2024 йилдан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари учун АҚШ Давлат департаментининг Antiterrorism Assistance дастури доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича махсус тактик ўқув курслари ўтказилади.
20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди, 100 млн долларлик қўшма жамғарма ташкил этишга келишиб олинди. Венгрия фармацевтика компаниялари Ўзбекистонда дори заводлари қуришни режалаштирмоқда. Венгриялик инвесторлар учун саноат зонаси ишга туширилади.
Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласида силжиш кузатилса, станция учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади. Бу бўйича мамлакатлар ўзаро келишиб олди, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто. Унинг айтишича, лойиҳа юзлаб млн евролик ҳамкорликни назарда тутади.
Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» божхона постида 55 кг га яқин гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. У моддаларни газ баллони ва бензин бакига яширган.
Деҳқонобод туманида 6 туп арча тагидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани учун ўрмон қўриқчисига 3,3 млн сўм жарима қўлланди. Табиатга 18 млн сўмлик зарар етказилган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин футболчилар билан учрашди. У гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонлари берилишини ваъда қилди.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобусларга тунги вақтда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда транспорт воситаси иш ва дам олиш вақтини назорат қилувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Автобусга ички ишлар органлари ҳамроҳлик қилмайди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Вьетнамнинг Petrovietnam Exploration & Production компанияси ўртасида Коссор, Шўрчашма ва Чуқуркўл участкаларидаги нефть ва газ объектларида геологик қидирув ишларини бошлаш тўғрисида битимлар имзоланди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида сузишга боргани айтилаётган 20 кишининг 11 нафари Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари болалар. Ҳудуд чўмилиш учун мўлжалланмагани таъкидланди.
Самарқанд шаҳрида 49 киши хот догдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Аҳволи яхшиланган 29 кишига уйга жавоб берилган. Устидан шикоят қилинган ошхона вақтинча ёпилиб, маҳсулотлари текширилмоқда.
21 август куни EASYBOOKING компанияси Centrum Air ҳамкорлигида Тошкент-Доҳа (Қатар) йўналишида илк парвозни йўлга қўйди. А-320 самолётининг биринчи йўловчилари орасида «Навбаҳор» клубининг мухлислари ҳам бор. Шунингдек, EASYBOOKING дастлабки 3 рейс йўловчиларига Қатар визасини бепул тақдим этмоқда.
2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ўқитилади. Улар муассасага имтиҳонларсиз қабул қилинади. Квоталарни президент белгилайди.
Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
ОТМга қабул учун тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди ва у 31 августга қадар давом этади. Шикоятларни кўриб чиқиш 24 августдан бошланади.
22 август кечаси Ўзбекистонда ОТМга қабул учун якуний тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари, абитуриент ID рақамини юборган ҳолда @edtmmandatbot Telegram боти, рухсатнома QR-коди ҳамда тест натижалари қайдномаси орқали билишлари мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси чаржбэк — карта эгаларининг амалга оширилган тўловларни қайтариб олиши билан боғлиқ фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида маълумот берди. Тадбиркорлар орасида харидорлар сотиб олинган товар ёки хизматлар учун пул маблағларини қайтариб олишидан зарар кўрганлар бор.
ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 3,5 килограммдан ортиқ «гашиш» гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бир қанча ҳолатларга чек қўйилди, уларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.
Мустақиллик байрамига кетма-кет 3 кун дам, Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширган Ўзбекистон, ўзини осиб ўлдирган 20 ёшли келин, наркотиклар рўйхатига кирган «Тапентадол», Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи, Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатнов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон июль ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат бўйича етказиб бериш ҳажми 91,4 млн долларга ўсди, бу июнь ойига нисбатан 7,2 фоизга кўп.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг