Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди
8 июнь 2023, 22:02

Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Тошкентда бир ҳафта ичида учинчи электробус ЙТҲга учради
8 июнь 2023, 19:04

Тошкентда бир ҳафта ичида учинчи электробус ЙТҲга учради

Тошкентда электробус иштирокида бир ҳафта ичида учинчи ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчисининг айби билан рўй берди.

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?
8 июнь 2023, 18:54

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?

Май ўрталаридан Бишкекда, айниқса шаҳар чети ва жанубий қисмида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлашди. Мавзелардан бирида аҳоли норозилик намойиши уюштирди. Мэрия тақчилликни истеъмол ҳажми ортгани ҳамда томорқаларни суғоришда ичимлик сувидан фойдаланилаётгани билан боғлади.

Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди бекор қилинди
8 июнь 2023, 18:04

Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди бекор қилинди

Транспорт университети ўтказган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди унда қатнашаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари электрон платформага харид комиссияси фойдаланган компьютер IP-манзили орқали юклангани учун бекор қилинди.

Буюк Британияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони ортмоқда
8 июнь 2023, 17:47

Буюк Британияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони ортмоқда

Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчилар қаторида бормоқда. 2022 йилда мамлакатдаги мавсумий ишчиларнинг қарийб чорак қисми Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган.

«Юксалиш» ҳаракати қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиқди
8 июнь 2023, 17:44

«Юксалиш» ҳаракати қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиқди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ички ишлар идораларида қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиққанини эълон қилди. Унда қийноқ ҳолатлари юзасидан ИИВ раҳбарияти жамоатчиликка батафсил ахборот бериши, ички ишлар органларига ишга қабул қилиш ислоҳ қилиниши каби таклифлар жой олган.

Ўзбекистонда ОИВга чалиниш сони 2020 йилдан буён ошиб бормоқда
8 июнь 2023, 17:36

Ўзбекистонда ОИВга чалиниш сони 2020 йилдан буён ошиб бормоқда

Ўзбекистонда ОИВ касаллиги билан бугунги кунда 48 мингдан ортиқ шахс яшаб келмоқда. Сўнгги 10 йилликда кўрсаткичларда пасайиш бўлса-да, 2020 йилдан буён касалликка чалиниш сони кетма-кет ошиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида ҳам камайди
8 июнь 2023, 17:11

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида ҳам камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари апрель ойидаги каби май ойида ҳам камайди. Захирадаги олтин ҳажми ой давомида 9,3 тоннага пасайган.

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди
8 июнь 2023, 15:49

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди

Тошкентдаги учта туманнинг бир қатор аҳоли массивлари насос станциялари электр таъминотидан узилиши сабаб сувсиз қолди.

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди
8 июнь 2023, 15:47

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда 2 июнь кунининг ўзида 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Тўрт вилоятда икки эркак ва икки аёл осилган ҳолда топилган, яна бир эркак эса деразадан сакраган.

Тошкентда 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди
8 июнь 2023, 15:18

Тошкентда 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди. Экология вазирлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вазиятни ўрганмоқда. Хабар қилинишича, дарахтлар мактаб ёнида жойлашган гараж хўжалиги вакили томонидан кесиб ташланган.

Тошкентдаги боғчада болалар танасига игна санчган амалиётчи ўқувчи жаримага тортилди
8 июнь 2023, 14:36

Тошкентдаги боғчада болалар танасига игна санчган амалиётчи ўқувчи жаримага тортилди

Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келиб, ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олган коллеж ўқувчиси ва боғча тарбиячиси 1,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тошкентдаги Юнусобод бозори яқинида ёнғин содир бўлди
8 июнь 2023, 14:14

Тошкентдаги Юнусобод бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори яқинида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг электроника учун тўловларини блоклашни бошлади
8 июнь 2023, 12:50

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг электроника учун тўловларини блоклашни бошлади

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг параллел импорт орқали етказиб берилаётган электроника учун тўловларини блоклашни бошлади. «Коммерсанть»нинг хабар беришича, етказиб берувчилар электроникани бошқа товар кодлари остида импорт қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?
8 июнь 2023, 11:58

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистонда ёз чилласининг илк кунларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланади. Ўзгидромет ва ССВ 25 июндан бошланадиган 40 кунлик саратон даврида иссиқдан қандай ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди.

ДХХга янги вазифалар юклатилди
8 июнь 2023, 11:20

ДХХга янги вазифалар юклатилди

ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.

Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
8 июнь 2023, 11:05

Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 465−11 510 сўм этиб белгиланди
8 июнь 2023, 09:51

Банкларда долларнинг сотув курси 11 465−11 510 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 8 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 395−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 510 сўм.

Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди
8 июнь 2023, 09:44 3

Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланиб, йўловчилар эътирозига сабаб бўлган 59-сонли автобус ҳайдовчиларидан бири жазоланди.

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди
8 июнь 2023, 09:32

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди

Яккабоғ туманида VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилди. Мутахассисларга кўра, ушбу минора зардуштийларнинг дахмаси бўлган бўлиши ҳам мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг