«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш жараёнида республика бўйлаб овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича 39 та шикоят келиб тушди, деб ёзди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Уларнинг 35 таси ўқитувчи ва шифокорлар билан боғлиқ. Агар улар ўз тасдиғини топса, лойиҳалар жараёндан четлатилади.
ANORBANK ўзининг тўрт йиллиги муносабати билан анъанага кўра болалар учун хайрия байрамини ташкил этди.
Қонунчилик палатаси депутатлари жамият ҳаётида юқори натижаларга эришган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини яратиш учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этмоқчи. Улар бу ёшларнинг тадбиркорлик ва бизнесга қизиқишини оширади, деган фикрда.
TBC Bank ота-оналарга болани минимал харажатлар билан мактабга тайёрлаш бўйича амалий маслаҳатлар бериб, кутилмаган харажатларни қоплаш бўйича ечимлар билан ўртоқлашди.
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Yunusabad Residence турар жой мажмуасидаги коттежларнинг янги эгаларига BYD Chazor автомобили совға қилинади.
Ўзбекистонда ёшларнинг камол топиши учун имкониятлар мавжуд, аммо улар нотекис тақсимланган. Ҳозир буларни амалга оширишнинг айни пайти, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўз колонкасида.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилди. Кунлик ташиш кўрсаткичи ўртача 724,5 минг нафарни ташкил этмоқда.
Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
Тошкент метросининг вагонларидан бирида кичик ойна синди. Метрополитен тирқиш йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат сабаб синганини маълум қилди.
Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.
Fido-Biznes IТ-компанияси Islamic Business and Finance билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ислом молияласини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.
Qanot Sharq авиакомпаниясининг Истанбулдан Самарқандга учаётган А320 самолёти Туркия шимолидаги Мерзифон аэропортида тўхташни амалга оширди. Бунга салондаги босимнинг пасайиши сабаб бўлди. Самолёт хавфсиз қўнди.
Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирланганлар, Самарқандда бошланган «Шарқ тароналари», Нукус халқаро аэропортига қарши қўзғатилган иш, 10 сентябрдан бошланадиган Умра мавсуми ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқандда беш йиллик танаффусдан сўнг яна «Шарқ тароналари» фестивали бошланди. Президент мазкур форум ўз мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра «Жаҳон тароналари» фестивалига айланганини таъкидлади. У бундай фестивалларни «Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати» деб атади.
«Роспотребнадзор» Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади. Биринчи тўпламлар шу ҳафтада етказиб берилади.
Душанба куни кечқурун Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Навоий вилоятида қарийб 1100 гектар майдонда турар жой ва савдо бинолари, университетлар кампуси, кутубхона, сунъий кўл ва бошқаларни ўз ичига олган Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди. Шунингдек, 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Asialuxe Travel туроператори чегирмалар билан Анталияга арзон саёҳатларни таклиф этади.
Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадинада 3 кун, Маккада эса 7 кун бўлади. Умра хизматлари нархи бир киши учун 16,6 млн сўм, бироқ Ҳаж-Умра маркази нархлар ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг