Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Россиядаги элчихона мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди. Назорат қилинадиган шахслар реестрига кирганлар 30 апрелгача ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиши ёки чиқиб кетиши керак. Реестрда бор-йўқлигини Россия ИИВ сайти орқали текшириш мумкин.
Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 соат бўлган қиз жинсли чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди. Уни Ободонлаштириш бошқармаси ходими ўлик, қўл ва оёқлари жароҳатланган ҳолда топган. Болани ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.
Ўзбекистонда май ойидан «Тоза қўллар» дастури бошланади. Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойлари жиҳозланиши, жамоат ҳожатхоналари ва умумий овқатланиш пунктлари совун ҳамда антисептик билан таъминланиши, санитария-гигиена тизимини яхшилаш дастури қабул қилиниши керак.
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан бетонлаштириш ва тупроқ билан қопланган турар жой массивлари ҳудудида қурилмалар ўрнатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Кўп қаватли уйларни қуришда оқова, ёмғир ва техник сувлар билан суғориш тизимларини ўрнатиш мажбурий бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автобуслардан бирида 37 ёшли эркак вояга етмаган ўғил болага шилқимлик қилди. У қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Onix турар жой мажмуаси махсус акция эълон қилмоқда – 1,6 сотихли коттежларнинг биринчи бешта харидори Hofmann маиший техника тўплами ва 50 миллион сўм олади.
«Бозор кўрмаган йигит» фильмидаги ижроси ҳамда «Телевизион миниатюралар театри»даги комедик роллари билан танилган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшда вафот этди. У «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Бананли печенье, шоколад-бананли кекс ва бананли пишириқларнинг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлар берилди.
Россияга кетаётган мигрантлар учун рухсатномалар олиш тартибини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш тезлаштирилади. Шунингдек, патент учун тўлов иш берувчи ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда. Рус тилидан имтиҳонни ҳам Тошкентда топшириш мумкин бўлади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегарадош ҳудудларида вилоят Экология бошқармаси ҳаво сифатини таҳлил қилиб, ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёрида эканини аниқлади. Сўнгги ҳафталарда ҳавони мониторинг қилувчи платформалар ва ижтимоий тармоқларда ҳаво сифати ёмонлашгани таъкидланмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов 88 ёшида вафот этди. Марҳум узоқ йиллар халқ таълими вазирининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозиргача «Баркамол авлод» жамияти кенгаши раис ўринбосари сифатида ишлаган.
Сирдарё вилояти прокурори катта ёрдамчисининг машинасидан 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Тезкор тадбирда дориларни унга сотган 27 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинди.
Ўзбекистон Россиянинг Ant Yapi, Ozon Community, ПЭК ва SPAR Middle Volga каби йирик компанияларида 7000 нафар фуқарони ташкилий тарзда ишга жойлаштиришга келишиб олди. Номзодларни саралаш февраль ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги 26 та кўча туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантирилади. Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўча бўлади.
Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача пасаяди.
8−12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда машина ойнаси тош билан тешилганини кўриш мумкин. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат бўйича барча фуқаролар ИИБга топширилганини билдирди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг