Тошкентда ноябрдан бери уй-жойлар ижараси арзонлашишда давом этмоқда
7 февраль 2025, 17:59

Тошкентда ноябрдан бери уй-жойлар ижараси арзонлашишда давом этмоқда

МҲТИ маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари 2024 йил ноябрдан бери арзонлашишда давом этмоқда. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга арзонлашди.

Президент матбуот котиби — ПА ва бошқа давлат органларида штатларни қисқартириш тўғрисида
7 февраль 2025, 17:40

Президент матбуот котиби — ПА ва бошқа давлат органларида штатларни қисқартириш тўғрисида

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов Президент администрацияси штатлари 50 фоизга қисқартирилиши ҳақидаги маълумот «расман тасдиқланмагани»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, бу жараённинг ҳажми ва кўлами тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилгандан кейингина маълум бўлади.

Ўзбекистонга юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади
7 февраль 2025, 17:09

Ўзбекистонга юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

«Евро-5» ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган юк машиналари яна уч йил давомида божхона божлари ва утилизация йиғимларидан озод қилинади, дейилади президент билан учрашувда. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термизга парвозлар сонини икки баравар ошириш буюрилди.

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини жорий этади
7 февраль 2025, 16:22

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини жорий этади

Россияга кетаётган мигрантлар учун рухсатномалар олиш тартибини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш тезлаштирилади. Шунингдек, патент учун тўлов иш берувчи ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда. Рус тилидан имтиҳонни ҳам Тошкентда топшириш мумкин бўлади.

Тошкент ҳавосида ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёрдан ошмаган — Экология вазирлиги
7 февраль 2025, 16:04

Тошкент ҳавосида ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёрдан ошмаган — Экология вазирлиги

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегарадош ҳудудларида вилоят Экология бошқармаси ҳаво сифатини таҳлил қилиб, ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёрида эканини аниқлади. Сўнгги ҳафталарда ҳавони мониторинг қилувчи платформалар ва ижтимоий тармоқларда ҳаво сифати ёмонлашгани таъкидланмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов вафот этди
7 февраль 2025, 15:38

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов 88 ёшида вафот этди. Марҳум узоқ йиллар халқ таълими вазирининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозиргача «Баркамол авлод» жамияти кенгаши раис ўринбосари сифатида ишлаган.

Президент онлайн кредит бериш тартибини соддалаштириш бўйича топшириқ берди
7 февраль 2025, 15:29

Президент онлайн кредит бериш тартибини соддалаштириш бўйича топшириқ берди

Давлат банклари онлайн хизматларни ривожлантириш ва аҳоли учун жозибадор молиявий маҳсулотларни яратишда хусусий банклардан ортда қолмоқда, деди президент. У онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш ва масофавий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди.

«Сурия учун фойдали бўлса, ҳа». Сурия мудофаа вазири — мамлакатда Россия ҳарбий базаларини сақлаб қолиш ҳақида
7 февраль 2025, 15:22

«Сурия учун фойдали бўлса, ҳа». Сурия мудофаа вазири — мамлакатда Россия ҳарбий базаларини сақлаб қолиш ҳақида

Сурия мудофаа вазири Мурҳаф Абу Касранинг айтишича, агар бундан Сурия фойда кўрса, мамлакатда Россия ҳарбий базалари сақлаб қолиниши мумкин. Россия Суриянинг янги ҳукуматига «ўзи жуда хоҳлаган нарса» — Башар Асадни ҳам бериши мумкин, деб ёзади WP.

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди
7 февраль 2025, 15:15

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

Ўзбекистон Исландияга биринчи элчисини тайинлади. Бу лавозимни мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов эгаллади. Икки давлат дипломатик муносабатларни 1997 йилда ўрнатган.

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дорилар билан ушлангани айтилмоқда
7 февраль 2025, 15:10

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дорилар билан ушлангани айтилмоқда

Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчисининг машинасидан 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Тезкор тадбирда дориларни унга сотган 27 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинди.

7000 нафар ўзбекистонлик Россиядаги йирик компанияларга ишга жойлаштирилади
7 февраль 2025, 15:08

7000 нафар ўзбекистонлик Россиядаги йирик компанияларга ишга жойлаштирилади

Ўзбекистон Россиянинг Ant Yapi, Ozon Community, ПЭК ва SPAR Middle Volga каби йирик компанияларида 7000 нафар фуқарони ташкилий тарзда ишга жойлаштиришга келишиб олди. Номзодларни саралаш февраль ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Маҳаллий автомобиллар учун автокредит беришда чегирмалар ҳисобга олинади
7 февраль 2025, 14:45

Маҳаллий автомобиллар учун автокредит беришда чегирмалар ҳисобга олинади

Кўплаб салонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланганда чегирма бермоқда, лекин банклар автокредит учун бу чегирмаларни қабул қилмайди. Давлат раҳбари маҳаллий автомобиллар учун бу чекловни олиб ташлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — президент
7 февраль 2025, 14:16

«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — президент

Президент барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берувчи платформани ишга тушириш кечикаётганини таъкидлади. «Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади», — деди у. Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш жараёнини тезлаштириш буюрилди.

Трамп маъмурияти USAID ходимлари сонини 97 фоизга қисқартирмоқчи — Reuters
7 февраль 2025, 13:10

Трамп маъмурияти USAID ходимлари сонини 97 фоизга қисқартирмоқчи — Reuters

АҚШ ҳукумати USAID ходимлари сонини 97 фоизга қисқартирмоқчи, аввал ташкилотда 10 мингдан ортиқ ходим ишлаган, энди эса уларнинг сони 294 нафарни ташкил этиши мумкин. Ташкилотнинг ўзи 7 февралдан баъзи ходимлардан ташқари барча ёлланма ишчилар таътилга чиқишини эълон қилди.

АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди
7 февраль 2025, 12:46

АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди

Дональд Трамп АҚШ фуқаролари ва Исроил каби иттифоқчиларга нисбатан кетаётган терговлар туфайли Халқаро жиноий суд (ХЖС) мансабдорларига нисбатан санкция киритди. Бунда суднинг АҚШдаги вакилларига тегишли мол-мулклар блокланади, ХЖС ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига АҚШга кириш тақиқланади.

2025 йилда IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда
7 февраль 2025, 12:39

2025 йилда IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда

Президент раҳбарлигидаги йиғилишда 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланади
7 февраль 2025, 12:13

Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланади

Хизматлар сектори учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси бўйича имтиёз муддати яна 3 йилга узайтирилади. Эндиликда имтиёз фақат сервис корхоналарининг камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланади. Шунингдек, ишчилар билан кунбай, ишбай шартнома тузиш мумкин бўлади.

Президент мутасаддиларга 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди
7 февраль 2025, 12:02

Президент мутасаддиларга 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди

Президент мутасаддиларга октябрга қадар 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди. Давактив агентлигининг риелтор ва баҳоловчини имтиҳон қилиш, Туризм қўмитасининг гидларга сертификат бериш ваколатлари хусусий секторга ўтиши мумкин.

Банкларга девелоперларнинг тижорий кўчмас мулкларини тўғридан-тўғри сотиб олишга рухсат берилади
7 февраль 2025, 11:55

Банкларга девелоперларнинг тижорий кўчмас мулкларини тўғридан-тўғри сотиб олишга рухсат берилади

Ўзбекистонда банклар девелоперлардан тижорий кўчмас мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиб, уларни тадбиркорларга ижара ёки лизингга бериши мумкин бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев янги механизмни маъқуллади.

Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади
7 февраль 2025, 11:43

Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

Тошкент шаҳридаги 26 та кўча туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантирилади. Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўча бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг