Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар раҳбарларига 2021 йилда 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлашни буюрди. Ҳудудлар бўйича тақсимот.
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда яна мажлисбозлик масаласига тўхталиб, ҳокимлар мажлис ўтказиш учун бош вазирдан рухсат сўраши кераклигини қайд этди. Давлат раҳбари мажлисларга профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларини чақирмасликни таъкидлади.
Президент раислигидаги йиғилишда Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилиш маълум қилинди. Бош вазир ўринбосари, туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлади.
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.
Экология қўмитасида бир неча ҳодим лавозимидан озод қилинди, улар орасида босим ўтказилгани ҳақида маълум қилган матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев ҳам бор. Қўмитанинг ўзи ва АОКА расман ушбу ҳолатга изоҳ бермади.
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими бўлди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими президент танқидидан сўнг ишдан бўшатилган эди.
Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.
Сардор Умурзаков Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчилари кенгаши — банкнинг олий бошқарув органининг раиси этиб сайланди.
Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди. У 2004−2005 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият юритган.
3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалари ўрнатилди ва икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш режалари муҳокама қилинди.
Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди.
Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов фаолияти ҳақида фикр билдирди. «Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган», — деди давлат раҳбари.
Президент Фарғона вилоятидаги сафари давомида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятига тўхталиб, «у ҳалол одам, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Фарғона халқини оғир синов кунларида нисбатан жуда катта иш қилди, мен ундан розиман» деди. Президент Бухорога ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасини уни қониқтирмаётганлигини, тизим тўғри йўлга қўйилмас, Ғаниевни ишдан бўшатишини айтган эди.
4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг март-апрель ойларида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.
Марказий сайлов комиссиянинг раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низамходжаев сайланиши кутилмоқда. Унга эса адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ўринбосар бўлади.
Президент фармони билан 2021 йилги давлат дастури қабул қилинди. У 274 банддан иборат. Йил давомида тадбирларни амалга оширишга жами 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн евро йўналтирилади.
Ипотека-банки бошқаруви раиси Шухрат Атабаев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди. У Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтида таҳсил олган ва меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган.
Депутатлар Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов билан бирга яна 6 нафар аъзонинг ваколатини тугатишни маъқуллади. Бундан ташқари, 8 нафар янги аъзо таркиби ҳам кўриб чиқилди.
The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Демократия индексида Ўзбекистоннинг позициялари ўтган йилга нисбатан яхшиланиб, мамлакат 167 давлат орасида 155-ўринни эгаллади. Лекин Ўзбекистон «авторитар режимлар» рўйхатида қолган. Минтақадаги «авторитар режимлар»да ҳолат ўтган йилга нисбатан яхшиланган бўлсада, тадқиқотчилар ушбу давлатларда сезиларли ўзгариш бўлиши кутилмаётганлигини таъкидлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг