Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб молиялаштирилади
16 январь 2025, 15:19

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб молиялаштирилади

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасида ҳар бир туман ва шаҳар бюджетидан камида 10 та ва кўпи билан 30 та лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Агар лойиҳалар сони 10 тадан ошса, маблағлар аҳоли сонига қараб тақсимланади.

Ўзбекистоннинг ЯИМ 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард долларга етди
16 январь 2025, 15:18

Ўзбекистоннинг ЯИМ 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард долларга етди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етганини маълум қилди. Якунланган йилда хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 млрд долларни ташкил қилган, экспорт илк бор 27 млрд долларга чиққан.

Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда
16 январь 2025, 14:51

Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда

Эстониянинг Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда. Компания вакили Юлия Малич Bolt учун ушбу минтақа устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўз навбатида, IT Park бэк-офисни очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

«АҚШда демократияга таҳдид солувчи олигархия шаклланмоқда». Байден миллатга хайрлашув мурожаати билан чиқди
16 январь 2025, 14:50

«АҚШда демократияга таҳдид солувчи олигархия шаклланмоқда». Байден миллатга хайрлашув мурожаати билан чиқди

АҚШ президенти Жо Байден хайрлашув нутқида мамлакатда Америка демократиясига таҳдид солаётган олигархия шаклланаётганини маълум қилди. У, шунингдек, «ҳеч бир президент» лавозимда содир этилган жиноятларда жавобгарликдан соқит бўлмаслиги учун АҚШ конституциясини ўзгартиришга чақирди.

Тошкентда АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 40 минг доллар олган шахс ушланди
16 январь 2025, 14:26

Тошкентда АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 40 минг доллар олган шахс ушланди

Чилонзор туманида фуқарони 40 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди.

Туркия компанияси Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўли қурилишида иштирок этмоқчи
16 январь 2025, 12:46

Туркия компанияси Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўли қурилишида иштирок этмоқчи

Туркиянинг IC İçtaş İnşaat компанияси Ўзбекистондаги пулли автомобиль йўллари қурилишида иштирок этмоқчи. Бу борада Автомобиль йўллари қўмитаси билан англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳани 2027−2030 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Ерлар тоифасига ўзгартириш киритиш тартиби тасдиқланди
16 январь 2025, 12:28

Ерлар тоифасига ўзгартириш киритиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш схемаси тасдиқланди. Қарор билан, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби соддалаштирилди.

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди
16 январь 2025, 10:54

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди

Туркияда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди. Истанбулдаги бош консулхона 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, аммо кейинроқ сўнгги қурбон ҳақидаги хабар ўчириб ташланди.

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди
16 январь 2025, 10:47

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги автобусда 2012 йилда туғилган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.

Қатор камчиликлар сабаб Қарши тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди
16 январь 2025, 09:49

Қатор камчиликлар сабаб Қарши тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

Омбудсман томонидан аниқланган қатор камчиликлар сабабли Қарши туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Унда сақланаётган шахслар таъмирланган Касби туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди. Хатоларни бартараф этиш бўйича ИИВга тақдимнома киритилди.

Исроил ва ҲАМАС сулҳи 3 босқичда амалга оширилади
16 январь 2025, 00:38

Исроил ва ҲАМАС сулҳи 3 босқичда амалга оширилади

Исроил ва ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш ва фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга бағишланган келишуви уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. 19 январдан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади.

Самарқандда икки фуқаро опий контрабандасида айбланиб, 16 йилга ҳукм қилинди
15 январь 2025, 22:49

Самарқандда икки фуқаро опий контрабандасида айбланиб, 16 йилга ҳукм қилинди

Ургутлик фуқаро Тожикистонлик шериги билан биргаликда Ўзбекистонга 20 кг 747 грамм опий олиб кирмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Суд уларни 16 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Тергов жараёнида маълум бўлган ургутлик шерик ҳам 16 йилга қамалди.

Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг асл жазоси шартлисига алмаштирилди
15 январь 2025, 22:36

Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг асл жазоси шартлисига алмаштирилди

Октябрь ойи охирида суд Россия томонида Украинага қарши курашган ўзбекистонликни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. 19 кундан кейин апелляция суди соғлиғи ва айбига иқрорлигини инобатга олиб, уни озод қилди. Суд қарорида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловдан иқтибос келтирилган.

Янги Тошкент инфратузилмасини яратишда Дубайнинг шаҳарсозлик ечимларидан намуна олинади
15 январь 2025, 22:19

Янги Тошкент инфратузилмасини яратишда Дубайнинг шаҳарсозлик ечимларидан намуна олинади

Шавкат Мирзиёев БАА бош вазири билан учрашувда бошқарув кадрларини тайёрлаш, рақамлаштириш, сунъий интеллект соҳаларида яқиндан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди. У Дубайнинг илғор ечимларини Ўзбекистон шаҳарсозлик соҳасига, жумладан, Янги Тошкентда жорий этишга қизиқиш билдирди.

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди — Reuters
15 январь 2025, 22:14

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди — Reuters

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу Яқин Шарқни остин-устун қилган 15 ойлик урушнинг эҳтимолий якунига йўл очиши мумкин. Томонлар маҳбусларни тез орада озод қилиши кутилмоқда.

Депутатлар жамоат транспорти йўлакларида ҳаракатланганлик учун таклиф қилинган жарима миқдорини пасайтирди
15 январь 2025, 22:07

Депутатлар жамоат транспорти йўлакларида ҳаракатланганлик учун таклиф қилинган жарима миқдорини пасайтирди

Қонунчилик палатаси жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларда ҳаракатланганлик учун жазони назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Ҳуқуқбузарликлар учун 1,12 млн ва 1,87 млн сўм жарима солиш таклиф қилинганди, бироқ депутатлар бу миқдорларни камайтиришга қарор қилди.

Қозоғистонда коррупционерлар реестри жорий этилади
15 январь 2025, 21:46

Қозоғистонда коррупционерлар реестри жорий этилади

Қозоғистонда коррупционерларга оид ошкора реестр пайдо бўлади. Унга оғир ва ўта оғир коррупцияга оид жиноятларни содир этганлик учун судланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди
15 январь 2025, 21:23

Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу 2023 йилга нисбатан 30% га кўп. Хизмат кўрсатилган рейслар сони 33% га ошиб, 113,6 мингтага етди.

Қашқадарёда канализацияда қолиб кетган 2 фуқаро қутқарилди
15 январь 2025, 21:06

Қашқадарёда канализацияда қолиб кетган 2 фуқаро қутқарилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида канализациядаги чиқиндиларни тозалаш мақсадида тушган 2 нафар ходим ундан чиқолмай қолди. Қудуқ ичида сув кўпайиб кетган ва улардан бирининг тоби қочган. ФВВ қутқарувчилари ишчиларни олиб чиқди ва шифохонага жойлаштирди.

Депутатлар ўзига кредит берилишини тақиқлаш қонунини қабул қилди
15 январь 2025, 19:50

Депутатлар ўзига кредит берилишини тақиқлаш қонунини қабул қилди

Қонунчилик палатаси фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бепул бўладиган хизмат мижознинг розилигисиз кредит олиш ёки пулли операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг