Жисмоний шахслардан поезд, самолёт чипталари, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва жарималар, болалар боғчалари, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун комиссия ундирилмайди.
Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.
Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилмоқда. Дастлабки партияни ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.
Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 2022 йилнинг январидаги тартибсизликлар чоғида ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилиб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 март, шанба кунидан кейинги шанба кунига қадар вақтинча ёпилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус қўйиб берилади.
Тошкент шаҳрида фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишини ваъда қилган Жаҳон тиллари университети талабаси ва бошқалар қўлга олинди.
Бош прокуратура Тошкентда ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаев «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан вафот этганини маълум қилди.
Грузияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Йиғилганлар буни «Россия йўлидан юриш» деб баҳолаган. Мамлакат президенти намойиш иштирокчиларини қўллаб-қувватлади. Лойиҳа парламентдан қайтариб олинди.
Жаҳон банки «Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2» лойиҳаси учун 12 млн доллар ажратади. Бу иккита янги қуёш электр станциясидан (ҳар бири 6 млн доллардан) электр энергиясини сотиб олиш бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича банк кафолатлари ҳисобланади.
Жалақудуқ туманида 23 ёшли аёл устидан бензин қўйиб, ўзини ёқиб юборди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Суиқасд сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Тижорат банклари 9 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 390 — 11 440 сўм.
Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.
Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди. Шунингдек, моддий аҳволи оғир 462 нафар фуқарога ҳам кўмаклашилди.
Сирдарё туманидаги «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳодисага фермерларнинг шолидан бўшаган ерда ўсимлик қолдиқларини ёққани сабаб бўлган.
Тошкентда россиялик 37 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилганди. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади у вақтинча яшаётган Тошкентдаги квартирасидан топилгани айтилмоқда. 37 ёшли журналист ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон бўйлаб салкам 6 минг нафар давлат хизматчиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар орасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак-қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.
Тошкентдан Москвага учган Uzbekistan Airways самолёти 210 нафар йўловчи билан аэропортда 4 соат давомида қолиб кетди. Воқеага сабаб дея об-ҳаво шароитининг талабга жавоб бермагани, шунингдек, бортдаги аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлагани келтирилди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларни табриклади. У хотин-қизлар зўравонлик, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмаслигини таъкидлади. «Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман» — деди у.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги фаол раҳбар аёллар рўйхатини тузди. Унга «давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этаётган» аёллар киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг