Сиёсат

Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади
28 май 2020, 11:54

Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади

Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади. Жумладан, Маданий мерос департаментида Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази Маданият вазирлик тизимига ўтказилди.

Учта янги давлат мукофоти таъсис этилди
27 май 2020, 15:17

Учта янги давлат мукофоти таъсис этилди

Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени, «Соғлом турмуш» медали ва «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилди. Улар коронавирус пандемияси даврида, табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатганларга, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳисса қўшганларга берилади.

Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
26 май 2020, 18:19

Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши билан Рустам Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди
26 май 2020, 17:15

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Баҳром Қўчқоров ва 2015−2017 йилларда Адлия вазирлигини бошқарган Музраф Икромов адлия вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
26 май 2020, 14:11

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Қонун қабул қилинса, давлат хизматчилари ҳар йили даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериши керак бўлади. Давлат хизматчилари меҳнатига ягона тизим асосида ҳақ тўланади.

Эски прописка тизими 1 сентябргача амалда бўлади
25 май 2020, 14:27

Эски прописка тизими 1 сентябргача амалда бўлади

Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги янги низом 1 сентябрдан кучга киради. Унгача прописка тўғрисидаги эски низомга амал қилинади.

Андижон вилоятида 16 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилади
25 май 2020, 12:25

Андижон вилоятида 16 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилади

2021 йил якунига қадар Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жами 16 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилади. Уларда, жумладан, ёшларни ўқитиш ва ахборот технологиялари йўналишида ҳар йили 5 мингдан зиёд ўқитувчилар малакаси оширилади.

Президент: «Бугунги қийинчиликлар албатта ўтиб кетади»
23 май 2020, 21:54

Президент: «Бугунги қийинчиликлар албатта ўтиб кетади»

Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити табригида бу йилги Рамазонда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён бўлганини таъкидлади.

Цемент импорти бўйича чеклов бекор қилинди
23 май 2020, 14:27

Цемент импорти бўйича чеклов бекор қилинди

Цемент импорти бўйича қўйилган чеклов бир ой ўтиб олиб ташланди.

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча $3 млн ажратади
22 май 2020, 16:44

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча $3 млн ажратади

АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратади. Вашингтоннинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами жаъми 5,92 млн долларни ташкил этди.

Ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилади
22 май 2020, 14:11

Ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги йиғилиш давомида эндиликда ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилишини маълум қилди. Мазкур штабларга иқтисодиёт, молия, меҳнат, инвестиция, солиқ идоралари ва банк вакиллари бириктирилиши ва уларнинг иш ҳақи миқдори эришилган натижаларга боғлиқ бўлиши таъкидланди.

Андижонда йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди
21 май 2020, 19:22

Андижонда йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида барпо этилган йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уйларни кўздан кечирди. Давлат раҳбари Андижон аҳолисининг зичлигини ҳисобга олиб, бу ҳудудда ҳамёнбоп кўп-қаватли уйлар қурилиши камбағалликдан чиқишга замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
21 май 2020, 14:45

Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда сайлов қонунчилигига жиддий ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда. Жумладан, сайловларни ўтказиш санаси декабрь ойидан мартга кўчирилиши режалаштирилмоқда. Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда хусусий маблағларни жалб қилишга ҳам рухсат берилиши мумкин. Бундан ташқари, бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланишига рухсат берилади.

Президент Андижонга жўнаб кетди
21 май 2020, 10:13

Президент Андижонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижонга жўнаб кетди.

Тошкентда Марказий Осиёда ягона Болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди
20 май 2020, 22:15 1

Тошкентда Марказий Осиёда ягона Болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда фойдаланишга топширилган Болалар миллий тиббиёт марказини бориб кўрди. Марказ, жумладан, онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Адлия вазирлиги тузилмасида иккита янги бошқарма ташкил этилди
20 май 2020, 21:25

Адлия вазирлиги тузилмасида иккита янги бошқарма ташкил этилди

Адлия вазирлиги тузилмасида Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси ва Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилди. Шунингдек, Наманган ва Қаршида синов тариқасида юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Тошкентда Адиблар хиёбони очилди
20 май 2020, 20:57

Тошкентда Адиблар хиёбони очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда барпо этилган Адиблар хиёбони, хиёбон ёнида ташкил этилган кутубхонага ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Адиблар хиёбони» деб номланган интернет портали ташкил этиш таклифини билдирди.

1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади
20 май 2020, 20:34

1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади

Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

Адлия вазирлиги ваколатлари кенгайтирилмоқда
20 май 2020, 20:18

Адлия вазирлиги ваколатлари кенгайтирилмоқда

Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. 2018−2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш, аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш шулар жумласидан.

Қозоғистон президенти ЕОИИ ривожланиш стратегиясини қабул қилмади
20 май 2020, 17:54

Қозоғистон президенти ЕОИИ ривожланиш стратегиясини қабул қилмади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ЕОИИнинг 2025 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясини қабул қилмади. У стратегия ҳозирги ҳолатида жамоатчилик томонидан рад этилиши, шунингдек, ҳукумат ва парламентнинг суверен ҳуқуқларини чеклашини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг