«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунга Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини тақиқловчи қўшимча киритилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон президенти Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.
Ўзбекистон президенти «ШҲТ плюс» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлади. У ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни қайта ишга тушириш ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айлантиришни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитидаги нутқида «Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик» кодекси, ижтимоий ривожланиш ва ҳимоя соҳасида ҳамкорликнинг «йўл харитаси»ни қабул қилиш, савдони соддалаштириш битимини ишлаб чиқишни таклиф қилди. «ШҲТ-Афғонистон» мулоқотини тиклаш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинч оқибатида 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия йўллади.
Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилояти учун 95 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Унинг таркибида ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар бор. Сел оқибатида ҳудудда бир неча киши вафот этганди.
Президент фармони билан, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди. Унинг тузилмасидаги ташкилотлар ва қўшимча функциялар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини тез фурсатда қуриш масалаларини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев 3−4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади ва ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ташриф доирасида хорижий делегация раҳбарлари билан учрашув ҳам ўтказилади.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди.
Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга президент олий даражали «Дўстлик» орденини топширди. Бош котиб, шунингдек, Сенат раиси билан учрашди, Ҳазрати Имом мажмуаси ва пойтахт маҳаллаларидан бирига борди, Тошкент вилоятида «яшил» энергетика соҳаси билан танишди. Фото.
Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади, деди президент ёшларга йўллаган табригида. Давлат раҳбари ёшларни шундай тарбиялаш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга ваъда берди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриш режалаштирилган.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади. Улар телефон мулоқотида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шанба куни Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини бошлайди. 4 июль куни у Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлайди. БМТ раҳбари бундан аввал 2017 йилда минтақага ташриф буюрган.
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов Канада генерал-губернатори Мэри Симонга ишонч ёрлиқларини топширди. Суҳбат чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ташрифлар ва савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйишни таклиф этди.
Пайшанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, Зомин туманида Халқаро мақом санъати фестивалини очиб беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг