Остона-Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши режа қилинмоқда
11 январь 2025, 18:26

Остона-Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши режа қилинмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон Остона-Самарқанд йўналиши бўйича поезд қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Томонлар сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисидаги битимни имзолади ва ишчи гуруҳ тузди.

Покистон бош вазири февралда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
11 январь 2025, 18:01

Покистон бош вазири февралда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг февраль охирида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. У транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши ва муҳим савдо келишувларига имзо чекиши режалаштирилгани хабар қилинди.

Ҳарбий суд Комил Алламжоновга суиқасд ишини кўришни бошлади — ҳуқуқ ҳимоячиси
11 январь 2025, 16:38

Ҳарбий суд Комил Алламжоновга суиқасд ишини кўришни бошлади — ҳуқуқ ҳимоячиси

Ўзбекистон Ҳарбий суди Президент администрацияси департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Маҳкама мутлақо махфий бошланди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов.

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди
11 январь 2025, 15:49 1

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди

Тошкент шаҳрида терговга гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан пора эвазига «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласида ёрдам бермоқчи бўлган терговчи ушланди. У ва унинг шериги фуқародан 20 минг АҚШ доллари олганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон технологик металлар комбинати АҚШнинг Колорадо конлар мактаби билан ҳамкорлик қилади
11 январь 2025, 14:45

Ўзбекистон технологик металлар комбинати АҚШнинг Колорадо конлар мактаби билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Колорадо конлар мактаби вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Ҳамкорликда Технологик металлар олий мактабини ҳам ташкил этиб, қўшма ўқув режалар ишлаб чиқиш, мутахассисларни тайёрлаш учун мослаштирилган дастурларни жорий этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда январь ойида об-ҳаво қандай бўлади? (видео)
11 январь 2025, 12:15

Ўзбекистонда январь ойида об-ҳаво қандай бўлади? (видео)

2025 йилнинг январь ойи, прогнозларга кўра, ёғингарчилик ва ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида ўтади. Аммо ойнинг учинчи ўн кунлиги совуқроқ келиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун январь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.

Тошкентда шифокорлар 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олди
11 январь 2025, 11:06

Тошкентда шифокорлар 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олинди. Бунгача қайт қилдириш йўли билан 14 та шарча олинган. Қизчанинг аҳволи қониқарли.

Тошкент метрополитенига яна 3 та янги поезд олиб келинди
11 январь 2025, 10:18

Тошкент метрополитенига яна 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метрополитени тўрт вагонли янги 3 та метро поездларига эга бўлди. Поездлар 9−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.

Шавкат Мирзиёев 13−16 январь кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади
11 январь 2025, 09:27

Шавкат Мирзиёев 13−16 январь кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади

Ўзбекистон президенти 13−16 январь кунлари БААга ташриф буюради. Шавкат Мирзиёев у ерда президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказади. Шунингдек, «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида иштирок этади.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди — Романо
11 январь 2025, 09:04

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди — Романо

Машҳур футбол журналисти Фабрицио Романо «Ланс» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи АПЛ жамоасига 40 млн еврога сотилган.

Нима тайёрлаймиз: тефтель ва фрикаделькалар
11 январь 2025, 00:59

Нима тайёрлаймиз: тефтель ва фрикаделькалар

Помидорли қайлада пишган пишлоқли тефтеллар, фрикаделькали запеканка, лапшали фрикаделькалар ва бошқа тефтель ҳамда фрикаделькалар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Зўравонликка мойил ўқитувчиларга психологик ёрдам бериш механизми пайдо бўлади
10 январь 2025, 21:58

Зўравонликка мойил ўқитувчиларга психологик ёрдам бериш механизми пайдо бўлади

Ўзбекистонда таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш механизмларини жорий этиш таклиф этилмоқда. Уларнинг касбий сўниши ва стрессларнинг олдини олиш учун симулятор ва кейслар яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Давлат боғчаларида «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади
10 январь 2025, 21:27

Давлат боғчаларида «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади

Давлат боғчалари тарбияланувчиларини «Ягона мавсумий таомнома» бўйича овқатлантириш, бунга аутсорсни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳудудлар кесимида бир бола учун кунлик харажат белгилаб олинади. Унинг назорати билан янги Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш маркази шуғулланади.

Суд Трампга тўловлар иши бўйича шартларсиз озодликни тайинлади
10 январь 2025, 20:36

Суд Трампга тўловлар иши бўйича шартларсиз озодликни тайинлади

Суд Дональд Трампга порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича ҳукм чиқарди ва унга ҳеч қандай шартларсиз озодликни тайинлади. Яъни у қамоқ ёки жарима каби жазоларни олмайди.

Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
10 январь 2025, 19:24

Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди

Бўстонлиқдаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида номаълум шахслар Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни сиртмоқ билан ўлдиргани аниқланди. Улар ҳайвоннинг терисини қолдириб, бошқа қисмларини олиб кетган. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Тошкентда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари фаолияти тикланмоқда
10 январь 2025, 19:12

Тошкентда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари фаолияти тикланмоқда

Энергетика вазирлиги тадбиркорлар билан учрашиб, электромобилларни қувватлантириш станциялари билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди. Тадбиркорларга энергетика қоидаларига риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Учрашув иштирокчиларидан бирининг «Газета.uz»га айтишича, шоҳобчалар тармоққа улана бошлаган.

M Cosmetic Cosmos акциясининг финали ва ажойиб концерт бўлиб ўтади
10 январь 2025, 19:00

M Cosmetic Cosmos акциясининг финали ва ажойиб концерт бўлиб ўтади

12 январь куни Magic City боғида шу қишнинг узоқ кутилган тадбири — M Cosmetic Cosmos «Космик» акциясининг финали, ўзбек эстрадаси санъаткорлари иштирокидаги ноёб концерт, шунингдек, M Cosmetic совға тўпламлари ўйини бўлиб ўтади.

Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди
10 январь 2025, 18:57

Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учта альпака, битта лама ва ҳар хил турдаги бешта турна билан тўлдирилди.

Қўнғироққа жавоб беришда картадан пул ечиб олинмайди, аммо маълумотлар ва SMS кодини улашмаслик лозим — МБ
10 январь 2025, 18:44

Қўнғироққа жавоб беришда картадан пул ечиб олинмайди, аммо маълумотлар ва SMS кодини улашмаслик лозим — МБ

Марказий банк ижтимоий тармоқларда бегона рақамлардан қўнғироқларга жавоб берилаётганда банк карталаридан пул автоматик ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Регулятор логин, пароль ва SMS кодларини нотаниш шахсларга бериш, шунингдек, зарарли APK файлларни ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатди.

Президент таътилдан қайтди
10 январь 2025, 18:15

Президент таътилдан қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 январь куни бошланган қисқа муддатли таътилини якунлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг