БАА компанияси Тошкент вилоятида янги сув иншоотини қуради
3 ноябрь 2022, 10:55

БАА компанияси Тошкент вилоятида янги сув иншоотини қуради

БАА компанияси томонидан Қуйи Чирчиқ тумани «Сурум» маҳалласида кунлик қуввати 1 млн метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Янги насос станцияси ишга тушиши натижасида бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергиясини тежаш кўзда тутилган.

Андижонда ўқувчиларга вилоят ҳокими саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериш» буюрилди
3 ноябрь 2022, 10:35

Андижонда ўқувчиларга вилоят ҳокими саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериш» буюрилди

Жалақудуқ туманидаги мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида устозлардан ўқувчилари ҳоким саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериши» сўралган хабар тарқалди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилмасликни сўради. Туман ҳокимлиги эса бундай топшириқ берилмаганини айтди.

Иссиқхоналарнинг газдан қарздорлиги учун пеня 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди
3 ноябрь 2022, 10:31

Иссиқхоналарнинг газдан қарздорлиги учун пеня 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди

Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига газ тўловини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди. Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

2022 йилда Афғонистонда кўкнори бошоқларини етиштириш майдонлари 32 фоизга ошди — БМТ
3 ноябрь 2022, 10:18

2022 йилда Афғонистонда кўкнори бошоқларини етиштириш майдонлари 32 фоизга ошди — БМТ

Афғон фермерларининг кўкнори сотишдан олган даромади 2021 йилдаги $425 млндан 2022 йилда $1,4 млрдгача кўпайди. БМТТД маълумотига кўра, муваққат ҳукуматнинг апрелдаги тақиқига тушмаган кўкнори ҳосилидан 350−380 тоннагача героин олиш мумкин.

Банклар 3 ноябрь учун долларнинг янги қийматини эълон қилди
3 ноябрь 2022, 09:45

Банклар 3 ноябрь учун долларнинг янги қийматини эълон қилди

Долларнинг расмий курси Марказий банк томонидан 11 108,03 сўм этиб белгилангандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади
2 ноябрь 2022, 22:48

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади

Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш 11 ноябрдан бошланишини маълум қилди. Жараёнлар ҳукуматнинг тегишли низоми бузилиши ортидан ғолиб деб топилган лотлар бекор қилиниши оқибатида кечиккан.

2 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 ноябрь 2022, 22:00

2 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Саммит сабаб яна ёпиладиган Самарқанд аэропорти, Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини танқид қилган Сардор Умурзаков, Тошкент ва Қашқадарёдаги сув тошқини, Музработнинг собиқ ҳокимига жиноят иши қўзғатилгани, президент Администрациясида янги тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Андижонда 40 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг-ферма аниқланди
2 ноябрь 2022, 21:23

Андижонда 40 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг-ферма аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Андижон туманида 845 дона «Bitmain» майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлатга 40,4 млрд сўм зарар етказилган.

Қасим-Жомарт Тоқаев январь воқеалари иштирокчиларига амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади
2 ноябрь 2022, 20:07

Қасим-Жомарт Тоқаев январь воқеалари иштирокчиларига амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январь воқеалари иштирокчиларининг бир қисми амнистия қилиниши ҳақидаги қонунни имзолади. Оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан судлар томонидан тайинланган жазо тўртдан уч қисмга, ўта оғир жиноятлар учун эса икки баравар камайтирилади.

Тошкентда ЙПХ инспектори огоҳлантиришларга бўйсунмаган «Nexia-2» ойнасини синдирди
2 ноябрь 2022, 19:33

Тошкентда ЙПХ инспектори огоҳлантиришларга бўйсунмаган «Nexia-2» ойнасини синдирди

Тармоқларда Тошкентда ЙПХ инспектори Nexia-2 автомобили ойнасини синдираётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳолатни ҳайдовчи 4 марта огоҳлантиришга бўйсунмагани ва эшикни ичкаридан қулфлаб олгани билан изоҳлади. Ҳолат юзасидан ҳайдовчи жаримага тортилди.

МБ раҳбари — бюджет тақчиллиги ва инфляциянинг алоқаси ҳақида
2 ноябрь 2022, 18:09

МБ раҳбари — бюджет тақчиллиги ва инфляциянинг алоқаси ҳақида

Давлат харажатларининг ошиши ортидан инфляция прогнозлардан юқори даражада шаклланмоқда, деди МБ раиси. Регулятор бюджет тақчиллиги 4,2−4,5 фоизга ўсишини кутмоқда, ҳукумат эса 4% бўлишини эълон қилди. Мамаризо Нурмуратов инфляцияни ушлаб туришда бюджет консолидациясининг роли ошганини таъкидлади.

Тожикистон билан чегарадаги «Жартепа» божхона постида 5−12 ноябрь кунлари чеклов ўрнатилади
2 ноябрь 2022, 17:48

Тожикистон билан чегарадаги «Жартепа» божхона постида 5−12 ноябрь кунлари чеклов ўрнатилади

Самарқанднинг Ўзбекистон — Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» чегара божхона постида 5−12 ноябрь кунлари фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади. Бунга биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Ҳукумат лимитга мослаша олмаётгани учун депутатлардан бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини оширишни сўради
2 ноябрь 2022, 17:47

Ҳукумат лимитга мослаша олмаётгани учун депутатлардан бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини оширишни сўради

Ҳукумат бюджет тақчиллигининг амалдаги чекланган миқдорига мослаша олмаяпти, шу боис парламентдан уни 4 фоизгача оширишни сўради, бу эса давлат харажатларининг 8 трлн сўмга ошишини англатади. Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, келаси йилги бюджет лойиҳасини тайёрлаш ишлари қарийб якунига етган.

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди
2 ноябрь 2022, 16:26

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди

Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги
2 ноябрь 2022, 16:24

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги

2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида аҳоли томонидан йул ва ариқларга ташланган чиқиндиларни кўрсатмоқда. Дренаж тизимининг ҳолати ҳақида эса маълумот берилмаган.

Ўзбекистон валюта биржасида илк маротаба фьючерс битимлари имзоланди
2 ноябрь 2022, 15:40

Ўзбекистон валюта биржасида илк маротаба фьючерс битимлари имзоланди

Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) платформасида «Асакабанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида илк бор валютавий фьючерс шартнома битимлари тузилди. Эскпирация муддати ноябрь ойида белгиланган келишувлар in-house электрон савдо майдонида ташкил этилди.

«Мактаб тикланмаса, болалар ҳокимият биносида ўқишади». Сардор Умурзаков Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини танқид қилди
2 ноябрь 2022, 15:11

«Мактаб тикланмаса, болалар ҳокимият биносида ўқишади». Сардор Умурзаков Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини танқид қилди

Президент Администрацияси раҳбари Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини кескин танқид қилди. Туман ҳокимига ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари ва ХТБ бошлиғи ишдан бўшатилди. «Зудлик билан вазият ўзгармаса, болалар ҳокимият биносида таълим олишади», — деди Сардор Умурзаков.

Тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш ускуналарини сотиб олишга субсидия берилади
2 ноябрь 2022, 13:23

Тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш ускуналарини сотиб олишга субсидия берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан гидропоника (тупроқсиз сунъий муҳит) усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, жумладан, ускуна қийматининг 100 млн сўмдан ошмаган қисмини республика бюджетидан қоплаб беришни кўзда тутувчи вақтинчалик низом тасдиқланди.

«Пермакризис» Collins луғати талқинига кўра йил сўзи деб топилди
2 ноябрь 2022, 13:09

«Пермакризис» Collins луғати талқинига кўра йил сўзи деб топилди

Collins English Dictionary тузувчилари «узоқ давом этадиган беқарорлик» маъносини англатувчи «пермакризис» атамасини йил сўзи сифатида танлади.

Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2 ноябрь 2022, 11:58

Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда Музработ туманининг сентябрда ишдан олинган собиқ ҳокими Эркин Алимов давлат маблағларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У 4,2 гектар ерни қариндошларига расмийлаштиргани, банклар ҳам унинг қариндошларига 166 млрд сўмлик кредит ажратгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг