда аҳолидан овоз бериш сўралмоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали Учтепа туманидаги айрим номсиз кўчаларни номлаш ёки қайта номлаш (жами 187 та) юзасидан ўз фикрини билдириши мумкин. Жараён 3 сентябргача давом этади.

Суд фахрийси Машкура Сафаева 74 ёшида вафот этди
21 август 2024, 09:31

Суд фахрийси Машкура Сафаева 74 ёшида вафот этди

Суд фахрийси Машкура Сафаева касаллик оқибатида 74 ёшида вафот этди. У 14 йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистонда Британиянинг Vodafone компанияси иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил этилади
21 август 2024, 08:26

Ўзбекистонда Британиянинг Vodafone компанияси иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил этилади

Ўзбекистонда Vodafone ва Nokia компаниялари иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил этилади, деди тадбиркор Фарҳод Мамажонов президентга. Унинг сўзларига кўра, компания 5G Standalone тармоғини ўрнатади. Инвестициялар ҳажми 250 млн еврога баҳоланмоқда ва у 2025 йил бошида ишга тушиши кутилмоқда.

ЕИ Россиянинг санкциялардан қочиши муаммосини ҳал қилиш учун Кавказ ва МО давлатларидан ёрдам сўраши керак. Бу осон эмас — Economist
20 август 2024, 23:23

ЕИ Россиянинг санкциялардан қочиши муаммосини ҳал қилиш учун Кавказ ва МО давлатларидан ёрдам сўраши керак. Бу осон эмас — Economist

Россиянинг ташқи савдоси, Ғарб санкцияларига қарамай, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги воситачилар туфайли «гуллаб-яшнашда» давом этмоқда. Санкциялардан қочишга ечим топиш учун Европа Иттифоқи ушбу мамлакатлар ҳукуматларидан ёрдам сўраши керак, бироқ бу осон иш эмас, деб ёзди The Economist.

Озарбайжон БРИКСга қўшилишга ариза берди
20 август 2024, 22:49

Озарбайжон БРИКСга қўшилишга ариза берди

Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Иттифоқ сўнгги бор 2024 йил январида кенгайганди, ўшанда унга бешта давлат, жумладан, БАА ва Эрон ҳам қўшилган.

«Америка, мен сен учун ҳаммасини қилдим». Байден демократлар олдида хайрлашув нутқини айтди ва эстафетани Ҳаррисга узатди
20 август 2024, 22:09

«Америка, мен сен учун ҳаммасини қилдим». Байден демократлар олдида хайрлашув нутқини айтди ва эстафетани Ҳаррисга узатди

АҚШ президенти Жо Байден Демократик партия қурултойида президентлик фаолиятини сарҳисоб қилиб, хайрлашув нутқини ирод этди. У яна «демократияни сақлаб қолиш» учун Дональд Трампни мағлуб этишга чақирди ва Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаб, тажрибали ва ниҳоятда ҳалол деб атади.

Аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда — Uzbekistan Airports
20 август 2024, 20:51

Аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда — Uzbekistan Airports

Ўзбекистон халқаро аэропортларида маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кучайтирилди: ходимларга касаллик аломатлари тушунтирилди, ҳарорати юқори йўловчиларни аниқлаш ускуналари ўрнатилди. Касаллик тарқалаётган Африка давлатлари билан тўғридан-тўғри рейслар йўқ, деди Uzbekistan Airports.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг