АҚШ почта хизмати 12 соатлик танаффусдан сўнг Хитой ва Гонконгдан почта жўнатмаларини қабул қилишни тиклади
5 февраль 2025, 19:38

АҚШ почта хизмати 12 соатлик танаффусдан сўнг Хитой ва Гонконгдан почта жўнатмаларини қабул қилишни тиклади

АҚШ почта хизмати (USPS) Хитой ва Гонконгдан почта жўнатмаларини қабул қилишни тўсатдан тўхтатиб қўйгач, 12 соатдан сўнг қайта тиклади. Аввалроқ Дональд Трамп АҚШга арзон нархдаги посилкаларни солиқ тўламасдан жўнатиш қоидасини бекор қилувчи фармонни имзолаганди.

45 минг қурбон ва 390 минг ярадор: Зеленский Украинанинг урушдаги йўқотишларини баҳолади
5 февраль 2025, 19:28

45 минг қурбон ва 390 минг ярадор: Зеленский Украинанинг урушдаги йўқотишларини баҳолади

2022 йил февралдан буён украиналик 45 100 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 390 минг нафари яраланди, деб хабар берди Зеленский. Президент Россиянинг йўқотишларига ҳам тўхталиб, тахминан 350 минг ҳарбий ҳалок бўлганини айтди.

Шавкат Мирзиёев Малайзияда Petronas бош қароргоҳида бўлди
5 февраль 2025, 19:02

Шавкат Мирзиёев Малайзияда Petronas бош қароргоҳида бўлди

Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири билан биргаликда Petronas корпорациясининг бош қароргоҳи Twin Towers биносига ташриф буюрди. Давлат раҳбари, хусусан, геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди
5 февраль 2025, 18:40

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди

Ўзбекистонда 2024 йилда рўйхатдан ўтмай ишлаётган 60 мингдан ортиқ тадбиркор фаолияти қонунийлаштирилди. 12,2 минг тадбиркорга ҳуқуқий ёрдам берилди, профилактика сабабли 15,3 млрд сўм солиқ ихтиёрий тўланди. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича 1625 та жиноят иши қўзғатилиб, 800 млрд сўм ундирилди.

Azerbaijan Airlines лайнери ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди
5 февраль 2025, 17:42

Azerbaijan Airlines лайнери ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди

Қозоғистон расмийлари 25 декабрь куни Ақтау яқинида қулаган Azerbaijan Airlines лайнери ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди. Комиссия самолёт корпусида кўплаб шикастланишларни аниқлади, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу «ташқи объектлар» туфайли юзага келган.

«Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш» — Шавкат Мирзиёев Малайзия билан ҳамкорлик ҳақида
5 февраль 2025, 17:22

«Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш» — Шавкат Мирзиёев Малайзия билан ҳамкорлик ҳақида

Куала-Лумпурда Ўзбекистон раҳбари ва Малайзия бош вазири бизнес форумда иштирок этди. Форумда транспорт, савдо, энергетика, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев мақсад муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш эканини таъкидлади.

Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA билан алоқаларини тўхтатди
5 февраль 2025, 17:07

Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWA билан алоқаларини тўхтатди

Дональд Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)дан чиқиши тўғрисида фармон имзолади. У, шунингдек, БМТни «яхши бошқарилмаётгани» учун танқид қилди.

Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори бўлди
5 февраль 2025, 15:33

Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори бўлди

Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. У бунга қадар Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари ошиши мумкин
5 февраль 2025, 15:19

Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари ошиши мумкин

Тошкентдаги бозорларда кунлик бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари (патта) нархлари ошиши кутилмоқда. Бу борада ҳокимлик қарори лойиҳаси эълон қилди. Савдонинг қатор турларидаги патта нархини 29 фоизгача ошириш кўзда тутилмоқда.

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди
5 февраль 2025, 15:17

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди

Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон ва Малайзия соғлиқни сақлаш, таълим ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузди
5 февраль 2025, 13:31

Ўзбекистон ва Малайзия соғлиқни сақлаш, таълим ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузди

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида божхона, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар, «ақлли» шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома ва 2025−2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режаси имзоланди.

Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилмоқда
5 февраль 2025, 12:51

Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилмоқда

Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклаганликда гумонланмоқда. Воқеа бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Ўзбекистон ва Малайзия шерикликнинг инновацион ривожлантириш даври бошланганини эълон қилди
5 февраль 2025, 12:27

Ўзбекистон ва Малайзия шерикликнинг инновацион ривожлантириш даври бошланганини эълон қилди

Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири 2025−2026 йилларни ўзаро шерикликни инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти учун платформа яратилади, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилади.

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?
5 февраль 2025, 12:19

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?

Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади, дея билдирди Пенсия жамғармаси. Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистонда чегарадан навбатсиз ўтиш учун Fast Track жорий этилади
5 февраль 2025, 11:52

Ўзбекистонда чегарадан навбатсиз ўтиш учун Fast Track жорий этилади

Ўзбекистондаги чегара пунктларидан навбатсиз ўтиш учун пулли Fast Track хизмати пайдо бўлади. Хизмат доирасида паспорт ва божхона назорати учун алоҳида йўлак, VIP зал ва бошқа шароитлар яратилади. Унинг нархи БҲМнинг 15 фоизини ташкил этади. 1 майдан у 12 та назорат-ўтказиш пунктида пайдо бўлади.

Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди
5 февраль 2025, 11:06

Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди. Адлия вазирлиги мазкур ҳужжатни вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоевга топширди.

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати 1 мартдан йўлга қўйилади
5 февраль 2025, 10:35

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати 1 мартдан йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 1 мартдан 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. Кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади, хизматда фойдаланувчи ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади.

АҚШ Ғазони эгаллайди, у ерда узоқ муддатли эгалик позициясини кўряпман — Трамп
5 февраль 2025, 09:51

АҚШ Ғазони эгаллайди, у ерда узоқ муддатли эгалик позициясини кўряпман — Трамп

АҚШ Ғазо секторини эгаллайди ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгандан сўнг уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиради, деди Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан учрашуви доирасида. Президент Ғазога АҚШ қўшинлари юборилишини истисно қилмади.

Фото: Куала-Лумпурда Шавкат Мирзиёвни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
5 февраль 2025, 09:38

Фото: Куала-Лумпурда Шавкат Мирзиёвни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Куала-Лумпурдаги ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Фото.

Жиззахда 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган эркакка ҳукм ўқилди
5 февраль 2025, 09:33

Жиззахда 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган эркакка ҳукм ўқилди

Дўстлик туманида эркак 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлганида ушланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг