2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.
Шавкат Мирзиёев энергетика, нефть-газ ва банк соҳаларида фаолият олиб бораётган 8 нафар хорижий инвесторни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Ўзбекистонлик каноэчи Артур Гулиев Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон учун ЖЧнинг ушбу олтини сўнгги 13 йил ичида биринчиси бўлди.
Твистер сэндвичи, сэндвич-тоблатма, круассанли ёки булғор қалампири ичидаги сэндвич ва бошқалар — Zira.uz мазали ва фойдали, қолаверса, тез тайёр бўладиган сэндвичлар рўйхатини тақдим этади.
Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида 67 туп дарахт ноқонуний кесилди. Аввалроқ туман ҳокимлиги масъули уларни кесишга рухсат сўраган, аммо экология бўлими бунга рухсат бермаган. Бу ҳаракат орқали ўсимлик дунёсига салкам 300 млн сўм зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва ЮНEСКО томонидан сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.
COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.
Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги келгуси йилдан мамлакат университетларида талабаларнинг сунъий интеллект бўйича асосий кўникмаларни ўзлаштиришлари учун ушбу йўналиш бўйича мажбурий курсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
АҚШ Сенатининг Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари қўмитаси раиси Гэри Питерс Ўзбекистон президенти, Сенат раиси ва ТИВ раҳбари томонидан қабул қилинди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, минтақавий кун тартиби, парламентлар ўртасидаги муносабатлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Президент администрациясининг янги таркиби, Туркманистондан Ўзбекистонга 2млрд куб метр газ, президент ёрдамчиси этиб тайинланган Саида Мирзиёева, кешбэк ҳақидаги фикри ортидан ишдан олинган имом-хатиб, Украинани байрам табриклаган Ўзбекистон элчихонаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Германия ҳукумати мамлакат паспортини 5 йилда олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, фуқаролик тил билиш, волонтёрлик ишларидаги фаоллик ва профессионал сифатлар каби омилларга қараб 3 йилда ҳам берилиши мумкин. Бошқа фуқароликлардан воз кечиш талаб этилмайди.
Сентябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +18… +25 даража бўлиши кутилмоқда. Октябрда +12 даражагача, ноябрда эса +8 даражагача тушади, бироқ кечалари совуқ бўлади. Сентябрда ёғингарчилик миқдори меъёрдан камроқ, қолган ойларда эса меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда, аммо жанубда кам бўлиши мумкин.
Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.
KPMG халқаро аудиторлик компанияси Ўзбекистондаги электрон тижорат бўйича ҳисоботида бу бозор ҳажми 2027 йилга бориб 6−7 бараварга кенгайишини ва 1,8−2,2 млрд долларга етиши мумкинлигини прогноз қилди. Шунингдек, компания бозор кенгайишига ёрдам берувчи ва тўсқинлик қилувчи омилларни санаб ўтди.
Тошкент шаҳрида айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли автобуслар бошқа шохобчаларга боришига тўғри келмоқда. Улар жойларда катта навбатларни юзага келтирган. Бу масалани ҳал этиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» «Ҳудудгазтаъминот» билан пойтахт ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ тузди.
Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси, собиқ энергетика вазири Алишер Султанов энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи, Комил Алламжонов ахборот сиёсати департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди. Президент администрациясида, шунингдек, бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.
Пойтахтда Мустақиллик байрами муносабати билан халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Президент Самарқанддаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, лекин бу уни ҳали қаноатлантирмаётганини айтди: «Одамлар ислоҳотлар уларнинг уйига қачон келишини кутиб ўтирибди». Давлат раҳбари хориждагилар тезроқ қайтишини исташини, шунинг учун шароит ва иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур 26−30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида ҳамкорлар ва ҳукумат расмийлари билан учрашувлар режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг