Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди
6 июнь 2024, 19:04

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди
6 июнь 2024, 18:05

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)
6 июнь 2024, 16:11

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)

Президент Анқара шаҳридаги Turkish Aerospace Industries компанияси фаолияти билан танишди. У 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. У ерда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда авиация парвозлари намойиши ҳам ўтказилди. Фото.

«Нейтрал ва жуда мувозанатли эканидан миннатдормиз». Путин — Ўзбекистоннинг Россия-Украина урушидаги сиёсати ҳақида
6 июнь 2024, 15:46

«Нейтрал ва жуда мувозанатли эканидан миннатдормиз». Путин — Ўзбекистоннинг Россия-Украина урушидаги сиёсати ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистоннинг «нейтрал ва ўта мувозанатли» сиёсати учун миннатдорлик билдирди.

Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ — Ўзбекистон ТИВ
6 июнь 2024, 11:45

Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ — Ўзбекистон ТИВ

Таиланд ОАВ 1 июндан 36 та давлат (жумладан, Ўзбекистон) учун визасиз режим жорий қилиниши ҳақида ёзганди. Ўзбекистон ТИВ бу бўйича Таиланд ҳукумати қарори борлиги, аммо ҳали расман маълумот берилмаганини маълум қилди. Таиланддан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар берамиз, дейилади хабарда.

БМТ Бош ассамблеяси наркотиклар муаммосини ҳал қилиш резолюциясини маъқуллади, унинг ташаббускори — Ўзбекистон
5 июнь 2024, 21:03

БМТ Бош ассамблеяси наркотиклар муаммосини ҳал қилиш резолюциясини маъқуллади, унинг ташаббускори — Ўзбекистон

БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган «Марказий Осиё давлатларининг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этишда ягона фронт бўлиб ҳамкорлик қилишга тайёрлиги» резолюциясини маъқуллади.

Фирдавс Абдухолиқов бошқа ишга ўтади
5 июнь 2024, 20:00

Фирдавс Абдухолиқов бошқа ишга ўтади

Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов лавозимини тарк этади. У Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди
5 июнь 2024, 19:20

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди

Президент расмий ташриф билан Туркияга учиб кетди. Давлат раҳбари Анқарада Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Президент шайх Нуриддин Холиқназар орқали Маккадаги ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди
5 июнь 2024, 17:36

Президент шайх Нуриддин Холиқназар орқали Маккадаги ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди

Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназар билан телефонда мулоқот қилди. У муфтийдан фуқароларнинг шароити, саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, Ўзбекистонга қайтгач, «ҳожилар ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига» умид билдирди.

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди
5 июнь 2024, 16:41

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди

Бухоро ҳудудини 3831 гектарга кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шаҳарда «Янги Ўзбекистон» массиви ва «жуда баланд бўлмаган стела»ли истироҳат боғи, тарихий обидалар макетлари, рақамли панорама ва бошқа объектлар қурилади. Президентга шаҳарни 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси тақдим этилди.

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди
5 июнь 2024, 13:43

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди, у бу лавозимда 1 июндан иш бошлади. Тайинловга қадар у 2019 йилдан бери БМТнинг Грузиядаги доимий вакили эди, Индонезия, Фаластин ва Қирғизистондаги БМТ Аёллар бўлимларига раҳбарлик қилган, шунингдек, ЕХҲТда ишлаган.

Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?
5 июнь 2024, 12:14

Президент ва туризм соҳаси вакиллари нималарни муҳокама қилди?

Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Президент туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, ҚҚСни субсидия шаклида қайтариш муддатини узайтириш, пенсиядаги сайёҳлар учун алоҳида виза режимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
5 июнь 2024, 11:35

Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди

Зиядулла Каримов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради
4 июнь 2024, 18:13

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан боради. У ерда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков ишдан олинди
3 июнь 2024, 18:14

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков ишдан олинди

Президент ўтказган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди. Пойтахт ҳокимлиги туризм масаласида ташаббус билан чиқмаётгани танқид қилинди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
1 июнь 2024, 11:31

Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинди. ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Филиппин билан «фойдаланилмаган улкан салоҳиятлар» борлигини таъкидлади.

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлди
1 июнь 2024, 00:36

Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси бўлди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов 2025—2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради
31 май 2024, 10:04

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради

Жума куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради. Ташрифда лойиҳалар билан танишиш, янги объектларни ишга тушириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказиш режа қилинмоқда.

Ўзбекистонда ICESCO минтақавий ваколатхонасини очилиши режалаштирилмоқда
30 май 2024, 22:10

Ўзбекистонда ICESCO минтақавий ваколатхонасини очилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин. Қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ҳам кўзда тутилган. Президент ташкилот бош директори билан шу масалаларни муҳокама қилди.

Давлат органларига хорижий экспертларни жалб этиш шаффоф ва самарали бўлиши керак
30 май 2024, 20:08

Давлат органларига хорижий экспертларни жалб этиш шаффоф ва самарали бўлиши керак

Давлат органлари турли соҳалар бўйича 50 дан ортиқ хорижий консультантларни жалб қилган. Таҳлилга кўра, одатда улар учун KPI белгиланмайди, тизимли таҳлил, тавсияларни амалга ошириш тартиби ва очиқ ҳисобот мавжуд эмас. Президентнинг янги қарори мана шу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг